Чапак, қуштак. Ҳамма ўрнидан туриб кетди. Шу бўйи...
Тўқлибой Қўчқоров бошлиқ арбоблар ҳам чапак чала-чала
сурилиб, даврадан чиқишди.
– Сен қоласан-а? – сўради Баҳор.
– Кўраман-да, – деди Дунё. – Соғиниб қолган эканман бундай
ўтиришларни...
– Бирам яхшисанки!
– Ҳе, ўртоқ...
73
“Базм — тонготар” дейилган бўлса ҳам, катталарга эргашиб,
балки шу йўл билан уларга садоқатларини намойиш қилиб,
мундайроқлар ҳам қўзғалишди. Турсунтош билан Собирнинг: “Кабобни
ким ейди? Қаёққа?” дейишлари ҳам фойда бермади.
Иморат олдига чиқиб қайтганлар ва жойида қолганлар бир қатор
столни тўлдиргудек эди: беихтиёр келин-куёв атрофида жам бўлишди.
Чоллардан ҳам Расул қўрбоши бобо билан подачи амаки қолган,
нари қатор охирида эса ўша бир жуфт ўрис ўтирар – пиво ичишар,
кайфлари чоғ эди.
Хуррам девона ҳам “состави”га саҳарлаб етиб келишини тайинлаб,
торини кўтариб қайтди.
– Ў, терилиб қоппиз-ку? Майли, оз бўлсин-у, соз бўлсин!...
Қалайсан, Умиджон?
Ултон сергакланиб, қўрга разм солди: Умид жингалаксоч бошини
хам қилиб ўтирар, Ашим... унинг олдида чойнакни ўрнаштирмоқда эди.
Умид унинг қўлини силаб қўйди-ю, Ултоннинг юраги зир титради:
321
“Қандай яхши!” Кейин унинг рўпарасида Қобил фаррошни кўриб, бир
шодлиги ўн бўлди: “Бу йигит кўп хизмат қилди. Жиндак ўтирсин-да!”
Мунди елкасига қўл ташлаб олган ғўлабир, тақир бошига эски
дўппини қўндирган йигит – Темир волгачи эди: бу йигит, ғишт заводини
ишга туширгач, ишдан бўшатилган. Янгисини қура бошлаганида,
прокурор тўхтатиб қўйган:' “Пулни қаердан топдинг?” Абарудованияни
Do'stlaringiz bilan baham: |