– Бизникиям бир гап-да, синглим. Бизга шу-у, Оқсувнинг бўйидаги
кулба бўлса! Оқсув шарқираб оқиб турса! Олатоғдан шабада эсса...
– О, шоир экансиз.
– Йўқ, хоним! – Ултон олифта, такаббур кишилар билан мунозара
қилишни яхши кўрар, ундайларни то “ўтқазиб” қўймагунча тинчимас
эди. – Биз табиатга ўхшаб табиий яшашимиз керак холос.
Дунёдаги барча сунъий нарсалар: одатлар, дилдорликлар,
хушомадлар – сунъийлигича ўтиб кетади. Ҳаёт... ўзининг табиийлиги
билан қолади! Ҳе, кў-ўп давронлар ўтди бу дунёдан! Юзлаб
цивилизациялар!... Не-не киборона урфлар ёйилмади! Ўн тўққизинчи
аср рус киборлари даврасида француз тилини билмаган зодагонлар энг
қолоқ одамлар саналган. Ўзимиздаям ҳозир шундай. – У аччиққина
кулди. – Рус тилини билмасангиз, ҳолингиз хароб! Оддий
телеграмманиям жўната олмайсиз... Окошкадан “Что тибе, бабай?” деса,
содда ўзбек чоли нима деб жавоб қилади? Ва оқибат бир сўзни эшитади:
“Иди, иди, не мешай!” Ана! – Ултон бирдан қаҳ-қах, отиб кулди. – Тўғри,
бу урф бошқачароқ маъногаям эга... Балки бу урф эмасдир:
мажбуриятдир!
Шу пайт эътибор этдики, Баҳор Набига бир нималар дея қизғин
шивирлаяпти, Набибой эса “Газик”ни энгаракдан кўчага чиқариб
марказга бураётир.
Ултон бирдан лабларини қимтиб, “Прима”ни чиқарди. Аёл киши
борлигида чекиш ноқулай эканини билса-да, жаҳл билан сигарет
тутатди.
Баҳор сергакланиб қараб:
– Чекинг, чекинг, – деди. – Лекин сифати паст экан.
Ултон қотиб қолди.
– Ҳа, – деди ниҳоят. – Райком секретари бўлмасак, “Золотое руно”
топилмаса!
Қиз унта совуққина тикилди.
35
– Ҳа-я.
Do'stlaringiz bilan baham: |