айтасиз, ака.
– Ишонаман, – деди Ултон ва ғамгин кулди. – Лекин бир
фуқаронинг оғзидан бир гап чиқса...
– ...ўттиз икки тишини тўкишади!
– Зўр! – Ултон сархуш бўла бошладими, яна кулди. – “Бу дунё
кўрмаган сендай малоҳат!” Шундай қўшиқ бор... – Шундай деб ўзини...
ўша кичкина эшик олдида ҳис этди. Ичкаридан келаётган қўшиқ
қулоғига кира бошлади:
“Уйрулиб мен ёрдин бир неча кун бўлдим жудо,
Ахтариб келдим сени, ороми жоним, қайдасан?..”
“Ҳа, ўрганган кўнгил...” деб ўйлади Ултон ва Дунёга боқди.
– Улар ўзи бурундан...
Дунё хўрсинди.
– Ҳа, энди... Ўзидан ўзи бўлмайди-ку... Ваабше, бу нарсани, тўғри
айтдингиз, кўплар билишар эди. Бунга уч йилча бўлаётир...
Ултон энди бошқа биров ҳақида гап кетаётгандай хитоб қилди:
– Ў-ў-ў! – Кейин уятни... “босиб” яна сўради: – Ўзи, қандай бўлиб...
– Уёғи менга қоронғи. Ленин охирида билганим шулки, – деди
Дунё истамай. – Шунчаки эрга тегиши керак эди. Ҳеч курса тегиб
чиқиши... Бунақалар кўп. “Эрга чиққан” номи бор. Хоҳлаганча
яшаяпти-да. Биронта бола орттирган бўлса, нур устига нур... Нега
сумрайиб қолдингиз?
– Йўқ-йўқ. Гапингизда мантиқ бор... Ўзи, қари қиз бўлиб ўтириш
ҳам...
513
– Шу-да. Бунинг устига Баҳор эрка ўсган, сиркаси сув кўтармайди.
Менга маълум-да... Оиладаги гап-сўзлар ҳам жонига теккан эди.
Укасиям ғишинг-ғишинг қиларди...
– Уйланолмай юргани...
– Гап фақат унда эмас. Умуман...
– Да. – Ултон “мумкинми?” сўзини ичида айтиб, қазидан бир
япроқ олди.
– Енг-енг! Бу виставками, – деди Дунё. – Бирок биласизми, у сизни
Do'stlaringiz bilan baham: |