1.3.Экологик факторлар ва уларнинг синфлари
Хар қандай тирик жон экологик омиллар билан боғланган бўлиб, улар иккига бўлинади: 1. Жонсиз табиий факторлар, яъни абиотик омиллар. 2. Жонли табиат факторлари, яъни биотик омиллар. Экологик факторлар (омиллар) бу табиий муҳит, ҳар қандай шарт-шароитда тирик жонларга билвосита ёки туғридан-туғри унинг тараққиёти, ривожига яшаш давомида таъсир кўрсатади. Бу таъсиротларга организм ўзига хос реакция билан жавоб беради, яъни бу адаптация мосланиш реакцияси, ёки мослаша олмай ўлиб кетиши, йуқолиб кетиши хам мумкин. Организмнинг ривожи, кўпайиши, нормал ҳолатда яшаши учун қулай табиий муҳит бўлишини тақозо қилади. Экологик факторлар муҳитининг классификацияси (Н.Н.Паноморевадан, (1975 й.) келтирилади) АБИОТИК факторларга: Иқлимий фокторлар: ёруғлик, ҳарорат, намлик, ҳаво ҳарорати, босим. Эдафоген факторлар: (эдафос — тупрок деган суз) механик таркиби: ҳаво ўтказувчанлик, намлик тортиши, зичлиг;. Орографик факторлар: ернинг рельефи, денгиз сатҳидан баландлик, тепалик, тоғлик жойларнинг ёнбағри кўриниши, жойланиши; Кимёвий факторлар: ҳавонинг газли таркиби, сувнинг тузли таркиби,концентрацияси, нордонлиги(рН),тупрокдаги эритмаларининг таркиби; киради. Биотик факторларга: Фитоген факторлар: ўсимлик дунёси; Зооген факторлар: ҳайвонлар дунёси; Микробиоген факторлар: вируслар, оддий хужайралар, бактериялар, риккециялар;
Атроф-муҳитнинг абиотик факторлари Атроф-муҳитнинг абиотик компонентлари иқлимий ва тупрок грунт факторлари бўлиб улар ҳар доим, бир-бирларига ва турли организмларга ўз таъсирини ўтказиб турувчи ҳаракатдаги элементлар. Асосий иқлимий факторлар: 1. Қуёшнинг нурли энергияси. Булар бўшлиқда электромагнит тўлқинлари сифатида тарқалади. Қуёш радиациясининг 99 фоизга яқин энергияси узун тўлқинли нур бўлиб 0,17—4,0 мкм га тенг. Шулар ичида 48% кўзга кўринарли қисмининг (спектрини) тўлқин узунлиги 0,4—0,76 мкм га тенг, 45% инфрақизил нурлар бўлиб, уларнинг тўлқин узунлиги 0,75 мкм дан 10_3 м га тенг, 7% га яқини ультра фиолет нурини ташкил қилиб, тўлқин узунлиги 0,4 мкм дан камроқ;. Ердаги тирик жонларнинг ҳаёти учун қуёшнинг инфрақизил нурлари аҳамиятлидир, қизғиш, тўқ; сариқ, ва ультрабинафша нурлар фотосинтез жараёнларида муҳим рол уйнайди. Ер юзасига атмосферадан ўтиб келадиган қуёш нури энергияси доимий бўлиб, тахминан 21-1023 Жоулга тенг. Аммо, қуёшнинг энергия кучи ер куррасининг ҳамма минтақаларига бир хилда тушмайди, чунки у куннинг узунлигига, нурларнинг тушиш бурчагига, атмосфера ҳавосининг тиниқлиги, очиқлигига кўп жиҳатдан боғлиқ. Қуёш энергияси Ер юзасида шимилиб қолибгина эмас, балки бир қисми орқасига қайтади. Қуёш нурининг орқага қайтиши ер юзасини қандай рангга эга эканига жуда боғлик, яъни ёруғ ранг қуёш нурини қора рангга қараганда кўпроқ қайтаради. Мисол, оппок қор қуёш нурини 80—95 %, ифлосланган қор 40—50%, қора тупрок 5%, қуруқ лойли тупроқлар 35—45%, хвойли ўрмонлар 10—15 % қуёш нурини қайтарадилар. Бундай ҳодисаларни тирик жонлар ҳаётига салбий ёки ижобий таъсир этиши катта аҳамият касб этади. 2. Ёруғлик. Ер юзи ёруғлиги қуёш нури энергиясига боғлик бўлиб, куннинг узун ёки қисқа бўлишини аниқлайди. Ернинг айланиши куннинг ёруғлик ва қоронғулик даврини алмашиб туришини таъминлайди. Ёруғлик тирик организмлар учун ўта аҳамиятга эга бўлиб, кеча ва кундуз бўлишига организмлар мослашади. Шунинг учун ҳам, инсон ва ҳайвонот оламидаги жонсиз жониворлар куннинг ритмли активлигига эга. Мисол, баъзи бир ўсимликлар фақат кундузи очилади, инсонни активлиги кундузи ошиб боради, кечаси аксинча, дам олади ва ҳоказо. 3.Намлик. Атмосфера ҳавосининг намлиги уни сув парлари билан туйинганлигидандир. Атмосферанинг пастки қавати (1,52 км) намликка бой бўлиб, тахминан ҳамма намликни 50% га эга. Ҳаводаги сув парларининг миқдори ҳавонинг ҳароратига боғлиқ. Атмосфера ҳавосининг намлиги инсон организмини физиологик ҳолатига катта таъсир кўрсатади, айникса, организмда касаллик бўлса, уни таъсири ҳам юқоридир. Ҳаво намлиги уни сув парлари билан туйинишига жуда боғлик;, аммо кўпинча ҳаво пари билан туйиниш энг юқори чегарага етмайди, қандайдир миқдор тўла тўйинишига етмайди, ўртада тўла тўйиниш билан тўла тўйинмаслиги фарқи қолади, яъни намлик етишмовчилиги. Намликнинг иккинчи фарқи, ҳаво ҳароратини ва ҳаво намлиги кўрсаткичларини аниқлайди. Ҳаво намлиги етишмаслигининг баландлиги қуруқ ва иссиқликни кўрсатади. Намликнинг етишмаслиги ўсимликнинг вегетация даврида кўпрок маҳсулот беришини таъминлайди, ҳашаротлар хам шу даврда тезрок кўпаяди. Шундай қилиб ҳаво намлигининг аҳамияти жониворларнинг кўпайишига, ўсимлик дунёси маҳсулотига қандайдир имконият туғдирадиган омиллардан ҳисобланади. 4. Ҳавонинг газли таркиби. Одатда ҳаво, асосан азот ва кислороддан (оксигендан) ҳамда озроқ диоксид карбон, аргондан иборат. Бошқа газлар, номига учрайди. Атмосферанинг юқори қаватида азон гази ҳам мавжуд. Одатда, ҳаво таркибида чанг заррачалари, сув томчиларининг заррачалари, тутун ва бошқа моддаларнинг оксидлари учраб туради. Азот муҳим биоген элемент, оксид моддаларининг структура қурилишида қатнашади. Оксиген ўсимлик дунёси таркибидан ўтиб, ер куррасида содир бўладиган оксидланиш тикланиш, модда алмашиниш жараёнларида актив қатнашадиган газдир. Диоксид карбон зарур газ бўлиб, ўсимлик барглари, океан фитопланктонлари томонидан шимилиб қуёш нурининг ультрабинафша спектри таъсирида фотосинтез реакциясига кирувчи ва кислородни ҳосил қилишда, ўсимлик маҳсулотларини ҳосил қилишда қатнашадиган компонент ҳисобланади. Ҳавонинг тиниқлигига ҳаводаги чанг заррачалари, тутун, гигроскопик ҳолатидаги тузлар, қаттиқ ва суюқ ҳолатидаги оксидлар таъсир килиб, атмосфера орқали қуёш нурини ўтишига таъсир кўрсатувчи омиллардир. Ер юзасининг ҳарорати. Атмосфера ҳаво режими билан аниқланади ва қуёш нурининг иссиқлик нурланиши билан чамбарчас боғланган. Ернинг горизонтал юзасига қуёшдан тушадиган иссиқлик тўғридан-тўғри уфқ устида турган қуёшнинг синус бурчагига мос келади. Шунинг учун ҳам, бир хилдаги минтақаларда ҳам, ҳароратнинг кундалик ва фаслларга қараб фарқланиши кузатилади. Шунга қараб ер шарининг ҳамма юзаси шартли равишда поясларга (минтақаларга)бўлинган. Территорияларнинг шимол ва экватордан жануб кенгликларида Ернинг юзасига нисбатан қуёш нурининг тушиш қиялик бурчаги кўпрок бўлса, ўша жойларнинг иқлими совуқроқ бўлади. Жониворларнинг ҳаёти учун минтақаларнинг иссиқ ёки совуқ иқлими аҳамиятлидир. Ҳаво массасининг ҳаракати. Ҳаво ҳаракати одатда ер юзасининг ҳар хил исишига, босимларни фарқи ўзгариб туришига боғлиқ.Шамол доимо босим камроқ бўлган томонга йўналади. Ернинг айланиш кучи хам ҳавони айланишига ўз таъсирини кўрсатади. Ҳавонинг ерга якин қаватидаги ҳаракати иқлимнинг метеорологик элементларига, жумладан: ҳаракат, намлик режимига, Ер юзасидаги буғланиш ва ўсимлик транспирациясига ўз таъсирини кўрсатади. Шамол атмосфера ҳавосидаги аралашмаларнинг бир жойдан иккинчи жойга тарқалишига, уларнинг йўналишига, бўлинишига таъсир кўрсатувчи омилдир. Шамол инсоннинг психофизиологик жараёнларига, холатига таъсир этиб кўп касалликларнинг қайтарилишига сабаб бўлади, ҳайвонларнинг ҳаракатини оширади, аксинча, секин ҳаракатланувчи сокин шабада одамга ижобий таъсир кўрсатиб, унинг кайфиятини яхшилаб, организм ҳолатини енгиллаштиради. Атмосфера босими. Атмосферани босими 750,1 мм симоб устунига мос келса, ундай босим нормал ҳисобланади. Ер куррасининг шундай минтакалари борки, атмосфера босими доимо баланд ва паст бўлади, шу билан бирга шундай нуқталар борки, уларда босим кунга қараб юқори ва паст бўлиши кузатилади. Шунингдек, денгиз ва континентал типидаги ўзгарадиган босимлар ҳам мавжуд. Вақти-вақти билан паст босимли зоналарда пайдо бўладиган кучли ҳаво оқими айланма спирал типида бўшлиқдан марказга ҳаракатланиб циклонларни юзага чиқаради. Циклонлар турғун бўлмаган об-ҳавони, куп миқдорда ёғингарчиликни олиб келадиган жараёнлардир. Атмосфера ҳавосининг босими ўзгариб туриши кўп жиҳатдан инсон организми, юрак кон томир системасига ўз таъсирини кўрсатади. Биотик факторлар деб, бир қанча тирик организмларнинг ҳаёт фаолияти, бошааларига таъсири тушунилади. Ҳайвонларнинг, ўсимликларнинг, микроорганизмларнинг ўзаро муносабатлари фавқулодда кўп қирраликдир. Бундай ўзаро муносабатларга кўрсатиладиган таъсирот гоҳо тўғридан-тўғри бўлади, гоҳо билвосита таъсир бўлади. Мисол, биринчи ҳолатда организмларнинг ўзи тўғридан-тўғри бошқа организмларга ўз таъсирини кўрсатса, иккинчи ҳолатда эса, масалан, ўсимликнинг борлиги абиотик факторлар режимини ўзгартириб, ҳайвонларга ва бошқа ўсимликга бошқача шароит туғдиради. Ҳар қандай ҳолатда бир қанча ўсимлик турлари муҳитни абиотик ҳолатига ўз таъсирини кўрсатади. Ўсимлик дунёси. Ер қаърида бирламчи органик моддаларни пайдо қилади, шу билан бирга бошқа ҳамма ҳайвонларни энергия билан таъминлайди, яъни бу жараён озиқланиш оқибатида вужудга келади. Шуни айтиш керакки, ҳар кандай тирик организм ёки ўсимлик ўзига керакли овқатларни олади. Ҳайвонот дунёсида шундай турлар борки, улар фақат ўсимликни истеъмол қилиб яшайди ёки бошка турдаги ҳайвонларнинг бирортасини еб кун куради, баъзилари ҳайвонларни кўп турларини ҳам еяверади. Ҳаёт шуни тасдиқлайдики, ҳайвонлар ҳам, ўсимлик дунёси ҳам, микроорганизмлар ҳам жуда кичик ўзгаришларга ҳам сезгирдирлар, айникса, муҳитнинг ритмига. Жумладан, агар сув танқислиги руй берса, ўсимлик тупроқдаги озиқавий элементларни ассимиляция қилишга ожиз бўлиб қолади, аксинча сув миқдори купрок бўлса, ўсимлик қуриши мумкин, анаэроб шароит туғилиши, тупрокни шурланишини вужудга келтириши аниқдир. В.Шелфорд фикрича, хар бир табиий жараёнда қатнашаётган факторларнинг купрок булиши ёки камрок булиши (организмларга нисбатан) лимит курсаткичи булади. Бу лимитни табиий атроф мухит мухофазасида ишлатса булади, яъни зарарли омилларнинг нормадан ошиб кетиши атмосфера ҳавосини, сув хавзалари сувини, тупрокни, озиқ-овқатларни зарарлайди, улар эса одам организмига зарар бериши мумкин. Хайвонот дунёси. Хайвонлар уртасида куп тарқалган узаро муносабат, хайвонлар ўртасида таркалган йиртқичлик, бир турдаги ҳайвонлар иккинчи турдаги хайвонларни таъқиб қилади ва еб юборади, хашаротларни эса қушлар еб куяди. Охир пировардида одам жасади ерга кумилиб курт-кумурскэларга, микроорганизмларга ва бошкаларга емиш булади. Хашаротлар, қуртлар ва бошка жониворлар ўртасида хам йиртқичлари маълум. Бошка турдаги ўзаро муносабат бу хар хил шаклдаги паразитизмдир. Бунда тирик организм, бошқа турдаги организмни ичига жойлашиб олиб, ўзини хужайинига нисбатан паразитлик қилади. Масалан, хайвонлар ва одамларни ички организмларига кириб олган гельминтлар ёки йирткич хашаротлар — битлар, бургалар, каналар ёки оддий хужайрали организмлар одам ва хайвонларда хавфли касаллик чиқарувчилардир. Баъзи бир хашаротлар ўсимликнинг махсулоти ва барглари билан овқатланиб, уларга зарар келтиради. Шундай килиб, умум экологик нуктаи назардан қараганда уларнинг хаммаси экосистема элементлари, улар ўзаро бир-бирига керак, бир-бирларига ўзаро таъсир курсатиб, табиий танланишни амалга оширадилар, бошқача таърифланса, бу энг зарур булган табиий эволюцион жараёнлардир. Табиий шароитда бир турдаги жониворлар иккинчи турдаги жониворларни йуқ қилиб юборишга интилмайди. Агарда бир тур иккинчи турни йуқотишга уринса узи хам йуқ булиб кетади. Шу холатларнинг хаммаси инсон экосистемани оқилона бошкарилиши популяциялардан оқилона фойдаланилиши, ташкил қилинадиган чора-тадбирларни уйлаб, келажакда экосистема элементларига бевосита келадиган зарарларни хисобга олиб иш килишни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |