Омборларни инсектицид дудлар билан зарарсизлантириш
Бу омбор зараркунандаларига қарши курашишда енг қулай ва рентабел усулдир. Бунда дуд хосил қилиш учун катта машиналар талаб қилинмайди, балки махсус аерозол шашкаларни ёқиш ёки инсектицидни қиздирилган (лекин чўғ холига келтирилмаган) темир юзасида қиздириш билан дуд хосил қилинади. Хозирги пайтда донадор ва майдаланмаган олтингугурт шу усулда дудланади (44-расм).
44-расм. Аерозолли шашкалар
Инсектицид лампалар «инсекта» билан дуд хосил килиш
«Инсекта» лампочкаси бир вақтда хам оддий електр лампочкаси, хам инсектицид дуди хосил килинадиган аппарат вазифасини бажариши мумкин. Бу патронига шиша қалпоқча ўрнатилган силиндр шаклидаги оддий електр лампочкадир. Қалпоқчанинг иккита тешиги бўлиб, биттасидан инсектицид сепилади, иккинчисидан еса електр лампа ёқилганда заҳарнинг қизиши натижасида хосил бўлган дуд чиқади. Хона дудлаб бўлингандан сўнг лампочка спирт билан ювилади.
Газ билан дезинсексиялаш
Омбор зараркунандаларини тез ва батамом йўқотиш зарур бўлган холларда омборлар газ билан дезинсексия (фумигация, газация) қилинади. Омбордаги уруғлар, донлар, хар хил маҳсулотлар ва крупалар, қуритилган ва хўл мевалар, сабзавотлар, зарарланган хоналар, машиналар, идишлар ва бошқа буюмларни фумигация қилиш мумкин. Одатда герметик берк хоналарда (омборларда, елеваторларда, тегирмонларда) ёки газ, заҳарли буғ ё дуд ўтказмайдиган буюмлар билан ўралган жойларда кучли таoсир етувчи заҳар билан фумигация қилинади. Фумигация ишини газ билан зарарсизлантириш вақтида амалга оширилиши лозим бўлган хамма ехтиёт қоидаларига шахсий ва жамоат хавфсизлиги учун зарур барча тадбирларга қатoий риоя қиладиган махсус ўқиган кишилар ўтказиши керак. Баoзан екинлар (масалан, бедалар) нинг уруғлари кучсиз таoсир етувчи фумигантлар — нафталин, парадихлорбензол ва бошқалар билан зарарсизлантирилади. Бундай фумигантлар ишлатилганда хонани герметик беркитиш шарт емас, бундаги камчиликлар ўрни секин буғланувчи заҳарнинг таoсир етиш муддатини чўзиш, уруғ ва идишларнинг шимиш хусусиятининг юқорилиги ва уларнинг газни жуда секин чиқариши (дегазация) билан тўлиб кетади. Сўнгги йилларда хар хил товарларни, хусусан карантин ахамиятига ега бўлган юкларни вакуумли камераларда фумигация қилиш катта ахамиятга ега бўлмоқда. Агар фумигация учун зарур шароитлар бўлмаса, уни очиқ майдончаларда брезент остида ёки газ ўтказмайдиган пардалар — полиамид, хлорвинил ва бошқалар остида хам ўтказиш мумкин. Бу пардалар газни яхши тутиб туради, шунинг учун хам бундай пардалар омборларни, кема трюмларини ва хатто елеватор каби катта обектларни қўшимча равишда беркитиш учун ишлатилади. Хозирги вақтда янги, жуда қимматли фумигант — магтоксин, фосфин ва бошқалар (қаранг илова) тавсия етилган, бу фумигантлар заҳарли, уни бошқа фумигантлардан фарқи шундаки, ғалла уруғларининг сифатига, хатто уларнинг намлиги юқори бўлганда хам ёмон таoсир етмайди. Фумигация — қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасининг зараркунандаларига қарши курашишда универсал усул хисобланади. Бу усулҳашаротларга, каналарга ва кемирувчиларга қарши ишлатилади ва маoлум режимларда зараркунандаларнинг хам очиқ жойдаги, хам берк жойдаги — дон ичидаги, ердаги, ёриқ ва тешикларидаги — хамма фазаларига таoсир етади. Бироқ кучли таoсир етувчи фумигантлар иссиққонли хайвонлар учун хавфлидир, шунинг учун ехтиёт шартларига риоя қилишни талаб етади.
Do'stlaringiz bilan baham: |