Аерозол фреонли баллонлар
Булар 7 атм босимгача бардош берадиган металл ёки пластмассадан ишланган баллонлардир. Баллонга кунжут мойида ва ацетонда еритилган заҳар солинади. Фреонли баллон ичидаги масса таркибида инсектицид, 3—5% мой, 3—4% ацетон, 82, 85 қисм фреон ва 3—4% пиретрин бўлади. Фреон — суюлтирилган газ, қайнаш ҳарорати— 20° атрофида. Очилган баллондан чиқаётган газ дархол буғланиб заҳар заррачаларини туманга айлантиради. Фреонли баллонлар кўпинча турмушда уй зараркунандаларига — пашша, чивин, қандала, суварак ва бошқаларни йўқотиш мақсадида қўлланилади.
Шу билан бирга берк кичик хоналарда сақланадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захираси зараркунандаларига қарши муваффақиятли равишда ишлатиш мумкин.
Аерозол туманларининг консентрацияси, сарфлаш нормаси,
туман олиш ва уларни ишлатиш техникаси
Зараркунандаларни тез ва батамом йўқотиш учун золлар билан ишланишни герметик берк хоналарда ўтказиш тавсия етилади. Золлар билан ишлашдан олдин хона ахлат, чанг ва тўкилган донлардан тозаланади, озиқ-овқат маҳсулотлари, ем-хашаклар ҳамда юмшоқ инвентарлар хонадан ташқарига чиқарилади. Машиналар, инвентарлар, яшиклар орасига золлар бемалол кирадигап холатда қўйилиши керак.
Омбор зараркунандаларига қарши курашиш учун одатда нефт ёки тошкўмир мойида еритилган инсектицид қўлланилади. Кўк мой енг яхши еритувчи хисобланади.
Заҳарларнинг ерувчанлигини ошириш учун мойга нефтнинг фенолли тозаланмасининг 25—30% ли дистилятив екстрактида олдин заҳарни еритиб олиб, сўнгра мойга қўшилади.
50—60° гача иситилган мойда инсектицидлар анча тез ерийди. Сўнгра мойга ёнғоқдек қилиб майдаланган заҳар бўлакчалари солинади ва заҳар тўла еригунча яхшилаб аралаштирилади. Иссиқ еритма дархол генератор бочкачасига қуйилади ва шу заҳоти ишлатилади. Бу еса еритма совиб қолиб, хусусан қиш пайтида ишлатилаётган бўлса, заҳарнинг қайтадан кристаллга айланишига асло йўл қўймайди.
Умуман ҳарорат 10° дан паст бўлганда аерозол усули билан ишлаш тавсия етилмайди.
Ҳамма тайёргарлик ишлари батамом бажарилгандан сўнг омборларни, паррандахоналарни, молхоналарни ва ҳашаротлар хамда каналар бўлган бошқа хоналарни ишлашга киришилади.
Белгиланган дозада газ чиқишини таoминлаш учун омборларни ишлашдан олдин генераторлар 2—3 минут очиқҳавода текширилади ва мой келиши хамда газ чиқиши тартибга солинади. Агар кимёвий еритмаси туманга тўла айланмаётган, мой еса ерга томаётган бўлса, бу вақтда автомашина моторининг оборот миқдори (тезлиги) ни ошириш керак, бунда чиқаётган газ ҳарорати кўтарилади, демак еритманинг буғланиш тезлиги хам ортади. Акс холда жиклёрга еритма келишини шу даражада камайтириш керакки, натижада соплодан ҳавода узоқ вақт турадиган қуюқ туман чиқсин.
Аерозол генератори тартибга солингандан сўнг автомашинанинг ўнг борти, шамол оқими томонидан, ишланиладиган хонага тўғрилаб яқинлаштирилади, парчаловчининг алангаси қисман учиб қолмаслиги учун генератор соплоси полда 10 см баландликда горизонтал холатда ўрнатилади ва автомашина ишга солинади (43-расм).
АГ-Л6 генератори хам ярим очиқхолда ешик олдига ёки ойнага шу тартибда ўрнатилади ва золнинг кучли оқими хона ичидаги тўсиқларга, машиналарга, устун ва инвентарларга бориб урилмаслигига қараб турилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |