1. Экология ва экогигиена туғрисида тушунча.
1.1 Экогигиена.
Ҳоҳлаймизми ёки йуқми тирик организмларнинг ҳаммаси, шулар каторида инсон организми ҳам бир-бутун табиат, яъни биосфера билан чамбарчас боғланган. XX аср, инсоният ҳаётига катта ўзгаришларни олиб келди, фан-техника ривожи жуда тез суръатлар билан кечди. Бутун дунё мамлакатларида олиб борилаётган илмий изланишлар, атроф-муҳитни назорат қилиш ва кузатиш, алоқа жараёнлари, телевидения, метеорология, картография, космик техника ривожи ва бошка илмий йуналишлар, инсон ҳаётидаги ижтимоий, иқтисодий муаммоларни бирмунча ижобий ечимини топди. Илмий техника ривожи жараёнларида инсоният ўзининг эҳтиёжини қондириш мақсадида табиатнинг янги ўрганилмаган сирларини ўрганишга, унинг қонуниятларини очишга, табиий бойликлардан керагидан ортиқча фойдалана олишга имкон яратди. Техника имкониятларидан тўла-тўкис фойдаланишга яхши шароитлар туғдирди. Океан ва денгизларни, космик фазони, одам организмининг турли мураккаб функцияларини ўргана бошлади, ҳужайра ва ядро даражасидаги жараёнларни ўрганиб, турли касалликларнинг сирларини очишга муваффақ бўлди. Шулар билан бир қаторда, саноат корхоналаридаги технологик жараёнларнинг ривожи жисмоний мехнат ўрнини ақлий меҳнат олишига, ҳалк хўжалигининг турли соҳаларида кимё саноати маҳсулотларининг кенг кўламда ишлатилишига имкон яратди. Кимё саноати янги-янги минерал ўғитлар, пестицидлар, гербицидлар, дефолиантлар, турли-туман синтетик полимер, пластик моддаларни ишлаб чиқишга имкон берди. Бундай ривожланиш кўзни қувонтиради, чунки саноатнинг турли соҳаларининг ривожи, қишлоқ, хўжалиги ривожига албатта ижобий таъсир кўрсатади, халқнинг фаровон яшашига имкон туғдиради ва шундай ҳам бўлмокда. Минг афсуски, ҳар қандай тараққиётнинг ижобий томони бўлиши билан бир қаторда, салбий томонлари ҳам бўлар экан. Илмий техника революцияси, инсоннинг ҳаётида жуда кўп салбий ноқулай ҳолатларни келтириб чикарди. Жумладан, атмосфера ҳавоси автомобил транспортидан чиқаётган ва турли хусусиятларга эга бўлган 200 хилдан кўпрок; зарарли моддалар билан ифлосланмокда, гигант завод ва саноат корхоналаридан ҳавога ташланаётган кул, тутун, чанг, зарарли газлар, oғир металлар, мис, қўрғошин, pyx, темир, молибден ва бошқа рангли металларни атмосферага ташланиши ҳавони, тупроқни, сув ҳавзаларини зарарламокда. Атроф-муҳит пестицидлар, минерал ўғит ва бошқа кимёвий моддалар билан ифлосланмокда, саноат корхоналаридан чиқаётган чиқинди сувларнинг, хўжалик чиқинди сувларини чала ярим тозаланиб дарё сувларига ташланиши, қолаверса, инсонни ўраб олган атроф-муҳитнинг зарарланиши инсониятга ноқулай экологогигиеник ҳолатларни келтириб чиқармокда. Бу эса, ўз навбатида, инсоннинг сихат-саломатлигига салбий таъсир кўрсатмокда. Шунинг учун ҳам XXI асрда атроф-муҳитни, яъни табиий муҳитни, колаверса табиатни асраш, муҳофаза қилиш вазифаси энг долзарб масалага айланмокда. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, табиатни муҳофаза қилиш инсоннинг ўзини хар кандай салбий таъсирлардан асраш демакдир. Инсон табиатнинг ҳосиласи, инсон табиатнинг асосий объектлари бўлган атмосфера ҳавоси, сув, тупрок ва табиатдаги борлиқ, билан чамбарчас боғланган. Демак, табиат объектларида қандай ўзгаришлар рўй бермасин, бу ўзгаришлар, ўз навбатида, инсонга ўзининг салбий ёки ижобий таъсирини кўрсатади. Гигиена фани махсус предмет бўлиб, соғлом инсон, соғлом жамоа, инсон популяцияси, колаверса ахоли билан доимо ўзгаришларга учраб турадиган атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатни, ўзаро бир-бирларига кўрсатиладиган таъсирларнинг қонуниятларини ўрганади ва шунинг заминида турли усуллар ва йул-йуриқлар ишлаб чиқиб инсоният жамиятини соғломлаштириш ва қолаверса инсонларнинг соғлигини таъминлайдиган услубларни топади ва амалиётга татбиқ этади.
Экологик гигиена фанини, инсониятнинг соғлигини сақлаш, унинг услубларини излаш, соғлиғини янада мустаҳкамлаш, асраш туғрисидаги таълимот деб тушунмок керак. Шу мулоҳазалардан келиб чикадиган хулоса шундай: экогигиенанинг олиб борадиган илмий тадқиқотларининг объекти бўлиб инсон ва инсон популяцияси хисобланади, унинг мавзуси одамнинг соғлиги ва популяцияси, мақсади унинг соғлигини асраш, янада мустахкамлашдир, мақсадга эришиш услуби касаллик келиб чиқишининг олдини олиш, барвақт қаришининг олдини олишдир. Буларни амалга ошириш атроф-муҳитни соғломлаштириш йули билан, одамлар ўртасда соғлом турмуш тарзини шакллантириш билан амалга оширилади.
1.2.Инсон экологияси
Инсон ва инсоният жамияти экологияси алохида ахамиятга эга. Инсон экологияси деганда, биосфера ва антропосистемани ўзаро муносабатларининг умумий қонуниятларини, инсонга, унинг гуруҳларига табиий муҳит, ҳаттоки ижтимоий муҳитнинг таъсирини комплекс ўрганадиган мустақил фан деб тушунилади. Хозирги замон экологиясининг асосий вазифаларини куйидагича таърифлаш мумкин: 1. Хаёт тузилиши қонуниятларини, шу билан бирга табиий система ва биосферага антропоген фаолиятнинг таъсирини ўрганиш; 2. Табиий бойликлардан оқилона фойдаланишнинг асосини яратиш, инсоннинг хужалик фаолияти таъсирида биосферада буладиган ўзгаришларни олдиндан кўра билиш, биосферада бўлаётган жараёнларни бошқариш, инсоннинг яшаш муҳитини сақлаб қолишнинг назарий, амалий томонини ўрганиш; 3. Популяция сонини бошқариб боришни ўрганиш; 4. Агросаноат комплексларида кимёвий воситалар жуда кам ишлатиладиган комплекс чора-тадбирларини ишлаб чикишни таъминлаш; 5. Табиий муҳит ифлосланишининг экологик индикациясини ишлаб чикиш; 6. Бузилган табиий муҳитни тиклаш, шулар қаторида қишлоқ хужалик максадида фойдаланиб издан чиккан ерларни, чорва боқадиган яйловларни, хосилдорлиги пасайиб кетган тупрокларни қайта тиклаш, сув хавзалари ва бошка экологик системаларнинг унумдорлигини ошириш; 7. Биосферанинг намуна буладиган қисмини сақлаб колиш; 8. Муҳитнинг сифатини инсонларга, тирик мавжудотларга зарари тегмайдиган холатда сақлашнинг хуқуқий, техник, ташкилий бошқаришнинг, табиий муҳитнинг фазилатларини яхшилашни комплекс, стратегик чора-тадбирларини ишлаб чикиш, колаверса охир пировардида ахолининг сиҳат ва саломатлик даражасини кўтариш; 9. Урбанизация жараёнларининг экосистемага тазйиқини ўрганиш, унинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чикиш; 10. Аҳолининг экологик маънавий таълимоти тизимини ишлаб чиқиш, ёшликдан бошлаб узлуксиз таълим бериш услубларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, баркамол экологик маънавиятга эга булган авлодларни тайёрлаш; имкони борича, табиий муҳитнинг шахсий манфаатда фойдаланиш оқибатида бузилишига йўл қўймасликнинг қонуний томонларини ишлаб чиқиш ва қонун олдида ҳамма баб-баробар эканини оммага тушунтиришни, экология ва гигиена тўғрисида тушунчаларни кучайтириш, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ишини тубдан яхшилаш вазифаси ётади.
Инсон экологияси тўғрисидаги фаннинг асосий мақсади, йўналиши инсон яшаб турган табиий муҳит билан ва ишлаб чиқариш муҳити билан ўзаро таъсирларини, ўзаро муносабатларини бир-бирларига мос келадиган ҳолатга келтиришдир, шунга шарт-шароит туғдиришдир, акс ҳолда инсон популяцияси орасида жуда кўп, ўзига хос касалликлар, жароҳатлар рўй бериши муқаррар. Соғлик эса, бу бойлик, капитал эса, инсоннинг яшаш шароитини қулайлаштиришга, яхшилашга хизмат қилувчи омилдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |