Ёлғизлар. Бу ёш одамларнинг аксарияти – болаларни тарбиялаш ва уларни ўқитиш сингари ташвишлардан ҳоли, ўзларининг маблағларини вақтини қувноқ ўтказишга, ресторанлар, байрамлар, саёҳатларга сарфлашга мойил бўлишади. Юқори даражада таълим олган ёлғизлар эса муваффаққиятларга эришиш учун ўз профессионаллигини ошириш, қулай яшаш шароитига эга бўлиш, индивидуалликка эришиш каби мақсадларни қўяди. Улар ўз бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишга, ҳаётдан завқ олишга кўп эътибор қаратишади. Ёлғиз ёш одамлар ўзининг оилали тенгдошлари ва ўрта ёшлардаги одамлардан кўпроқ саёҳатга чиқадилар. Улар бошқа мамлакатларга ёки ўз турар ҳудудидан ташқарига саёҳатга чиқишганида асосий транспорт воситаси сифатида самолётдан фойдаланишни афзал кўришади.
Ёлғиз кишилар: ҳеч қачон турмуш қурмаганлар, бева ҳамда ажрашган кишиларга бўлинади.
Мавсум оралиғи пайтларида ва қишда меҳмонхоналарга асосан кекса кишилар ва пенсионерлар ташриф буюришади. Улар учун бу давр энг қулай вақт ҳисобланади, уларга ёзнинг иссиқ қуёшли кунлари унчалик муҳим эмас. Ушбу туркумда туристлар учун ақлий ўйинлар ва оддий спорт бўйича анимация дастурлари турли таклиф этилади.
Ёши катта одамлар (60-65 йил) ва 65 ёшдан ошган туристлар гуруҳининг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Ушбу гуруҳ вакиллари бошқа ёш категориялари ичида бозор одамлари, пенсия ёшидагилар, кексалар ёки "учинчи ёш" деб аталади. Бу бозор аста-секин ўсиб бормоқда, унинг муҳимлиги туристик бозорнинг бошқа ёш сегментларидан кам эмас, кексалар учун анимацион хизматлар анимация раҳбарлари томонидан ўргалиши лозим.
Ушбу ёш гуруҳи туризм соҳасида қуйидаги машҳур асосий тўрт гуруҳни ўз ичига олади: 55 ва 64 ёш орасидаги одамлар гуруҳи; 65 ёшдан 74 ёшгача бўлган одамлар гуруҳи; 75 ёшдан 84 ёшгача ҳамда 85 ёш ва ундан катта ёшлилар гуруҳи.
Туризмда 55 ва 64 ёш орасидаги пенсионер одамлар гуруҳи бошқа гуруҳларга нисбатан кўпроқ пулга эгалиги ва пулларнинг эркин сарфи билан тавсифланади, улар уй қуриш, таълим учун ҳаражатлар, болалар учун ҳаражатлардан ва техник ҳаражатлардан холидирлар.
65 ёшдан 74 ёшгача бўлганлар нафақадаги фаол инсонлар ҳисобланишади ва туристик бозорда муҳим ёш гуруҳини ташкил этади. Учинчи гуруҳни 75 ёшдан 84 ёшгача бўлган одамлар ташкил этади. Биринчи гуруҳ билан солиштирганда улар унчалик фаол ва сайрга мойил эмас. Тўртинчи гуруҳ 85 ёш ва ундан юқори ёшдаги кишилардан иборат. Туристик мажмуалар ушбу ёш бозор сегменти салоҳиятини кўриб чиққан эмас. Аммо, бу ёш гуруҳини қизиқтирадиган анимация дастурларини билиш лозим бўлади.
Биз шуни унутмаслигимиз керакки, нафақахўрлар энг кўп бўш вақтга эга бўлган ва саёҳатларга кўп вақт ажратувчи аҳоли қатлами ҳисобланадиган аҳоли қатламидир.
Баъзи нафақахўрлар ишлашда ҳамда саёҳатларга пул сарфлашда давом этмоқда. Бу ёш гуруҳлари арзон товарлар ва арзон туристик хизматлар истеъмолчилар бўлиши мумкин, шунинг учун, уларга имтиёзли тарифлар асосида турар жой, транспорт ва умумий овқатланиш бўйича чегирмалар таклиф қилиш тавсия этилади.
Кекса ёшли кишилар ўзларининг ёшларини эслатишни ёқтирмайдилар. Бинобарин, ушбу ёшдагилар учун дастур яхши ўйланган бўлиши керак. Бошқа томондан, ушбу гуруҳ вакилларининг турмуш тарзи ёшлар гуруҳларига нисбатан фарқ қилади, улар йилнинг исталган вақтида узоқ вақт давомида саёҳат қилиш имкониятига эгадирлар. Шундай қилиб, мавсум оралиғи пайтларида туристик мажмуанинг реклама фаолиятида яхши ташкил қилинган бўлиши лозим, ушбу рекламада барча ёш қатламларига мўлжалланган дастурлар ўз ифодасини топиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |