3.ҲАВО ГИГИЕНАСИ.
3.1 ҲАВО МУҲИТИНИНГ ГИГИЕНИК АҲАМИЯТИ
Ҳавонинг инсон саломатлиги учун аҳамияти ғоят катта. Бундан жуда куп йиллар илгари Гиппократ бизнинг саломатлигимиз ва касалликларимиз бизни ураб турган ташки муҳит — ҳаво, сув, тупрок кабиларнинг характерига боғлик деган эди. Ф. Ф. Эрисман ибораси билан айтганда, одам нафас оладиган ҳаво ўзининг химиявий таркиби ва физик хоссаларининг ўзгариши туфайли организмимиздаги гармоник мувозанатни, яъни саломатлигимизни осонгина бузиши мумкин. Ҳаво мухитининг роли куйидагилардан иборат: ҳаво организмга зарур кислородини етказиб беради, моддалар алмашинувининг газсимон махсулотларини қабул қилиб олади, терморегуляция жараёнларига таъсир курсатади. Куёш радиацияси одам организмига турлича, шу жумладан шифобахш таъсир курсатади. Шу билан бирга, ҳаво муҳити захарли (токсинли) моддалар ва микроблар (зарарли газлар, муаллақ ҳолатдаги механик заррачалар, турли микроорганизм.лар) учун резервуар хисобланади ва одамга зарарли таъсир курсатиши мумкин.
3.2.Ҳавонинг ифлосланиши инсон организмига салбий таъсири.
Ҳавонинг ифлосланиши инсон организмига салбий таъсир курсатиб, улар саломатлигининг ёмонлашишига сабаб булмокда. Айникса олтингугурт оксиди, фтор бирикмаси, азот оксидлари, ҳар хил саноат чанглари, радиоактив моддалар ва қишлоқ хужалик пестицидлари инсон организмида ҳар хил касалликларни вужудга келтиради. 93 Олтингугурт оксиди (БО) ҳавода куп тупланса инсонларда бронхит, гастрит ва упка касалликларини вужудга келтиради. Водород сульфид (НгБ) газининг хаддан ташкари купайиб кетиши натижасида инсоннинг боши оғрийди, қайт килади, дармонсизланади ва хатто ҳид билиш қобилияти заифлашади. Фтор бирикмалари таъсирида эса бурундан қон келади, тумов пайдо бўлади, одам йуталади. Азот оксидлари (N0, N02, N03) туфайли упка хасталанади, қон босими пасаяди ва натижада бош айланиб, ҳушидан кетади, қайт қилади, нафаси буғилади. Инсон организми учун зарарли булган хар хил чанглар йил сайин атмосфера таркибида купайиб бормоқда. Зарарли чанг ва бошка қаттиқ заррачалар саноатлашган районларда, шахарларда қишлоқларга нисбатан кўп. Булар инсон организмига ҳаво билан бирга кириб, уларда хар хил хасталикларнинг вужудга келишини тезлаштиради. Чанг заррачалари инсон терисини хусусан шиллик пардаларини зарарлайди, кўз хасталигини тезлаштиради. Айникса цемент заводи, тоғ-кон саноатидаги кераксиз тоғ жинслари (отвал), саноат чиқиндиларидан келган чанглар, конларда, йул курилишида, туғон қурилишида ўтказиладиган портлашлардан вужудга келган чанглар атрофидаги ўсимликларга салбий таъсир этади. Атмосферанинг ифлосланиши ҳайвонларга ҳам салбий таъсир этади. ҳайвонлар ҳаводан нафас олганда ҳамда ўсимликлар билан овқатланганда унинг организми заҳарли чанг (фтор, қўргошин, сурма ва бошкалар) ва ҳар хил газлар билан заҳарланади. Хозир хайвонлар орасида "саноат флюороз" касали кенг тарқалган булиб, у сувда, ем-хашакда ва ҳавода тўпланиб қолган фтор моддаси туфайли вужудга келган. Флорида штатининг Полк округидаги бир неча фосфат заводларидан чиққан тутун таркибидаги фторитдан захарланиб 30000 бош қорамол қирилиб кетган. Шунингдек рангли металлургия заводидан чиққан қургошин ёки пулат эритиш заводидан чиккан молибден билан ҳам захарланиш мумкин. Атмосферанинг ифлосланиши тунука томларнинг занглашини, бинолар ва бошқа иншоотлар нурашини, коррозияга учрашини ҳам тезлаштиради. Шу сабабли ҳаво купроқ ифлосланган шаҳарларда коррозия жараёни қишлоқларга нисбатан 100 марта ортиқроқдир. Ҳозирги кунда аксарият ишлаб чиқариш корхоналарида тоза сув кўп миқдорда ишлатилиб, яхши тозаланмасдан очиқ сув ҳавзаларига ташланиши оқибатида сув ҳавзаларидаги табиий сувнинг кимёвий таркиби ўзгариб келмокда. Бу ҳол аҳоли орасида турли хил касалликларнинг тарқалишига олиб келмоқда. Аҳоли ўртасида сув орқали бўладиган ва юқадиган касалликларнинг 94 келиб чиқишида ичимлик сувлари таркибидаги азот гибридлар ва азот нитратлар индикатор ролини уйнайди. Бу моддалар билан захарланган кишиларда қувватсизлик, рангсизлик каби аломатлар кузатилади. Ҳозирги кунда аҳолини гигиена талабларига жавоб берадиган тоза ичимлик суви билан таъминлаш, инсонлар саломатлигини муҳофаза қилишнинг асосий омиллардан бўлиб қолмоқда. Аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, сув орқали тарқаладиган юқумли касалликлардан асраш ва сувнинг кимёвий таркибини узгаришидан келиб чикадиган захарланишни олдини олиш мухим ахамият касб этади. Сувнинг сифати ва табиий ҳолатининг бузилиши, улар таркибида юқумли касалликлар қузғатувчи микроорганизмлар ва гижжа тухумларининг ҳамда турли кимёвий моддалар миқдорининг купайиб кетиши, албатта инсон саломатлигига зиён етказади. Бу ерда шунга эътибор бериш керакки, табиатдаги экологик омиллар бири иккинчиси билан қандай ўзаро боғланган бўлса, инсон аъзолари хам шундай боғлиқдир. Организмнинг бирор аъзоси унинг вазифасиии тула бажармаса, унинг таъсири туфайли бошқа аъзоларида хам табиий равишда ўзгаришлар содир бўлади. Тиббий биологик текширувлар натижаси шуни кўрсатдики, ташки муҳит таъсирида инсон организмида кечадиган физиологик ва биологик жараёнлар кескин ўзгарар экан. Кўпчилик шифокор ва эколог олимлар Орол буйидаги экологик фожиалар туфайли шу ҳудудидаги одамларни ташки муҳит билан ўзаро муносабатларини ечиш, ташки муҳит, меҳнат ва озиқланиш гигиена муаммоларидан бири эканлигини кўрасатиб, қуйидагига катта эътибор беришни қайд этадилар: одамларнинг муҳит шароитларига мослашишини уларнинг иммунологик қобилиятларини, ирсий ва юқумли касалликларини, ташқи муҳит ва озиқланиш гигиена муаммоларини ўрганиш зарур эканлигини қайд этдилар. Турғунлик йилларида ишлатилган. Ҳар хил зарарли моддалар меъёрдан ортиқ ишлатилган ўғитлар, табиатда доимий равишда содир булиб турадиган модда алмашиниши туфайли, инсонлар организимига ўтиб уларда содир буладиган биологик ва физиологик жараёнларга салбий таъсир этиш оқибатида, шу ҳудудида ҳар хил касалликларни пайдо булишига сабаб бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |