II Боб. “АНИМАТОРЛИК ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ” ФАНИНИНГ “ТУРЛИ ЁШДАГИ ТУРИСТЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АНИМАЦИОН ДАСТУРЛАР” МАВЗУСИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ МОДУЛИ ИШЛАНМАСИ
|
|
2.1. Ўқув фани дастурининг қисқача тавсифи.
|
|
2.2. “Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар” мавзуси бўйича маъруза матни.
|
|
2.3. Фаннинг “Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар” мавзуси юзасидан кейслар, амалий топшириқлар, ишланмалар.
|
|
2.4. Назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар.
|
|
2.5. Фаннинг “Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар” мавзуси юзасидан тақдимотлар.
|
|
Хулоса ва тавсиялар
|
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
|
|
КИРИШ
Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши: Республикамизда ижтимоий ва иқтисодий жараёнлар тараққиётининг етакчи бўғини ҳисобланган таълим соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганлиги ва шунингдек, таълимнинг барча босқичларида юксак билимли ва малакали касб тайёргарлигига эга бўлган авлодни тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш ишлари изчил давом эттирилаётгани боис мазкур соҳада улкан ютуқларга эришилмоқда. Дарвоқе, мамлакатимизда таълимнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилган бўлиб, улар Республикамиз Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да ўз ифодасини топган.
Ҳозирги кунда республикамизда таълим соҳасида илғор педагогик технологияларни ўқитиш шаклларини жорий этиш муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Республикамизда узлуксиз таълимни халқаро стандартлар асосида ривожлантириш орқали юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли ― Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” нинг Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш йўналишида узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш, таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш1 каби бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилган.
Педагогик технологиялар ўқитиш жараёнини самарали тартибда амалга ошириш, бошқариш, кўзланган мақсад асосидаги натижаларга эришиш имкониятини яратади.
Ҳозирги замонавий ўқитиш шаклларидан бири – бу модулли ўқитиш шакли ҳисобланади. Модулли ўқитиш - ўқитишнинг истиқболли тизимларидан бири ҳисобланади, чунки у таълим олувчиларнинг билим имкониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш тизимига энг яхши мослашгандир.
Анъанавий таълимда ўқув мақсадлари педагог фаолияти орқали ифодаланган, яъни билим беришга йўналтирилган бўлса, модулли ўқитишда таълим олувчилар фаолияти орқали ифодаланиб, касбий фаолиятга йўналтирилган бўлади.
Модулли ўқитишда ўқув дастурларини тўла қисқартирилган ва чуқурлаштирилган табақалаш орқали босқичма-босқич ўқитиш имконияти яратилади. Яъни ўқитишни индивидуаллаштириш мумкин бўлади.
Модулли ёндашув асосида ишлаб чиқилган мавзу сўз ва кўргазмалилик алоқасининг ҳилма-хиллигини талаб қилади. Бунда таълимни вазифаси, мавзунинг мазмуни, мавжуд кўргазмали воситаларнинг ҳарактери, талабаларни соҳа бўйича билимларини янада бойитишга қаратилган.
Тараққиётнинг ўзи бир томондан, фанни чуқур ўзлаштиришни зарур қилиб қўйса, иккинчи томондан, турли-туман янги усулларни қўллаш, кўргазмаликни ошириш, техник воситалардан фойдаланиш, уларни қўллашни такомиллаштириш орқали билим олишни осонлаштириш, уни қизиқарли жараёнга айлантиришга ёрдам беради.
Туризмга оид фанларни олиб бориш бошқа фанлардан ажралиб турадиган томони шундаки, у амалий маълумотлар, аниқ вазиятлар, кўргазма материаллари хамда меҳмонхона ва ресторанлардек жихозланган тажриба хоналарида иш кўради. Ўқитувчидан улар билан ишлай билиш, қўйган мақсадга эришиш учун масалани хам назарий, хам амалий томондан чуқур билиш, кузатишларни амалга ошириш, керакли вазиятларда ечимини топа билиш, хулоса чиқариш, қарор қабул қилиш кўникмага эга бўлиш талаб қилинади.2 Буларнинг барчаси ушбу тадқиқот мавзусининг долзарблигидан далолат беради.
Битирув ишининг мақсад ва вазифалари. Битирув ишининг мақсади ўқитиш жараёнига педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш ҳамда модул тизимидан фойдаланиш орқали “Аниматорлик хизматини ташкил этиш” фанини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга қаратилган.
Мазкур битирув ишида “Аниматорлик хизматини ташкил этиш” фанидан “Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар” мавзуси бўйича модул бирлиги яратилган бўлиб, қўйилган мақсадга эришиши учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
“Аниматорлик хизматини ташкил этиш” фани бўйича устувор йўналишларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
“Аниматорлик хизматини ташкил этиш” фанини модулли ўқитиш самарадорлигини оширишда инновацион технологиялар ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш;
“Аниматорлик хизматини ташкил этиш” фани бўйича 2019-2020 ўқув йили учун Силлабус тузиш;
“Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар” мавзуси бўйича маъруза матни, назорат саволлари ва фойдаланадиган адабиётлар рўйхатини тайёрлаш;
“Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар” модул бирлиги бўйича кейс, амалий топшириқлар ва ишланмаларни тайёрлаш;
“Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар” модул бирлиги бўйича назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар тайёрлаш;
“Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар” модул бирлигини ўқув жараёнида самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |