– Тушунаман, унутиш оғир. Шунча тўй-томоша, гап-сўз бўлгандан
кейин.
– Бу ёғиям бор.
– Лекин “булар” ҳам унутилади, Ултон ака. Қолаверса, бугун
уйланиб, эртага ажрашганлар ҳам бор ҳаётда. Бунинг сабаблари ҳам кўп
бўлади...
– Рост.
– Агар сиз “хўп” десангиз... яъни қандайдир аҳдингиздан
қайтсангиз...
– Хўш?
– Мен бу ишни бостира оламан! Розиск ҳам йўқ! Сиз уёққа
тушганингиз ҳам йўқ. Шунчаки тоққа кетгансиз-у...
– Ҳм-да.
– ...Қайтиб келгансиз. Ваабше биров сизга ҳайрон бўлмайди...
– Бу ўзингизни режангизми? – сўради Ултон кулган бўлиб.
– Ўзимни, ўзимни! – таъкидлади Дунё. – Ҳозир калламга келмаган
бўлса, худо тепамдан урсину-а!
– Йўқ, Дунёхон.
– Нега? Нима топасиз?.. Камида яна қайтиб, ўша ерга борасиз. Ана
унда чиндан ҳам ҳалигидай бўлиб... Тавба! У ерда шароит шундай
эмишки...
515
– Рост.
– Йўғасам...
– Менинг ишим пишган, – деди Ултон бирдан енгил тортиб. – Сиз,
яхшиси, менга оқ йўл тиланг!
– Ултон ака... – жавдиради Дунё.
Ултонга унинг ҳолати шу қадар ёқиб кетдики, ўзининг қадрига
энди етгандек бўлди: ҳа, у чинакамига...
...эркакнинг ишини қилишга отланган!
Бу иш элу халқнинг ва юртнинг ор-номусини ҳимоя қилиб
майдонга чиқиш эмаса-да, унга яқин, унинг замирини...
...мустаҳкамлайдиган “иш”дир...
Энди ушбу поғонадан тушмаслик керак.
– Мен фахрланаман – сиздай сингиллар борлигидан!.. – Шунда
Дунёнинг қандайдир режаси ҳам борлиги ёдига тушди: Хуррамми,
Баҳорми айтганди.
Ҳа-а, Тараканов тўғрисида...
Do'stlaringiz bilan baham: |