яхши кўриб қолган эди, – давом этди мунгланиб.
Ултоннинг ичига бир илиқлик югурди. Шу пайт телефон
жиринглаб юборди.
124
Ултон тек қолди.
Дунё шошилмай дастакни олиб тинглади.
– Ҳим... жойида эканми? Мен ҳам гастинсани айтаяпман... Йўқ, ҳеч
ким сўрагани йўқ. Йўқ... Э, бизга нима! Биз жўнатдикми?.. Аралашманг!
Ўзи пиширган ош, ўзи есин! Ҳа. Набининг кўнглини кўтариб қўйинг...
Энди, ҳар хил гап келгандир-да. Бекорга кетиб қоладими бемаҳалда...
Дунё дастакни қўйди.
– Тоққа кетишяпти. Тошқўрғон деди... Бир нима демоқчимисиз?
– Йўқ. – Аммо дилидан ўтган ўйга нуқта қўйди: “...бораман. У
ергаям... Кўрмасам... Кейин... ...шундайига районга энаман”.
– Гапнинг қисқаси шу, – деди Дунё. – У тегмаса бўлмас эди. Сиз
тўғри кеп қолдингиз... Ултон қандайдир завқланиб кулди.
– Ажойиб... Қандай ажойиб ўйинчоқ эканман! Да-а, – бошини эгиб
чайқалди. – Кўрамиз... Мен одам эканимни кўрсатаман ҳали...
– Ултон ака, – Дунё қўлини узатиб Ултоннинг билагидан қисди.
Ҳамма... ҳаммасига “туф” десангиз-чи? Шошманг...
– Хўш?
– Кейин тоққа – узоқроққа кетиб, а, бемалол...
514
– Тушунмадим.
– Қандай тушунтирсам экан... – Ултоннинг билагини қисди-да,
қўлини олмай давом этди: – Бу гапларни просто-напросто унутсангиз.
Йўқ, бунақа одамлар, ифлослар... Сиз ўзингиз борсиз. Сиз кечаги Ултон
акасиз... – Ниҳоят қўлини тортди. – Мен бу ёғини тинчитаман.
Ҳозироқ...
– Тушундим, – деди Ултон. Сўнг ўзини зўрға босиб давом этди: –
Менга дўстона маслаҳат бераётганингизга шубҳам йўқ, Дунё. Бу – жуда
тўғри йўл. Лекин менинг йўлим эмас...
Do'stlaringiz bilan baham: |