Турсунтош хуноб бўлиб келаркан, Ултон:
523
– Бунинг учун жавоб беради-ку? – деди. – Дунё бедарвоза эмас!
– Дарвозабон айбдор-е! Туз сепманг-да ярамга” – тўлғанди
Турсунтош. – Балиқ бошидан чириган: юқоридан буйруқ бўлган.
Мустафоқул чолнинг ўчоқлари нимага вайрон бўлди?
– Наҳотки нон ёпиш ҳам...
Турсунтош қўл силтади.
– Бу тўғрида бошқа указ чиқипти! Нон ёпиш, калла пишириш –
“нетрудовой доход” эмиш. Ўт тушсин Олий Советигаям!
– Ҳай-қай. Совет раисисиз-а? – кулумсиради Ултон.
– Э, Совет борми! – сўкинди у. – Айтаман-ку, Ленин билан бирга
ўлган деб!.. “Ленин ўлсаям иши ўлмайди” дейишади яна. Ишиниям
кўмиб бўлишган!
Ултон Ленин қақида ўйлашга илк марта эҳтиёж сезди-ю... бу
йўриғда аллақачон ўйи якун топгандек туюлди. Ва:
– Назаримда, Ленин ҳам менга ўхшаган хаёлпараст бўлган экан, –
деди.
Турсунтош қўрқиб сўради:
– Қайси маънода?
– Ўтиринг... – У сигарет тутатиб олди. – Ленин бобо айтганидек
инсонлар бир-бирига тенг бўлмас экан-ку? Бой билан камбағал ҳамиша
бўлар экан, рост, ифодалар, атамалар бошқача...
У шундай деди-ю, “эсидан оғиб” – бошқа одамга айланди гўё:
Мадраса, маҳбус... айвондан пастга қараб турибди.
Саҳн четидаги мармар таккурсига чиқиб олган тепакал, пакана
одам қўлларини силкитиб, хитоб қилаётиб:
“Муҳаббатлар муваққатдир, Фақат ғамлар ҳақиқатдир!..
...Юртлар обод шаклинда, Қуллар озод шаклинда!..”
Сўнгра овози бурчлардан акс садо бера бошлади:
– Муҳаммад Ҳодий афандининг “Инсон фожеалари манзараси”
номли асарида шундай битмишлар! У киши буюк Туркистоннинг ҳам
524
Do'stlaringiz bilan baham: |