Ултон эслолмади.
33
– Қуйи синфда ўқиган бўлса, эътибор қилмаганмиз-да... Ҳе, ўшанда
биз
интернат
болалари
қисиниб-қимтиниб,
киногаям
ёлғиз
чиқолмасдик. Сенга ўхшаган шотирлардан қўрқиб...
Наби иршайди.
– Сиз ҳам қўрқар экансиз-да?
– А, нима! – деди Ултон шошиб: Баҳор котиб билан хўшлашиб, бу
ёққа йўналган эди. – Эйнштейннинг бир гапи бор: “Инсонни икки нарса
ҳалокатдан сақлаб келди ва сақлаб қолади, – дейди. – Биринчиси – ўт-
олов! Иккинчиси – страх... қўрқув!”
– Эҳа-а, – деди Наби домласига сидқидилдан тан бериб ва, чамаси,
ўзининг ҳам инсон ҳақидаги тасаввури бойиб қолгандек бўлди. – Демак,
қўрқиш... Зўр олим экан. Ҳақиқатан ҳам шу-да: қўрқмасанг, ўзингни
ҳимоя қилмасанг, жойи келганда, қочмасанг...
– Ўласан.
Ултон чекинди: Баҳорой солланиб келмоқда, рисоладаги
шаҳарлик бўлиши учун чамаси битта қора кўзойнак етишмас эди.
Наби ҳам четланди-да, бирдан эгилиб мошинага ишора қилди:
– Марҳамат!
– Эшикни оч, – деди Баҳор ва.... Ултонга чап кўзини қисиб қўйди. –
Хизмат қилсанг, охиригача қил.
– Хўп бўлади, хоним афандим! – Наби орқа эшикни очди. Кейин
мошинанинг ортидан айланиб ўтиб, олдинги эшикни тортди. –
Марҳамат!
– Бойнинг мошинасига мингандан кейин мингандек бўлайлик! –
Баҳор олд томондан ўтаркан: – Ўтиринг, Ултон ака, – деди. – Уятчан
кўринасиз-а?
– Ҳе, энди сизларнинг олдингизда... – Ултон, гапига зид ўлароқ
ғужури тутиб, орқа ўриндиққа кириб ўтирди.
Баҳор – олдинда.
– Нима, дедингиз?
34
Do'stlaringiz bilan baham: |