Ултон ўйини овоз чиқариб айтган эди.
– Кечирасиз.
– Мен ҳаммасини опкелтираман. Эртагаёқ! – деди Баҳор. – Бунинг
учун ўша буюмлар – копейка.
– Баҳор...
.
– Ҳа.
– Ўша ерда тура турсин.
305
– Ў, орингиз келдими?
– Буям бор... Лекин унинг таклифи менга маъқул тушди.
– “Ҳам у ерда, ҳам бу ерда?”
– Ҳозирча.
Баҳор бошини эгиб қолди-ю:
– Яхши, – деди. – Сиз – эрсиз.
– Йўқ, мен...
– Тушундим.
70
...Шу пайт орқа томонда тасир-тусир бўлиб қолди. Ултон бурилиб,
Ашимни кўрди: у оғзига қўлини тутиб, энгашиб кетмоқда эди.
Берироқда Умид қўлини белига тираб турар эди.
– Укангиз урди...
Баҳор ҳам қаради-ю:
– Да, ну! – деди, – Ичишган-да!
– Ашим укангизни мақтар эди.
– Қўйинг, шу исқиртни! – Баҳор ўнгланди-да, яна бутун гавдаси
билан эрига ўгирилди. – Нима деб мақтар эди?
– “Мард” деб...
– Шу бола атрофингизда кўп уймалашади, а? Сизнинг тенгингиз
эмас-ку у?
'
– Гап бунда эмас. У самимий... – Ултон шундай деди-ю, Ашимнинг
“ўн саккиз яшар” қизга уйланиш ҳақидаги “таклиф”и эсига тушиб, яна
нафратланиб кетди. – Балки, сиз ҳақдирсиз...
– Аёл сифатида менинг ҳам жиндак ҳуқуқим бўлса, эртадан бошлаб
у бу ерга қадам босмайди.
– Баҳор...
– Гап битта.
– Унга раҳмим келади-да.
– Билиб қўйинг, бу дунё раҳмдиллар дунёси эмас! – Баҳорнинг
306
кўзлари қандайдир ёсуман нигоҳидек йилтираб кетди. – Ишонаверинг,
Do'stlaringiz bilan baham: |