Ҳўл дезинсексия
Омборларни, пахта тозалаш ва мой ишлаб чиқариш саноатларини, омбор атрофидаги территорияларни, инвентарларни, машиналарни ва бошқа обектларни зарарсизлантириш учун хўлланиладиган хўл дезинсексия усули қатор камчиликлардан холи емаслигига қарамай, хозирги вақтга қадар асосий усул бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда хар йили хўл дезинсексия усули билан катта хажмдаги ишлар қилинишининг боиси бир томондан, кўпчилик хўжаликларнинг омборлари газ билан зарарсизлантиришга мосланмаганлиги бўлса, иккинчи томондан фумигантларнинг етишмаслигидир, шунинг учун хам газ билан дезинсексия қилиш иши нисбатан қимматга тушади. Бундан ташқари омбор, сехлар ва хатто корхоналар газ билан дезинсексия қилинганда иш узоқ вақт тўхтаб қолади, бу еса хамма вақт хам мумкин бўлавермайди. Газ билан дезинсексия қилишда ёнғинга қарши хўлланиладигаи хамма қоидаларга риоя қилишга бўлган қаттиқ талаблар, газ билан ишлаётган кишиларнинг заҳарланиб қолиш хавфи газ билан дезинсексия қилиш ишларини янада кўпроқ чеклаб қўяди бу билан хўл дезинсексия қилиш хажмини кўпайтиради.
Дастлабки йилларида хўл дезинсексия камдан кам ва кичик масштабда ўтказиларди ва ҳамма вақт ҳам яхши натижалар бермас еди. Бу вақтда 10% ли керосин охак суспензияси ва 10—15% ли ўювчи натрий еритмасини пуркаш усули кенг хўлланилар еди. Бу иккала препаратлар ҳашаротларга сиртдан таoсир етувчи (куйдирувчи) заҳар хисобланардн. Кейинчалик омборлар минерал-мой емулсияси билан ишланадиган бўлди. Бу моддалар ҳашаротлар ва каналар устини юпқа нарда тарзида қоплаб, нафас тешикларига ҳаво киргизмай ўлдириш принсипига асосланган. Бу усуллар хозир ҳам гарчи айрим ташкилотлар томонидан кичик хажмда хўлланилса-да, аммо амалда ўз ахамиятини йўқотди, чунки мой емулсиясининг хали хам қатор камчиликлари бор улар деворларда, машиналарда қўнғир тусли доғ қолдиради, тўқималарни бузади, пуркагич аппаратларининг резина қисмларини уйиб туширади, ишлаётган кишиларнинг очиқ, жойдаги терисини куйдиради. Хозирда Ўзбекистонда омборларга, карбофос ва актелликларнинг сув емулсиялари пуркаш усули кенг хўлланилмоқда. Хўл дезинсексиянинг хўлланилиши осон, арзон тушишидан ташқари, бу янги препаратларнинг бошқа хеч қандай заҳарларда бўлмаган хусусиятлари бор, яoни препарат таoсири дезинсексияланган омборлар сатҳида кўп ойлар сақланиб қолиш хусусиятига ега. Бу препаратларнинг қимматли сифати уни хўлланиш вақтида омборда очиқ жойларда ўрмалаб юрган зараркунандаларнигина емас, балки хўлланилгандан сўнг хам ташқаридан омборга кириб қолган ва ер полдаги, девор ёриқлардан ва бошқа берк жойлардан чиққан зараркунандаларни хам ўлдириш қиммати мақташга сазовордир. Хозирги вақтда хўл дезинсексия учун хўлланиладиган заҳарлар сафи карбофос ва актеллик каби иссиққонли хайвонлар учун хам кам заҳарли бошқа препаратлар билан тўлиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |