1.2. “Аниматорлик хизматини ташкил этиш” фанини ўқитишдаги инновациялар ва илғор хорижий тажрибалар
“Аниматорлик хизматини ташкил этиш” фанида инновация – бу юқорида келтирган соҳа талабидан келиб чиққан ҳолда, малакали мутаҳассис тайёрлаш учун фаннинг ўқитишда барча янги илғор педагогик технологияларини қўллаш. Натижада фаннинг ёритиб беришда юқори натижага эришишдир деб биламан.
Инновация (инглизча innovation) - янгилик киритиш, янгилик демакдир. Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда асосан интерфаол услублардан фойдаланилади.
Интерфаол («inter» - ўзаро ва «act» - ҳаракат қилмоқ) - ўзаро ҳаракат қилмоқ ёки ким биландир суҳбат, мулоқот тартибида бўлишни англатади. Бошкача сўз билан айтганда, ўқитишнинг интерфаол услубиётлари - билиш ва коммуникатив фаолиятни ташкил этишнинг махсус шакли бўлиб, унда таълим олувчилар билиш жараёнига жалб қилинган бўладилар, улар биладиган ва ўйлаётган нарсаларни тушуниш ва фикрлаш имкониятига эга бўладилар. Интерфаол дарсларда ўқитувчининг ўрни қисман талабаларнинг фаолиятини дарс мақсадларига эришишга йўналтиришга олиб келади.
1.2.1 – Интерфаол методларининг ҳусусиятлари
Бу услубларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши оркали амалга оширилади.14
Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларга:
талабанинг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод қилиш ва изланишга мажбур этилиши;
талабаларнинг ўқув жараёнида фанга бўлган қизиқишларини доимийлигини таъминланиши;
-талабаларнинг фанга бўлган қизиқишларини мустақил равишда ҳар бир масалага ижодий ёндашган ҳолда кучайтирилиши;
- педагог ва талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини доимий равишда ташкил этилишлари киради.
Педагогик технология масалаларини ва муаммоларини ўрганаётган баъзи ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва амалиётчиларнинг фикрича, педагогик технология - фақат ахборот технологияси билан боғлиқ ҳамда ўқитиш жараёнида қўлланиши зарур бўлган ўқитишнинг техник воситатлари, компьютер, проектор ёки бошка техник воситалар. Менинг фикримча, педагогик технологиянинг энг асосий негизи - ўқитувчи ва талабанинг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижага ҳамкорликда эришишлари учун танлаган технологияларига боғлиқ. Ўқитиш жараёнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва талаба ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи ижобий натижага эриша олса, ўкув жараёнида талабалар мустақил фикрлаб, ижодий ишлаб, изланиб, таҳлил этиб, ўзлари хулоса қила олсалар, ўзларига, гуруҳга, гуруҳ эса уларга баҳо бера олса, ўқитувчи эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит ярата олса, бизнинг фикримизча, ана шу - ўқитиш жараёнининг асоси ҳисобланади. Ҳар бир дарс, мавзу, ўқув предметининг ўзига хос технологияси бор. Ўкув жараёнидаги педагогик технология - бу аниқ кетма-кетликдаги яхлит жараён бўлиб, у талабанинг эҳтиёжидан келиб чиқкан ҳолда бир максадга йўналтирилган, олдиндан пухта лойиҳалаштирилган ва кафолатланган натижа беришига қаратилган педагогик жараёндир.
Педагогик мақсаднинг амалга ошиши ва кафолатланган натижага эришиш ўқитувчи ва талабанинг ҳамкорлиқдаги фаолияти, улар қўйган мақсад, танлаган мазмун, услуб, шакл, воситага, яъни технологияга боғлиқ.
Ўқитувчи ва талабанинг мақсаддан натижага эришишида қандай технологияни танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ натижага эришишга қаратилган бўлиб, бунда талабаларнинг билим савияси, гуруҳ характери, шароитга қараб, ишлатиладиган технология танланади. Масалан, натижага эришиш учун балки, компьютер билан ишлаш лозимдир, балки фильм (ёки тарқатма материал, чизма ва плакат, ахборот технологияси, турли адабиётлар) керак бўлар. Буларнинг ҳаммаси ўқитувчи ва талабаларга боғлиқ.15
Шу билан бирга ўқув жараёнини олдиндан лойиҳалаштириш зарур. Бу жараёнда ўқитувчи ўқув предметининг ўзига хос томонини, жой ва шароитни, энг асосийси, талабаларнинг имконияти ва эҳтиёжини ва ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил эта олишини ҳисобга олиши керак. Шундагина, керакли кафолатланган натижага эришиш мумкин. Қисқача айтганда, талабани таълимнинг марказига олиб чиқиш керак.
Умуман олганда, инновацион ғояларни фаол ривожлантиришда “Аниматорлик хизматини ташкил этиш” фанининг деярли хамма соҳаларида имкониятлари мавжуд. Бироқ ғояларни амалга оширишда тизимдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг бўлим ва лаборатория бошлиқлари, етакчи, катта илмий ходимлари, кафедра мудирлари, профессор, доцент ва катта ўқитувчилар ва ёш олимларнинг инновацион фаоллигини талаб даражасида деб айтиб бўлмайди.
Дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида хизмат кўрсатиш даражасининг замонавий босқичи – унинг самарадорлигини ошириш учун хизматлар ва фан-техника соҳаси тармоқларининг тизимли интеграцияни таъминловчи инновацион моделга ўтиш деб тавсифланмоқда.
Таълимга инновацион ёндашувнинг ижтимоий-педагогик заруриятини қўйидагилар билан изоҳлаш мумкин:
Фан-техника тараққиёти ва ижтимоий-иқтисодий янгиланиш узлуксиз таълим тизими, хусусан, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнини илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, таълимдаги инновацион ёндашувлар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш;
Талаба-ёшлардаги маълумотлилик даражаси, интеллектуал салоҳият, ижтимоий фаоллик, ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи шахсга йўналтирилган ўқитишнинг самарали ташкилий шакллари, технологияларини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш;
Педагогик инновацияларни ўзлаштириш ва уни татбиқ этишга нисбатан ўқитувчининг касбий-инновацион компетентлигини ривожлантириш зарурати.
4.Устоз ва талаба муносабатлари - бу ўзаро боғлиқлик йўналтириш учун ташкил этилган у ёки бу касбда фаолият олиб бориш учун ёшлар соҳани, профессионални ривожлантириш орқали уларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш кўникмалар ва малакалар16.
Қуйидаги жадвалда “Аниматорлик хизматини ташкил этиш” фанини анъанавий ва инновацион моделда ўқитишнинг қиёсий характеристикаси келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |