Ултон йўлдан кўз узмай сигарет тутатди. Бу йигит чапани: одамни
беобрў қилиб қўйиши ҳеч гапмас. Қолаверса, оғзи бузуқ.
– Ҳа, гурунг беринг бўлмаса, – қистади Наби. – Билама-ан, бизни
ёқтирмайсиз.
– Hera, – деди Ултон. – Сен яхши йигит эдинг.
“Эдинг...” Астағфирулло... Лекин билиб қўйинг, домилла, мен
сизни ҳурмат қиламан. – Кейин рул чамбарагига мушт урди. – Ҳе,
энасини...
– Илтимос, сўкинма.
– Узр, домиллажон... Оғиз ўрганиб қолган-да. Эн... Бу,
ёзганларингизни ўқимаяпмиз?
– Мен ёзишни ташлаганман, – деди Ултон ва шу оннинг ўзида бу
гап ёйилиб кетмаслигини истади: илло, ёзиш – қандайдир муҳим ва
руҳан порлоқ бир асар битиш ишқигина уни ҳаётда тутиб турганга
ўхшар эди.
Наби яна мийиғида кулди. Кейин Ултонга бирдан жиддий боқиб:
– Домилла, мен... воситачиликни ёмон кўраман, – деди. – Лекин
айтишим керак: бир қиз сизга қизиқяпти.
– Менга?
– А, нима, – деди Наби. – У кишиям йигирма еттидан ошиб қолган.
– Қари қиз де?
– Эҳ, дунё... Ўн саккизда ўнни битирса! Институт – беш йил,
ТошМИ – олти йил! У бечора дўхтир бўлиб келганида, дугоналари икки-
уч болали бўлиб қолади...
– Ҳа! – деб юборди Ултон дафъатан куйиниб. – Ўқиган ўзбек
5
қизлари учун фожеа бу! – Кейин ўртаниб кетди. – Эркаклар
билмайдиларки, асил бокиралик ана ўшаларда бўлади... Кўпинча! Ҳе,
ифлоси кўчага чиқмай ҳам қилғилиқни қила олади. Ҳатто паранжи
ёпинтириб қўйсангиз ҳам...
Наби қорғин бош ирғади.
– Ҳаққаст рост айтасиз. Ленин, домилла, у опа... яхши инсон-да! –
Сўнг хўрсиниб юборди. – Билдим-да, мен! Ахир одам билан бир-икки
Do'stlaringiz bilan baham: |