Битирув ишининг предмети ва объекти: “Аниматорлик хизматини ташкил этиш” фани бўйича тайёрланган “Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар” модул бирлиги тадқиқот объекти, ушбу модул юзасидан ўқув-услубий материаллар ишлаб чиқиш ва унинг асосида модул тизимида ўқитиш жараёнларини ташкил этиш тадқиқотнинг предмети ҳисобланади.
Битирув ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача ўзаро таҳлили. Битирув ишини тайёрлашда юқорида баён этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси3, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни4, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун5, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида» қонуни6, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори «Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»7 ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда мавзуга тегишли адабиётлардан кенг фойдаланилди.
Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат Дастури8да давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш каби вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунга асосан Давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида амалга ошириладиган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад – ҳокимият барча тармоқлари, жумладан ижро ҳокимияти бўлмиш ҳукумат фаолиятининг масъулияти ва самарасини ошириш ҳисобланди. Мазкур мақсадга эришиш учун мамлакатимизда қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти органларини ислоҳ қилиш билан бир вақтда маҳаллий давлат ҳокимияти тизимини ислоҳ қилиш борасида ҳам босқичма-босқич ишлар амалга оширилди.
Аввало, «Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ҳокимият идораларини қайта ташкил этиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, 1992 йил январидан бошлаб жойлардаги вакиллик ҳамда ижроия-бошқарув ҳокимиятига раҳбарлик қилувчи ҳокимлик институти жорий этилди. Маҳаллий давлат вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларининг мустақил ва ҳамкорликда иш олиб борадиган тизими шакллантирилди, уларнинг қонуний асослари мустаҳкамланди.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида» қонунига асосан Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усуллари қуйидагилардан иборат: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш (чоп этиш); давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириш ва янгилаб бориш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарга ва жойларга жойлаштириш ҳамда янгилаб бориш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратиш; ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўрови асосида уларга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан электрон ҳужжат шаклида) ахборот тақдим этиш. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |