Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)” йўналиши тингловчиси


“Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар” мавзуси бўйича маъруза матни



Download 1,66 Mb.
bet14/34
Sana25.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#264752
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34
Bog'liq
Битирув иши

2.2. “Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар” мавзуси бўйича маъруза матни
Режа:
1. Туристлар классификацияси ва турли категориядаги туристлар билан ишлаш.
2. Туристларнинг турли ёш гуруҳлари билан ишлаш.
3. Дам олиш фаолиятига муносабати бўйича туристлар турлари.
4. Меҳмонхоналарда болалар учун анимация. Туристларнинг этник таснифи.


1. Туристлар классификацияси ва турли категориядаги туристлар билан ишлаш.
Туристларнинг қизиқишлари кўплаб омилларга боғлиқ: ёши, жинси, миллати, таълим даражаси, даромад даражаси, хизмат манфаатлари ва бошқалар.
Масалан, даромад даражасининг ортиши билан бир қаторда дам олиш фаолиятига қилинадиган ҳаражатлар ҳам ортади. Оиланинг қанчалик даражада яхшироқ ва қизиқарлироқ дам олишлари учун имкониятлари юқори даромади билан белгиланади. Туристик фаолият, шунингдек, бўлажак истеъмолчиларнинг таълим даражасига ҳам бевосита боғлиқ. Ўрта таълим олган кишилар кўпроқ актив туризм билан шуғулланишни афзал кўришади. Олий маълумотли одамлар кўпроқ интеллектуал дам олишга мойил бўлишади. Албатта, анимация хизмати истеъмолчилари аниқ даромад гуруҳига мансуб бўлишлари, ёши, жинси ва машғулоти жиҳатидан бўлинишлари талаб этилмайди, сиз буни фақат шартли равишда қабул қилишингиз мумкин.20
Мисол учун, айрим ишчилар нисбатан юқори даромад олиши мумкин, лекин уларнинг дам олиш эҳтиёжлари маъмурий ходимлар ёки катта бизнес вакиллари талабларидан анча фарқ қилиши мумкин. Шу билан бирга, аниматор туристларни таснифини билиши ва мижозларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда дастурларини режалаштириши керак, зотан, ушбу дастур гуруҳдаги туристларнинг барчаси учун мос тушиши лозим.
Анимацион таклиф барчани рози қилиши учун аниматор жуда кўп нарсаларни билиши лозим. Туристик гуруҳ вакиллари талабалар, кексалар, экстремал туристлар, қуёшда тобланишни ёқтирувчилар ва бошқалар бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, қисқа муддат ичида туристларнинг саёҳат давомида нимани кутаётганлигини билиш қийинчилик туғдиради. Қуйидаги қоидаларига риоя қилинса, бу вазиятдан чиқиб кетиш имконияти мавжуд бўлади:
- Хизматнинг барча босқичлари (йўлланмани олаётган вақтда, меҳмонхонага жойлашган вақтда, суҳбат жараёнида)да сайёҳлар ҳақида (ёши, жинси, миллати, фаолият даражаси, севимли дам олиш фаолияти) маълумот олиш.
- Анимацион дастурни тўғри танлаш учун туристларнинг классификациясини аниқлаш ва билиш.
- Турли тоифадаги туристлар учун мўлжалланган дастурларни заҳирада сақлаш.
Тураниматор анимацион дастурларни ишлаб чиқишда туристларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиши керак. Бу сизга улар билан ишлашнинг тўғри шаклини танлашга имкон беради, дам олиш қизиқарли ва тўлиқ амалга ошиши учун энг самарали усул актив ва пассив дам олишни умумлаштиришдир.
Туристларни этник томонидан таснифлаш мумкин. Турли миллат ва элат вакиллари учун анимация дастурларини тузишда одамларнинг тасодифан ҳафа қилиб қўймаслик учун айниқса, эҳтиёт бўлиш керак, уларнинг миллий анъаналарини билиш ва уни ҳисобга олиш муҳим.
Турли хил дастурларни барча жинсдаги туристлар учун таклиф қилиш мумкин. Ёки дастурлар фақат аёлларга ҳамда фақат эркакларга мўлжалланган бўлиши мумкин.
Бироқ, энг асосийси, туристларнинг ёш жиҳатдан таснифлашдир:

  • 0-2 ёш – гўдаклар (эмизикли болалар)

  • 3-7 ёш - мактабгача болалар

  • 7-18 ёш – мактаб ўсмирлари

  • 18-30 ёш - ёшлар, талабалар

  • 30-64 ёш – ёши катта инсонлар

  • 65 ва ундан катта - кекса ва нафақахўрлар.

Меҳмонхоналарда дам олувчиларнинг асосини ёшлар ташкил этишмоқда. Улар жуда фаол одамлар ва улар учун асосий нарса - бу ўзларининг дам олишларини қизиқарли ва завқли ўтказишдир. Шунинг учун анимация фаолиятини амалга оширувчи анимация жамоаси биринчи навбатда айнан ушбу туристик туркумга кирувчиларга эътибор қаратмоқда.
Ёшларни икки ёш тоифасига ажратса бўлади: 18 ёшдан 24 ёшгача ва 25 ёшдан 30 ёшгача. Бу тоифадаги туристларнинг имконияти юқори бўлишади ва етарлича таъсир ўтказа олишади. Ушбу тоифада ҳам турли хилдаги туристлар гуруҳи вакиллари бўлиши мимкин: нисбатан турмуш қуриш, оилада биринчи фарзанднинг дунёга келиши, катта бўлмаган уй хўжалиги, каръерани устун қўйиш кабилар оиланинг катта аъзолари учун муҳим бўлиши мумкин.
Туристик бозорда ёшлар гуруҳининг иккита умумий гуруҳлари мавжуд: ёлғиз ёшлар ва фарзандсиз ёш оилалар.

Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish