Набининг ўктам овозини эшитди:
– Яшасин рус халқи, буюк оғамиз!
2
– Сўнг етиб келиб, Ултонга
сирли қараш қилди-да, худди қитиқлайдиган каби: “А-а-а!” дея қўл
чўзди-ю, тортди. – Кечирасиз, домлажон!
Оғзинг қулоғингда?
– Шунақа. Ҳа-я, табибингизни кўрдингизми?
2
Ўзбекистон гимнидан (бузиб ишлатиляпти).
31
– A-а, у кишини? Ҳа, Айтмоқчи...
– Биламан, биламан.
– Сени мошинангда кетар эканмизми?
– Ал-бат-та! Мен, умуман, омадли йигитман, домилла.
– Ҳа, рост.
– Сиз бу трундалетни ўйламанг. Хоҳласам ҳозир ташлаб кетамач.
Умуман-да: нимани истасам, истагим рўёбга чиқади:
– Ҳим, масалан?
– Йўқ, ҳозирча...
Шу пайт ойнабанд қўш эшикдан... Баҳорой чиқди. Беқасам ним-
кўйлак ялт-юлт этади. Қўлида оққина сумка. Туфлисиям оқ... Милиса
унга чест бериб, бир нималар деди.
– Наби, Баҳорнинг мавқеи баланд дейман-а? – ихтиёрсиз бир
тарзда сўради Ултон.
– О, зўр! Унча-мунчани писанд қилмайди. Маладес... Пекин,
домилла, бир ўзи ўша бойўғлихонада ишлаб юрипти бечора! Бир ўзи!
Тўғри, иккита штати бўш. Ярим штатдан, лекин ким райондан ўша ёққа
қатнашни истайди?
– Да-а, – деди Ултон. – Бироқ амбулаториянинг жойи яхши.
Сувнинг бўйи. Ўтлоқ.
– Э, барибир ёлғизлик тортади-да... – Кейин “Ургут” сигаретидан
олиб, гугурт чақиб тутатди. – Энг муҳими – дарди бор бечоранинг.
Йигирма бешдан ўтиб эрга чиқмаган қизнинг аҳволини ўйлаб кўринг.
Ултоннинг юраги шувиллаб кетди: “Наби йўлда айтган қиз шу
эмасми?” Аммо сир бермай:
– Ҳа, қийин. Ҳамма нарса табиий бўлиши керак, – деб қўйди.
Do'stlaringiz bilan baham: |