тугатди:
...Машрабга май сун майхона ичра,
Кечтим баридин – риндона бўлдим.
Зардўзи дўппи кийган миқти раққоса қистирлган пулларни
ғижимлаб олиб, чорпоя томонга кетди.
– Олатоғ район партия комитетининг биринчи секретари ўртоқ
Тўқлибой Қўчқоров сўз айтадилар! – Собир анчагина расмий-тантанали
эълон қилиб, қўли билан тўрни кўрсатди.
Чапак, олқиш.
Қўчқоров тўйган қўзидек эркаланиб ва ён-веридаги мулозимларга
бир нималар дея ўрнидан қўзғалди. Микрофонни олди-да:
– Ҳў-ў, Султон ака! – деди. – Кенжабой ака, сиз ҳам бормисиз?
Қудалар ўринларидан апил-тапил туришди.
– Раҳмат! – деди Қўчқоров. – Айтинглар-чи, хурсандмисизлар?
Собир микрофонни таг-туги билан кўтариб, уларга элтди.
Улар бир-бирига сал мулозамат қилдилар-у, Кенжабой ака
микрофонга оғзини тутди:
– Шахсан менинг бошим осмонда! – деди. – Бу кун – менинг энг
бахтли куним. Райком бобо! Сизга мингдан бир раҳмат! Оёғига туя
сўйсак ҳам келмайдиган одамсиз... Биз тушунамиз. Элимизнинг бахтига
омон бўлинг!
Яна чапак, олқишлар.
– Ўртоқ Қўчқоров, – деб бошлади Султон бобо. – Менинг оллоҳ
таолодан ягона тилагим шулки, ўғлим Ултонбек билан келиним Баҳор
бека кўпнинг қаторида ўйнаб-кулиб, ували-жували бўлиб. шундай тўй-
томошалар ўтказиб юрсинки, ўша маъракалардаям ўзингиз бош
299
бўлсангиз...
– Ў-ў-ў, – деди ҳиринглаб Қўчқоров. – Талаб шундай бўлса. илож
ққанча?
Кулги. Яна чапак.
– Менинг бир оғиз сўзим бор, – деди кейин бошкотиб. ВА қоматини
ростлаб. Жиддий тортиб, меҳмонларга тепадан кўз тикди. – Бу ерда...
Do'stlaringiz bilan baham: |