– Раҳмат, синглим.
У йўлакка чиқди. Кетаркан, котибанинг гапи бирдан наша қилиб:
“Итга ўхшатдими? – деди. – Авчаркага.”.
Кайфи чоғ ҳолда пастга тушганида Набига дуч келди.
– Сени сўрадилар, холос.
– Ҳозир.
Ултон ташқарига чиқди. Кун пешин бўлаёзган эди.
– Ишлар битдими, домла? – сўради милиса.
– Ҳа, – Ултон шахдам юриб, мармар зинадан тушди. “Газик” ёнига
бориб, “Прима”дан тутатди-да, ҳар ёнга кўз ташлай бошлади.
1
Саккокийнинг машҳур байтига тақлид.
30
Ўнг кўчадан ҳам, сўл кўчадан ҳам ўтиб қайтаётганлар буёққа
қараб-қараб қўйишар ва ўзаро ғўнғиллашиб кетишарди.
Фирқа қўмиталарида расм шу; котиблар бозор, шанба кунларида
ҳам, агар бирон томонга чиқиб кетишмаса, албатта идорада ёки унга
яқин ерда бўлишади: токи юқоридан сим қоқилганда, дарҳол трубкани
кўтариш имконига эта бўлишсин. Шу боис бугунгидай ҳордиқ
кунларида ҳам ярим кечагача ишхонадан жилишмайди ва уйларигга
борганда ҳам, телефон аппаратини ёстиқлари ёнига қўйиб ётишади.
Гўё мамлакатда “ҳарбий ҳолат” эълон этилган-у, булар – сергак
соқчилар!
Шунинг учун арбобларнинг уйқусию ҳордиғида ҳаловат кам
бўлади.
Энди денг, шанба куни райком биноси олдида, боз устига – кимсан,
“Оқсув” совхозининг директори Бўтабой Сўпи миниб юрадиган маълум
ва машҳур “Газик” қошида бир киши турган бўлса; тағин у киши
вилоятда ҳам хийла таниқли ва нечундир туғилган қишлоғига келиб
дарвишона ҳаёт кечираётган бўлса!
Уни кўрганлар нима деб ўйлашади?
“Бир гап бор-ов...”
...Ултон шу тобда ўткинчиларнинг ўзи ҳақида нима ўйга
боришлари мумкинлигини хаёлига келтирмас, у мағрур ва шод эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |