имлади.
Ултон жилди. Ит сойнинг у бетида тўхтаб қолди-да, “Яқинлашма”,
дегандай чов-човлаб ҳура бошлади: пастга тушишнинг иложи йўқдай.
Ултон сойга етганда, Дунё унга айланма йўлни кўрсатиб, итни
30
Янга (шева).
506
чақирди яна:
– Сарибой! Ҳе, қирилиб кет!
Ултон сув юзасидаги тошлардан юриб ўтди. Кейин отни минмоқчи
бўлди-ю, етаклаб чиқса – бекага кўпроқ ҳурмат билдирадигандек ҳали
мошина энган йўлга ўрлади.
Дунё хўмрайиб тураркан, Ултон бошдан-оёқ кўз солиб хўрсинди.
– Келинг, э, сизни қаранг-а... – Сўнг бетартиб экилиб ғовлаб кетган
атиргуллар орасидан писиб келаётган итга бақириб юборди:
– Қайт орқангга! Ҳе, ўл, сендай қоровул!.. Бу қочоқ амаки
қачондан бери у ерда турса-ю, кўрмаса бу!ҳЯна қурадилар... Келинг-
келинг, Ултон ака!
– Буям ғафлатда қолди-да! – деб кулумсиради Ултон. – Авчаркалар
нима бўлди-ю... – Сўнгра дангал сўради: – Таракановнинг уйига
бормаган экансизлар-а?
Дунё ҳам кулумсиради.
– Баҳор айтмабмиди?
– Айтиб эди...
Жувон пешвоз юрди.
– Уйигаям кирдингизми? – Сўнг тўхтаб унга синовчан тикилди. –
Таракановни кўрмагандирсиз... Йўғасам шу пайт подвалда ётардингиз...
– Афсуски, онаси бизга сал-пал симпатия билан қарар экан...Тағин
денг, бир қариндошининг дараги чиқипти... Ўлиб кетган...
– Ўтган куни менгаям сим қоқиб суриштирган эди... – деди Дунё. –
Йўқ, қандай қилиб бордингиз-а?
– Бориб қолдим...
– Ҳим, кампир одамгарчилик қипти...
– Мени ҳатто...
– Хўш?
– ... кузатиб ҳам қўйди. Баҳор шу ердами?
– Ўлдирасизми?
507
Do'stlaringiz bilan baham: |