Тағин Абдуқаюм новвойга бирон мингта нон буюртма этиши
шарт.
Мактаб таъмирланаётган экан, демак, ташқарига чиқариб
қўйилган стол-стуллар иш беради, шу-чун бу борадаям Зокир Ўриновга
бирон оғиз...
Хўш, тўйнинг қуюқ-суюғини Мустафоқул амаки қилади. Хотин-
халаж камлиги (қариндош сифатида) учун Ҳожар опаниям
огоҳлантириб қўйиш керак, ахир у Қўйсиной опанинг тутинган
дугонаси...
Боз: мактабда тузук усталар бўлса, иморатни бир кўрсатиш ҳам
зиён қилмас экан; кам-кўсти бор, балки қарашиб юборишар...
Яна: кечки базм боғдаги бедапояда ўтса тузукки, униям ҳозирлаш
193
лозим: буталардан тозалаш, қуриган беда боғларини иморат ортидаги
(икки дўнглик орасида тўрт юз бош ушоқ мол сиғадиган айвон бор)
қўрага ташиб қўйиш керак.
Хуллас, капа соясидаги гурунгда Ултон отасининг янги
жиҳатларини кашф этгандай, жумладан, тўй тайёргарлиги бобида ўзига
хос бир рисолани туширгандай эди.
– ...Ҳе, бир тўй бўлсинки! – деди Наби Оқма этагидан ўтишаркан,
тағин юзига фотиқа тортиб қўйиб. – Аммо, лекин, отангиз сизни жуда
яхши кўраркан!
– Энди... – Ултон ҳам фотиҳа ўқиди-ю, Набига қаради: базмда рақс
тушаётган ўйинчию рубобни сайратиб қўшиқ айтаётган Хуррам девона
кўз олдига келган эди.
– Бу, Хуррамниям бозори чаққон, а?
– Аста айтасизми? – деди Наби. – Ҳозир договор қилиб борадиган
бўлган!
Ултон “русчани камроқ ишлат!” демоқчи эди, ўзи:
– Ну-у? – деб юборди.
– Ҳа, лекин сиздан олмаса керак. Э, домиллажон! – дея у
Ултоннинг тиззасига уриб қўйди. – Мен биламан, бунақа тўй ўтмайди
бошқа!
– Нега энди?
Do'stlaringiz bilan baham: |