Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улугбeк номидаги ўзбeкистон миллий унивeрситeти экология факултeти



Download 157,73 Kb.
bet4/12
Sana11.04.2022
Hajmi157,73 Kb.
#543560
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
15 та лист Хаитова Нигора - слайд 97)3143311

2. Атмосфера ифлосланиши.
2.1. Инсон, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига атмосфера ҳавосини ифлосланишининг салбий таъсири.
Ҳавони ифлослайдиган барча моддалар турли даражада инсонлар саломатлигига таъсир қилади. Ҳаводаги зарарли моддалар инсон, ҳайвон ва ўсимликларнинг нафас йули орқали танасига ўтади. Шунинг учун ҳам, энг аввало, нафас йуллари зарарланади. Ҳаводаги 0,01-0,1 мкм катталикдаги заррачалар нафас йулларини тўғридан-тўғри заҳарлаб, ўпкада тўпланади. Танага ўтган заррачалар турлича заҳарланишга сабаб булади. Чунки улар физик ёки кимёвий жиҳатдан келиб чиқкан булиб, тирик организм танасига ўтганда зарарли моддалар тўпланишига сабаб бўлиб, улар ўз навбатида узоқ давом этадиган касалликларни келтириб чиқаради. Яъни, нафас йуллари заҳарланиши, юрак уришининг сустлашиши, бронхит, астма, пневмония, ўпкада эмфизема, кўз касаллиги, тиш тушиши, қўл-оёқ суякларининг қийшайиб кетиши (фтор таъсирида) каби ҳолатлар кузатилади. Масалан, ҳаво ифлосланишининг биринчи — катта, кучли салбий таъсири бундан 66 йил аввал, 1930 йил декабрь ойида Бельгиянинг Маас дарёси водийсида 3 кун давомида кузатилган. Бунинг натижасида юзлаб кишилар касалликка чалинган, 60 киши ҳаётдан кўз юмган. Бу ўртача ўлимдан 10 баробар юқори бўлган. 1931 йил январь ойида Англиянинг Манчестер шаҳари атрофида ҳаво 9 кун давомида ифлосланиб туриши кузатилган, натижада 592 киши ўлган. Бундай ҳолатлар олдин ҳам кузатилган. Масалан, 1952 йил 5-8 декабрда Лондон шаҳарида ҳавони кучли тутун босишидан 4000 киши, 1973 йили 268 киши, 1956 йили эса 1000 киши ҳаётдан кўз юмган. Улар бирдан бронхит, ўпка эмфиземаси ёки юрак қон-томир касаллиги сабабли ўлганлар (Владимиров, 1991). Углерод оксиди (СО) концентрациясининг ортиб кетиши инсон танасида физиологик ўзгаришларга олиб келади. Унинг микдори 750 млн. дан ошса, организмни (инсонни) ўлимга олиб келади. Углерод оксиди жуда агрессив газ бўлиб, танага ўтгандан кейин, қизил қон таначалари (гемоглобин) билан қўшилиб карбо-ксигемоглобин ҳосил қилади, унинг қонда нормадан 0,4 фоиз ортиши тубандаги ёмон ҳолатларга олиб келади: а) кўриш қобилияти ёмонлашади, вақтни билиш, аниқлаш пасаяди; б) бош миянинг психомотор функцияси бузилади ва юрак, ўпка (қонда 2 - 5 фоиз бўлганда) фаолияти ўзгаради; в) қонда 10 - 80 фоиз булганида бош оғрири, уйқу босиш, спазма, нафас олишнинг бузилиши, кейинчалик эса ўлим билан тугалланади. Углерод оксидининг таъсири уни концентрацияси ортиши билангина эмас, балки организмни шу газ бор жойда қанча вақт туришига ҳам боғлиқ. Масалан, шу газнинг микдори 10-15 млн 1 даража бор жойда 50-60 дақиқа турилса, танани бошқариш ҳолати бузилади, 8-12 соат ту- рилса, нафас олиш бузилади, спазма бошланади. Инсон тоза ҳавога олиб чиқилиши билан, унинг қондаги микдори ҳар 3-4 соатда икки баробар камайиб боради. Ҳавода учрайдиган олтингугурт диоксиди (5 0 2) ва олтингугурт ангидридининг (8 0 3) қўшма заррачалари нафас олувчи ҳамма тирик организмларга ва, шу жумладан, инсонга энг кучли заҳарли таъсир қилади. Олтингугурт диоксиди рангсиз ва ёнмайдиган газ булиб, заводда 0,3-1,0 м л н 1 концентрация бўлганда унинг ҳиди сезилади. Концентрацияси 3 м л н 1 дан ортик, бўлганда нафас йулларини ачитади. Газнинг концентрацияси 0,04-0,09 млн-1 ва тутун концентрацияси 150—200 мкг/м3 булганида нафас олиш оғирлашади, ўпка касаллиги келиб чиқади. Унинг миқдори ҳавода 0,2 - 0,5 м л н 1. Тутун концентрацияси 500 - 750 мкг/м3 бўлганида касаллар сони ортади ва ўлим купаяди. Углерод диоксидининг концентрацияси 0,3 - 0,5 млн бўлиб, бир неча кун ичида ғўза, беда ва исмалок қора қорағай барглари зарарланади. Азот оксидлари ва бошқа моддалар ҳам тирик организм учун зарарлидир. Уларнинг ультрабинафша қуёш нурлари ва углеводородлар таъсирида ҳосил қилинган турли бирикмалари фотохимик ифлосланишга олиб келади. Бундай холатлар Лос-Анжелес шаҳри ҳавосида бир йилнинг 200 кунида кузатилади. Захар тутунли хаво Чикаго, Нью-Йорк, Токио, Истанбул, Крхира, Париж, Рим, Москва, Олмаота, Ереван, Тбилиси, Боку, Тошкент, Одесса, Ашхобод шахарларида ҳам кузатилиб, хавонинг ифлосланиш даражаси юқорилашганда озон хосил булишининг максимал тезлиги 0,85 мг/м3 соатга тўғри келган. Турли оксидланадиган газлар концентрацияси 3-4 мг/м3 булганда ва озон билан аралашганда кўз пардаси яллиғланади, бурун йулларини ачитади, қичитади, кўкрак қафасида спазма, кучли йуталиш булиб, фикрлаш қобилияти пасаяди. Ҳавода бериллий заррачалари булса, у нафас йулларига кучли зарар етказади, рак касаллигини хам келтириб чиқариши, тери ва кўзни хам жарохатлантириши мумкин. Симоб буғлари марказий асаб системаси ва буйрак иш фаолиятини бузади, инсон ақлий қобилияти бузилишига олиб келади. Шаҳар ҳавосининг турли газлар билан ифлосланиши даражаси ортиши натижасида касаллар сони ортиб боради. Касаллар ичида доимий бронхит, ўпка эмфиземаси, турли аллергик ва ўпка раки касалликлари куплаб учрайди. Масалан, Англияда 40 - 60 ёшдаги инсонларнинг 21 фоизи бронхит касаллигидан азоб чекади, уларнинг 10 фоизи шу касаллик туфайли ҳаётдан куз юмган.


Download 157,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish