Олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хжалиги вазирлиги



Download 5,11 Mb.
bet61/110
Sana20.03.2022
Hajmi5,11 Mb.
#502656
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   110
Bog'liq
МАЖ. омборхона 21-22 й krill (2)tayyor

Ташкилий-хўжалик тадбирлар
Ғалла, пахта ва қишлоқ хўжалигининг бошқа маҳсулотлари хосилини қабул қилиб олишдан олдин омборлар инвертарлар ва омбор атрофидаги территориялар, яoни том, пол, ойналар, ешиклар, омборларни яхши шамоллатиб туришни таoмин етадиган тортиш трубалари ва бошқа вентиляцион тузилмалар хар йили ремонт қилиниши зарур. Шунингдек омборга ташқаридан ҳашаротлар, кемирувчилар ва қушлар киришига йўл қўймайдиган хамма тадбирлар кўрилиши лозим. Яхши шамоллатилмайдиган, ўзида иссиқлик ва намликни тўплайдиган бинолар ҳашаротларнинг тез кўпайиши ва ривожланишига, шунингдек маҳсулотларнинг бузилишига ёрдам беради. Бунинг учун омборда етарли миқдорда ойналар бўлиши, омборда уни яхши шамоллатиб ва ёритиб турадиган майда кўзли сим турлар яхшилаб тортилган ешиклар бўлиши керак. Тўр тортилмаган ешикларнинг сиртқи томонига ердан, тахминан 0,5 м баландликда қадар тунука қоқилиши- омбор хом ғиштдан қурилиб, лой билан сувалган бўлса, омбор деворининг ташқи ва ички томонлари ердан ярим метр баландликка сементланиши керак. Бу нарса зарарли кемирувчиларнинг омбор ичига ташқаридан киришга ва зарарланган омборлардан бошқа жойларга тарқалишига йўл қўймайди. Омбор поллари сементланган ёки асфалтланган бўлиши зарур, бу еса омборга кириб қолган зараркунандаларнинг ер ичига киришига ва ер ичига кириб қолган дон-дунлар ёки бошқа органик моддалар хисобига хатто 15—25 см чукурликда ҳам яшаши ва кўпайишига йўл қўймайди. Омбор ремонт қилиб бўлингандан сўнг суюқ ёки газсимон дори билан ишланади, ташқи томони еса охак ёки совун (оқланадиган 1 литр суюқликка карбофос, актеллик ва бошқалар) қўшиб оқланади. Омборни янги хосилни қабул қилишга тайёрлаш билан бир вақтда омбор атрофидаги территорияларни хам тартибга солиш керак. Бу территорияларни кемирувчилар, хашаротлар ва каналарнинг кўпайишига қулай шароит туғдирадиган бегона ўтлардан тозаланади. Сўнгра текисланади, шиббаланади ва мумкин қадар, асфалт қилинади. Асфалтланган жойларда кемирувчиларнинг севган «сув хўрагини» хосил қиладиган ёмғир ва қор сувла ри тўпланмайди. Енғинга қарши қўйилган сув бочкаларининг усти қопқоқ билан беркитилиши зарур. Омбор атрофларида ёғин сувлари оқиб тушадиган ариқчалар бўлиши керак. Хом ашё тўпланадиган майдонча ердан 0,5 м баланд кўтарилиши ва унинг усти асфалт ёки сементланиши, ёки устига шлак тўкилиши керак. Бу билан яхши изоляцион қатлам хосил қилинади ва тўпламнинг остки қаватини нам тортишдан сақланилади. Ана шундан сўнг бу майдончалар ва омборлар- атрофидаги территориялар карбофос, актеллик ва бошқалар билан дориланади. Баoзан зараркунандалар борлиги пайқалган жойларнинг хар бир кв. метрига 0,5 кг хисобида нафталин сепилади. Хар қайси омборнинг ўзида махсус инвентарлар (нарвон, курак, яшик ва хоказолар) бўлиши керак. Бу инвентарлар бир омборданиккинчи омборга, айниқса зарарланмаган омборга, олиб борилмаслиги керак. Агар бу инвентарлар бошқа омборга олиб борилиши лозим бўлса, улар суюқ ёки газсимон дорилар билан зарарсизлантирилиши керак. Омборга қор ва лой олиб кирмаслик учун омбор ешиги олдига оёқ кийимларни қириб тозалайдиган қиргич қўйиш керак. Зарарланган омбор, бостирма ва майдончаларни олдиндан зарарсизлантирмай туриб уларга зарарланмаган дон, чигит ва бошқа маҳсулотларни олиб кириш мумкин емас.

Download 5,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish