эҳтиёж сезмади. Шундай эса-да, сўради: – Хўш, нима учун кетиб қолган
экан?
Наби ўзини тарозига солгандай баҳузур чимирилди ҳамда
“Газик”ни тепалатиб:
– Қорабой ёмон бола эмас ўзи, – деди. – Ленин саёқ...
– При чём тут Ашим?
– Сабр қилинг, домиллажон... Биз кетгандан кейин у билан
гаплашдингизми? Сойда бир юлғуннинг остида ўтирган экан-ку?
– Ҳа-а, – деди Ултон бўғинига тушиб. – Биз келишган эдик, балиқ
овлаймиз деб. Сизлар борганда, халақит бермаслик учун...
– Ҳар каллада – ҳар хаёл деганлари рост! – деди Наби. – Опа
шундан гумонсираган экан...
– Нима учун?
168
– Баҳор опанинг бир рашкчи укаси бор-да... – чайналиб гапириш
жонига тегдими, бақириб юборди: –Э, ничево!.. Майда гаплар бари!
– Нима, ўша укасига айтар эканми Ашим?
– Айтиши мумкин экан-да!
– Ҳим.
– Понятно?
– Ашимнинг ўзи менга “опани айлантиринг”, деган бўлса-чи?
– Ў-ў, одам экан-ку!
– У яхши одам.
– Лекин жўн, содда-да.
– А, нима қипти... Соддалик – буюк фазилат! Жўнликни
билмадим...
– У – жўн... Шундай бўлмаса, қар-ри отани ташлаб, эшикма-эшик
юрармиди! У бечора бўлса, “Ашимнинг тўйига” деб тўртта эчкини боқиб
юрипти!
– A-а, Ашим учун?
– Ҳа-да!
– Ҳим, одамларни тушуниш – мушкул ҳол! – Ултон ўз гапидан
вазмин тортиб, суянчиққа ястанди. Улар рўпарадаги дарага кириб
бормоқда эдилар. – Тоққа чиққим келаётир, – давом этди у. –
Тошқўрғонга борсам. Етимчўққи гўзал жой... Биласанми, Оқсув ҳам бир
кун расво бўлади... Унда балиқлар ўрнида каламушлар сузиб юришини
Do'stlaringiz bilan baham: |