тешикчалардан сизиб чиңадиган сув ёш-қари чинорларни суғоради.
Бироқ ариқ сувидан ичиб бўлмайди: ранги бўтана ва ҳар қадамда
каламушлар сузиб юради.
Кунботардаги қияликлардан марказга тушиб келадиган йўл
кунчиқарга чиқиб кетади. Бу орада ундан кўпгина тармоқлар ажралади.
...“Газик” қияликдан пастга энар экан, Ултоннинг манглайи
тириша бошлади.
– Қара, ғишт заводи қурилармиш. Бу қирларнинг тупроғини ёб
битиради. Қизиқ, одамлар пахсали уй қуришни эсдан чиқариб юборди-я!
Ундай иморатлар қишда иссиқ, ёзда салқин бўлади... Бундай уйларни
кўрган Арриян ҳам ҳайрон қолиб ёзган! Александр Македонскийнинг
тарихчиси...
– Домилла, сиз тарихни битиргансиз-а! – аста сўради Наби.
– Тарих-археология факультетини, – деди Ултон. Ва бирданига
кўнгли сув очди: ўқишни битирган йили илмий-текшириш институти
ходимлари сафида қадим Марвда текширув ишлари олиб боришаркан,
мозий вайроналари орасида санғиб юриб: “Э, наҳот менинг умрим икки
минг йил нарида... ушбу харобалар орасида ўтса?!» деб ўйлаган ва ўша
кундан эътиборан ишдан кўнгли совий бошлаган эди. Оқибат, кетди...
– Археология, – пичирлади Наби. – Хуррам дарвишни биласиз-а?
Ашулачи бор-ку?
– Албатта, – деди Ултон сўррайган, қорача йигитни кўз олдига
келтириб. – Ҳозир ҳам музейдами?
– Ҳа. Лекин ҳозир унинг куни туққан! Тўй кўп! Пул ишлаяпти.
8
– Ҳе, энди-и... Қўй, яшайверсин!
– Кейинги вақтда тўйларда фақат Тўқилбой Қўчқоровнинг
қўшиқларини айтади.
– Шеърларини.
– Ҳа... Яқинда бир-иккитаси: “Райком секретарига хушомад
қиляпти”, деган эди, “Нима ишинг бор?” дедим! Қўлингдан келса, сен
Do'stlaringiz bilan baham: |