тасаввур эт!
– Энг ёмон кўрганим – каламуш! – деди Наби. – Қушхонада кўп
бўлади-да. Отам қассоблигида иккита мушук обориб қўйдим. Шу
мушукларниям қочирди.
37.
Бир жуфт қарағай бетон плита ётқизилган майдон адоғида
гуркираб турар эди.
Наби “Газик”ни шу қарағайлар тагида ўнглаб тўхтатди. Бугун
169
якшанба куни бўлгани учун, ҳар қалай, мошина кам эди. Бироқ бу ерда
“Тез ёрдам” кўринмади.
Ултон Набига жилмайди.
– Яна келдик!
– Ажабмас ҳар кун келадиган бўп қолсангиз? – деди Наби.
– Бемаъни.
– Йўқ, домиллажон, Биринчи сизни яхши кўрар экан...
– Ҳе, бир эслаган-да.
– Уни қаранг, уни! Носкашнинг туришини қаранг! СС! Ҳе,
энағар... Ҳозир шуни қитиқлаб уйнинг орқасига ўтказиб юбораман.
– Қўявер. Бир авчар...
– Нима-нима?
– Шу-да.
Олдинма-кетин мармар зинадан кўтарилдилар. Бўйни йўғон соқчи
лунжига туршак солгандай ғўлдираб, қўлини чаккасига элтди.
– Салом, ўртоқ муаллим, – дея кафтини очиб тутганди, Наби
қарсиллатиб кафтига урди. – Барибир тартиб шу-да! – деди у.
– Ҳе, тартибингни... – сўкинди Наби. – Ўт буёққа.
– Мен сизни ҳурмат қиламан...
– Ҳурмат қилмаям кўр.
Соқчи ниҳоят четланди,
– Катта шу ердами?
– Ҳа.
Ултон Набидан сўради:
– Баҳор кептимикан?
– Баҳор опам шу ердами? – Бақирди Наби. – Ҳой, даканг, сендан
сўраяпман!
– Шу ерда, шу ерда, – тўнғиллади соқчи.
– Яхши, – деди Ултон ва яна юраги сиқилиб кетди, бироқ энди
Do'stlaringiz bilan baham: |