Модулнинг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – тингловчиларда “Ўрганилаётган мамлакатлар тилларини ўқитишда маданиятлараро мулоқот” модулининг методологик тамойиллари, асосий тушунча ва мутахассислик профилига мос билим, кўникма ва малакаларни такомиллаштириш, ҳамда хитой тилини ўқитишда турли маданият вакиллари мулоқотидаги қийинчиликлар, тил ва маданиятнинг ўзаро маданий тузилмаларнинг ўзаро муносабатини аниқлаш ва таҳлил ўтказиш кўникмаларини шакллантириш, инсон онгида акс этган дунёнинг тилда ифодаланиши ва Хитой дунёси лисоний манзарасини аниқлаш, тилнинг шахс шаклланишига таъсири масалаларини кенг муҳокама қила олиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
Модул бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва компетенциясига қўйиладиган талаблар
Курснинг назарий бўлимининг мақсади маданиятлараро мулоқотнинг асосий муаммоларини мунтазам равишда тақдим этиш, асосий тушунчалар ва терминологияни ўзлаштириш, шунингдек маданий сезгирликни ривожлантириш, маданиятлараро алоқаларнинг турли ҳолатларида коммуникатив хатти-ҳаракатларнинг ўзига хос кўринишини тўғри талқин қилиш қобилиятидир.
Aмалий бўлимнинг мақсади - турли маданиятларда маданиятлараро мулоқот ва коммуникатив услублар жараёнларини ўрганиш; "кўп маданиятлилик" доирасида тингловчиларнинг фикрлаш қобилиятини бошқа маданиятларга нисбатан ижобий муносабат сифатида шакллантириш, замонавий дунёнинг маданий хилма-хиллиги қадриятларини тан олиш.
Тингловчи:
Маданиятлааро мулоқот тушунчасини;
Маданиятлараро мулоқот қоида ва стратегияларини;
Маданиялараро мулоқот қилиш стратегиясини ўргатишни;
замонавий глобаллашув шароитида маданий алоқаларни ривожлантириш хусусиятларини гуманитар йўналиш сифатида кўриб чиқиши;
Хитой, AҚШ ва Ғарбий Европада таълимнинг алоҳида бўлими ва доимий университет курси сифатида маданиятлараро алоқа ривожланишининг асосий босқичларини кузатиши;
маданиятлараро алоқа назариясида бугунги кунда қабул қилинган асосий тушунчалар ва уларни англатувчи атамаларни ўзлаштириши (маданият, алоқа, дунёнинг маданий суръати, дунёнинг лингвистик суръати, маданиятнинг туркумланиши; лингвистик шахс, "иккиламчи" лисоний шахс, маданият зарбаси ва бошқалар) ;
маданий концептлар, лингвокультурема, маънонинг маданият билан боғлик бўлаги, маданий муҳим ахборот, лингвокультурологик майдон (поле), лингвокультурологик ҳолат, миллий дунё тасвири ҳақидаги билимларга эга бўлиши лозим.
Тингловчи:
маданиятлараро мулоқот модулининг методологик принциплари тамойиллари ва ёндашувларини фарқлаш;
маданиятлараро мулоқот модулининг терминологик аппарати, қонуниятлари ва асосий тушунчаларини амалий жиҳатдан қўллаш;
- маълум бир маданиятда ҳукмронлик қиладиган, унинг тарихий ва маданий ўзига хослигини ташкил этадиган ва когнитив, лингвистик (оғзаки) ва оғзаки бўлмаган даражаларда намоён бўлган қадриятларни, маъноларни ажратиб кўрсата олиш;
- маданиятлараро мулоқот модули бўйича назарий мавзуларни ва эгалланган ахборотни амалиётда қўллаш малакаларини эгаллаши зарур;
Тингловчи:
мавзуларни таҳлил методларини (лингвистик шарҳлаш, суперлинеар таҳлил методи, семантик, стилистик, концептуал таҳлил, сўз ва матн таҳлилининг статистик, инференция методи, матн таҳлилининг статистик методлари) билиш ва уларни ўқув жараёнида қўллаш;
модул бўйича эгалланган билим, кўникма ва малакаларни баҳолаш, хулосалар бериш, умумлаштириш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш;
модул бўйича орттирилган малакаларни ўз илмий тадқиқот амалиётида қўллаш компетенцияларига эга бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |