кўп бўлди. Шунчаки халқимиз орасида Искандар сиймоси жуда
улуғланиб келинган... Ҳолбуки, Абдуқаюм ака, Искандар Македонский
ўлими, олдида шундай васият қилган.
– Хўш-хўш?
– “Бу тупроқ эркакларини қириб ташлаб, қизларига грекларни
уйлантириш керак”.
– У, баттол-е!
– У бизни кўзда тутган, бизни.
92
– Ё тавба!
– У йўқ бўлди. Унинг империясидан ғишт синиқлари қолди.
– Ўтар экан-да.
– Лекин биз... – Ултон ён-верига кўз ташлаб, сигарет тутатди.
– Ҳе-е, дунё... – деб пичирлади Абдуқаюм ва дастурхонга тикилиб
қолди-да, ўрнидан турди. — Азизим, мен буларни тартиби билан жой-
жойига қўяй. Чиройли бўлиб турсин... Дастурхонга энгашган чоғида яна
Ултонга боқди. – Менда бир катта ғўла бop, қучоққа сиғмайди.
Келтириб шу ерга қўяман. Устини сал текисласак, тайёр стол бўлади.
Ана ундан кейин бу ерда ўтирсангиз, ҳақиқий... ҳалигидай, табиий бўлиб
ўтирасиз!
22
– Ашимингиз келадими ё ўзи доруга айланиб кетдими?
– Балки у довдирга бермагандир, – деди Абдуқаюм. – Биларсиз,
ичса жинни бўлади: кўтаролмайди... Мен ҳозир! Қани, коммунистлар
олмаган қўрғон йўқ!
– Зўр гап! – деб кулди Ултон. – А, қаёққа?
– Азизим, шошилманг, – Новвой Ултон ушлаб қоладигандек
четланди. – Ахир, ака-укачилик учун... – Абдуқаюм тезлаб (энди
тупроққа оралаб) ёнабетнинг ярмига тушганда, Ултонга ёрқин табассум
билан боқди. – Биласизми, мен сизни ҳурмат қилмаганимда... – У
бошини сарак-сарак қилди. – Акангизни билмайсиз. Эҳ-е! Бу ерда
одамлар ушламоқчи бўлиб юрган товуқнинг думларини узиб қўйганмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |