ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУГБEК НОМИДАГИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВEРСИТEТИ
ЭКОЛОГИЯ ФАКУЛТEТИ
Кафедра: Экология
“Экология асослари” фанидан
КУРС ИШИ
Мавзу: “Инсонга таъсир қилувчи ҳозирги замон
экологик омиллар”
Бажарди: СEEУ-101 гуруҳ
талабаси Н.Хаитова
Текширди:О.Махмарахимов.
Тошкент-2021
МУНДАРИЖА
|
Кириш ................................................................................................. 4.
|
|
|
|
1. Экология ва экогигиена тугрисида тушунча 7.
1.1 Экогигиена
1.2.Инсон экологияси 9.
|
|
1.3.Экологик факторлар ва уларнинг синфлари 10.
2. Атмосфера ифлосланиши.
2.1. Инсон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига атмосфера ҳавосини ифлосланишининг салбий таъсири. 16.
2.2.Атмосфера ҳавоси атроф-муҳитимизнинг асосий ҳаётий элементларидан биридир. 19.
3.ҲАВО ГИГИЕНАСИ.
3.1ҲАВО МУХИТИНИНГ ГИГИЕНИК АҲАМИЯТИ
3.2.Ҳавонинг ифлосланиши инсон организмига салбий таъсири23.
|
|
3.3. Атроф-муҳитнинг инсон саломатлигига таъсири 26.
4. Атроф-муҳитнинг кимёвий ифлосланиши ва инсон саломатлиги. 29.
4.1Жисмоний экологик хавфлар 31.
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Хулоса ....................................................................................... 35.
|
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ............................................. 37.
|
|
|
|
Кириш
Она табиат нихоятда гўзал, унинг инсоният учун мархамати кенг. Табиат тирик жонларнинг онаси. У инсониятни кийинтиради, озик,-овқат билан таъминлайди, нафас олиш учун керак булган тоза ҳавони етказиб беради. Жониворларнинг тириклигини давом эттириш учун зарур бўлган кислородни ишлаб чикади. Дунёвий модда алмашиниш жараёнлари табиий муҳитда амалга ошади. Тирик жонларнинг тириклигини, дунёвий модда алмашинув жараёнларининг давомийлигини таъминлаш, она табиат инъом этган зилол сувларнинг фаол иштироки билан амалга ошади. Бу куркам ва серхосият набодат олами дилга хузур бағишлайдиган, тароватли боғу-роғлари, кукни суяб тургандек азим тоғлари, каби кенг водийлари, турфа рангли чаманлари билан гўзал. Бу гўзалликка рахна солишдан инсониятни кайтармоқ, уни бу борада маънавий баркамоликка ундамоқ, келажакка очик куз билан қарамоқ, шу куннинг, XXI асрнинг энг долзарб муаммоларидан бири булмоғи керак. Албатта, нега деган савол туғилиши табиий. Гап шундаки, бугунги кунда инсониятни турли туман тахдидлар остида қолдираётган ҳодисалардан бири экологик вазият хисобланади. Экологик инқироз халқ хужалигининг хамма сохаларига шиддат билан кириб бормокда. Маълумки, илм-фан ва техника тараққиёти биринчи навбатда саноат корхоналарида ишлаб чиқариш воситалари билан ишлаб чиқариш жараёнларини тубдан узгартириб юборди. Ишлаб чиқариш жараёнларини компьютерлаштириш, илғор технологиялардан фойдаланиш, юқори рентабелли жихозлар билан ишлаб чикаришни куроллантириш катта ривожланишга йул очди, саноат махсулотларини қўллаб ишлаб чиқишда мухим омил вазифасини утади. Технологик жараёнларнинг тез ривожланиши инсоннинг меҳнат шароитини хам ўзгартириб юборди, жисмоний меҳнат ўрнига ақлий меҳнатдан фойдаланиш устун келмокда. Бундай тараққиёт хох саноат, хох халқ хўжалигининг турли сохаларида булмасин, прогрессив аҳамиятга эга бўлсада, инсонни ўраб турган атроф-муҳитнинг бу қадар бузилишига ва ўз навбатида, аҳоли турли қатламларининг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши аниқ бўлмокда, ҳаттоки аҳолининг генофондини хам ўзгаришига олиб бормокда. Маълумки, ҳар кандай ҳолатда ҳам саноати тараққий этган мамлакатлар табиий ресурслардан фойдаланмасдан ривожлана олмайди. Демак, табиий бойликлардан ўйламай нетмай ошиқча фойдаланиш ва тараққиёт, технологик жараёнларнинг табиий ресурслардан фойдаланишгагина асосланганлиги оқибатида, сайёрамизнинг қиёфасини борган сари салбий томонга ўзгариб боришининг гувоҳи бўлиб келмоқмокдамиз. Жумладан, Ўрмонларнинг тобора йўқолиб бориши, чўлу биёбонлар, қум сахроларининг борган сари силжиб аҳоли яшайдиган минтақаларга яқинлашаётгани, дарёларнинг саёзланиши, баъзи бир ҳолатларда йўқолиб бораётгани, Орол денгизининг тугаб бораётгани, чучук сув ҳавзаларининг тобора саноат, хўжалик ва бошка ифлосланган чиқинди сувларни қабул қилиб олувчи сув ҳавзаларига айланиб бораётгани, ўсимлик ва хайвонот турларининг камайиб бориши, баъзи бир турларнинг йўқолиб кетаётгани, фойдали қазилмаларнинг тугаётгани кўпчиликни ташвишга солмокда. Жуда шиддат билан атмосфера ҳавзаси, сув манбалари, тупрок, она замин ва бошқаларнинг ифлосланиб бориши, инсоннинг турли антропоген (хўжалик) фаолияти оқибатида пайдо бўлаётган саноат, корхона чиқиндилари млн. тонналаб йиғилиб бориши, хўжалик чиқинди ахлатлари жуда кўп миқдорда тўпланиб бориши, ерларнинг шўрланиб бораётгани, хосилдорликларнинг тобора камая бораётгани ва бошкалар давлат арбобларини, олим ва инженерларни, врач ва ўкитувчиларни, қолаверса инсониятнинг турли қатламини ташвишга солмоқда. Сабаби, экологик тоза сув, ҳаво, озиқ-овқат камайиб бормокда, касалликлар, ўлим кўпаймокда. Аҳолини экологик жиҳатдан тоза озиқ-овкат билан таъминлаш тобора қийинлашиб бормокда.
Демак, хозирда, яъни XXI асрдаги аҳоли олдида турган муаммолардан энг долзарби аҳоли истиқомат қилаётган минтақаларни, уларни ўраб олган атроф-муҳитни тезрок, соғломлаштириш, гўзал табиатимизга рахна солмаслик, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, айниқса, тиклаб булмайдиган табиий ресурсларга алохида эътибор бериш талаб этилади. Шундай килиб, XXI асрда экологик ҳолат куз ўнгимизда кайтариб булмайдиган воқеликка айланмокда. Демак, хозирги вазифа шундан иборатки, табиатда булаётган техноген таъсирни камайтириш йулларини қидириш, бундай жараённинг ижтимоий-иқтисодий томонларини чуқуррок ўрганиш, фалокатнинг олдини олиш йўл-йуриқларини қидириш, табиий факторлар билан тирик жонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг механизмларини, ўзаро таъсир этиш қонуниятларини ўрганиш, айникса, инсон, табиат ва жамият ўртасидаги номутаносиблик сабабларини аниқлаш ва бунга барҳам бериш зарур. Шу вазифаларни ҳал этишда, экология фанининг вазифаси ниҳоятда улуғ. Бу фан бизнинг кўз ўнгимизда оёқда тураяпти, ривожланаяпти ва ўз доирасига бир қанча фанларни тортиб, уларнинг онасига айланмокда, яъни кўпчилик фанларни: биология, табобат, зоология, жуғрофия, гигиена, фалсафа, ижтимоий фанлар ва бошкаларни бирлаштирувчи она фанга айланмокда. Бошкача қилиб айтадиган бўлсак, табиий, ижтимоий ва техник фанларни боғловчи интегратив фан сифатида шаклланмокда, факатгина шундай фан экологик жараёнларни, табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро боғланишни чуқур ўрганиб илмий асосда табиатдан оқилона фойдаланишнинг йул-йуриқларини очиб беради. Бу борада, инсонларнинг туғри фикрлашига, яъни яшаб турган муҳитга нисбатан муносабати, дунёқараши ижобийлашувига кўмаклашади. Шундагина жамият билан табиат ўртасидаги ўзаро уйғунлик тикланади
Do'stlaringiz bilan baham: |