Райком секретари бош қўшгандан кейин – ҳазилми! Тағин ўзи
совчиликка борса!.. Ҳали ҳамма ишингиз ўз-ўзидан битиб кетади!
Ултон хижолатомуз жилмайди.
– Мен ўнта бекорчи шотирни опкеламан... эртага! Отангиз
буюрган ишларни ярим соатда ясаб ташлайди! – Наби Ултонга тикилди.
– Аммо лекин сиз, домиллажон, кимларни айтасиз? Рўйхат тузиш керак.
Эшитганмиз-да, кўпинча энг яқин кишилар айтувсиз қолади.
– Ҳа-ҳа, – тасдиқлади Ултон ва иттифоқо шундай ҳолга тушдики:
Кароматниям айтадигандек...
194
...Сўнгра бирдан бошини эгиб қолди: “Хиёнат, жиноят! – деди
ичида гарчи бунақа эмаслигига амин бўлса-да. – Ахир унинг олдидан
ўтишим керак-ку?
Керак!
Телефон номери бор эди-я!...”
– Наби?
– Лаббай, домилла?
– Ҳим, менинг телефоним номерсиз.
– Рости биланми? – ҳайрон бўлди Наби.
– Ҳа, уни олишга қизиққаним ҳам йўқ. Мундилар комутатор
орқали қўнғироқ қилишади.
– Мен суриштираман! Хотиржам бўлинг. Жуда бепарвосиз-а...
Қизил мозорнинг сойга қараган томонига тушмай, унинг
кунботаридаги яйдоқ адирлар оша асфальт йўлга эниб борган “Газик”
бир-икки жойга қовун-тарвуз уйиб қўйилган бозорча олдида секинлаб
ўтаркан, Ултон:
– Шошма, – деди. – Мен шу ерда тушиб қолай... Ана,
Турсунтошларинг уйи.
– А-а.
– Раҳмат.
– Бўлмаса, мен комутаторга бориб келай. Омон чўлоқ билади...
– Майли.
Ултон нима қилишини билмай қовун уюмлари қошидан гарангсиб
ўтаркан, орқадан:
– Ултон! Ўртоқ Султонов! – деган чақириқни эшитди ва:
“Турсунтош”, деб кўнглидан кечирди. Дарқақиқат...
Do'stlaringiz bilan baham: |