30% ли карбофос (малотион) билан дезинсексия қилиш.
Бу заҳар ҳам ҳашаротларга, ҳам каналарга таoсир етади. Сувда барқарор емулсия ҳосил қилувчи сарғиш қўнғир суюқлиқдир. Ишқорли муҳитда емирилади. Аммо ўтга тегса ёниб кетади. Иссиққонли ҳайвонлар учун кам заҳарли, аммо қўланса ҳиди бор. 0,2—0,5% консентрацияли емулсияси ишлатилади.
КАРБОФОС, 50% ем.к. (фуфанон, 57% ем.к.). Соф моддаси: 0,0-диметил-8-(1,2-дикарбетоксиетил)-дитиофосфат. Юқори ҳарорат шароитларида нисбатан тез парчаланиб кетадиган препарат. У нордон ва ишқорий муҳитда ва айниқса тунука идишда тез парчаланади. Шунинг учун ҳам карбофос ич томондан махсус материал билан қопланган тунука идишларда ёки пластик канистрларда тарқатилади.
КАРБОФОС сиртдан таoсир қиладиган инсектицид ва акарицид бўлиб, бошланғич пайтда жуда заҳарлидир, аммо қисқа муддатда самара беради. Бу препарат фумигант сифатида ҳам таoсир қилиши мумкин. Карбофос парчаланиши ва буғланиши туфайли ўсимлик сиртидан тез кўтарилиб кетади. Одам ва ҳайвонлар учун карбофос ўртача заҳарлидир. ЎД50 каламуш учун вазнининг ҳар килограммига 450-1300 мг гача ўзгаради. Кумулятив таoсири деярли йўқ, терига суст таoсир қилади.
Ғўзанинг сўрувчи зараркунандаларига (ўргимчаккана, ўсимлик ширалари ва б.) қарши кураш олиб борилганда гектарига 1,0-2,0 л дан ишлатиш тавсия етилган. Тез парчаланиши ва иссиққонлиларга нисбатан кам заҳарлилиги уни иссиқхоналарда (0,05-0,15%), сабзавотчиликда (0,1-0,2%), боғдорчиликда (0,2-0,3%), чорвачиликда сиртқи ва тери ости паразитларга қарши қўллаш имконини беради. Ишлов беришни пахта етилишидан 20 кун олдин тугаллаш тавсия етилади (41-расм).
41-расм. Инсектоакарицид
ФОСФИН (Фостоксин, Магтоксин): Охирги йилларда фосфин ёки водород фосфориди фумигант сифатида жаҳонда тан олинмоқда. Фосфин биринчи марта 1934 йилда дон маҳсулотларини фумигация қилишда ишлатилган еди. Фосфин фумигантини омборхонанинг тўрт хил зараркунандасига қарши синил кислотаси ва метил бромид билан солиштириб ишлатиб кўрилганда, фосфин ва синил кислотаси метил бромидга қараганда тўрт турдаги зараркунандага нисбатан 1,5-2 баравар заҳарли еканлиги аниқланган. Синил кислотаси кичкина ун митаси ва омбор узунбуруни имагосига қарши икки баравар захарли екан.
Фосфин РН3 –рангсиз, ҳидсиз газ.
Молекуляр оғирлиги 34,04.
Қайнаш нуқтаси -87,4 0С.
Музлаш нуқтаси -133,5 0С.
Ҳаво таркибида фосфин миқдори 1,79% га етканда портлайди, хаводаги газ карбид хидли бўлади.
Солиштирма оғирлиги ОоСда-1,6, 20оСда-34,2, 40оСда-51,9 ҳисобланади.
Намли ҳавода ёки шудринг бўлганда ўз-ўзидан ёниб кетади, бунинг учун 26-28 мг/л етарли ҳисобланади.
Газ ҳажмидаги фосфин хаводан 3 марта оғир.
Фосфин сувда яхши ерийди.
Таркибида мис сақловчи жихозларни ҳамда мисни емиради.
Фумигант Германияда алюминий фосфиддан ажратилиб таблетка, гранула ҳолида “фостоксин” номи билан, Америкада таблетка ва порошок ҳолида “фумитоксин” ва “детиа” номи билан чиқарилади.
Шунингдек, Германияда магний фосфиддан таблетка ва гранула ҳолида “магтоксин” фумиганти ишлаб чиқарилади.
МҲД ларида қуйидаги алюминий фосфид препаратларини ишлатиш тавсия етилган: квикфос (таблетка, гранула); фостоксин (таблетка, гранула, пилетлар, плейс, стрипс); фостек (таблетка, гранула); алфос (таблетка).
Магний фосфид препаратларидан; магтоксин (таблетка, гранула, плейс, стрипс).
Гранула ва таблетка препаратлари прессланган алюминий фосфид ва аммоний корбамат қўшимчаларидан ташкил топган ва парафин билан қопланган.
Таблеткаларга алюминий фосфид ва уни тез парчаланиши учун стабилизатор қўшилган.
Гранулаларни диаметри 9 мм, узунлиги 7 мм, оғирлиги 0,6 г ни ташкил қилади. Таблеткаларни диаметри еса 19 мм, қалинлиги 6 мм, оғирлиги 3 г бўлади.
Нам ҳаво билан тўқнашган алюминий фосфид, водород фосфорит ажратиб парчаланиб кетади ва ўрнида оч сарғиш рангдаги гидроксид алюминий қолади, бу еса маҳсулот сифатида таoсир етмайди.
Таблетка ва гранулалар 12-48 соат ичида тўлиқ парчаланади. Намлик қанчалик кўп ва ҳаво ҳарорати юқори бўлса парчаланиш шунчалик тез бўлади.
Битта гранулани парчаланиши давомида 0,2 г водород фосфориди, Битта таблеткани парчаланиши давомида еса 1 г водород фосфориди ажралиб чиқади.
Гранула ва таблетка ҳолидаги магтоксин таркибида 60%-магний фосфид, 26%-алюминий карбомат, 3%-парафин ва 5 %-га яқин инерт оксидлар ва магний гидроксид бўлади.
Магтоксин алюминий фосфид препаратларига нисбатан тезроқ парчаланади (42-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |