мумкинми? Йўқ, мени кўплар алдаганга ўхшайди...
– Буни “алдаш” демайдилар. – Дунё ўзига яқин пиёлага ҳам
шишадан озгина томизди. – Номи бошқа: андишами...
– Қўчқоров ўша кеча шу ердамиди?
Дунё бош ирғади-ю, чирсиллаб кетди:
– Мен айтдим, у булдокка: “Борманг. Ўтган ишга салавот”, дѳб.
Йўқ. Ичиб олган эди... Ҳалиги Машрабнинг ғазали бор-у: “Ушбу даврон
ҳам ғанимат...” Ўшани айтиб, жўнаб қолди. Қўлдош Мўмин кузатиб
кетди.
– Тушунарли, – деди Ултон. – Лекин ўша куни бўлмаса, бошқа
куни...
– Ҳайвон... Ўзи туруми йўқ экан у алкашни... у ёққа жўнатиши
просто...
– Бўлар иш бўлди, – деди Ултон. Сўнг пиёлага қуйилганни ҳам
отди-ю, пушаймон еди: “Ичиб шу ишни қилди деса... Э, йўқ! Мен –
“жинни”-ку. Энди барибир...” – Дунёхон, сизни жуда ҳурмат қиламан –
деб давом этди Ултон. – Тўғри, дастлаб... кутубхонада... Биласиз-ку?
– Аламимни келтирган эдингиз-да! – Кейин истеҳзо билан кулди. –
Мен билмас эдимми? Қолаверса, ў-в, бу ерга қанча одам келади! Казо-
казолар! Ҳукуматнинг тиргаклари... Обком секретари дейсизми! Уччала
котибиям кеп туришади. Булдок телефон қилади: тамом... Меҳмон кут...
Уям ўшаларга қарам-да: ЦКдан келгичларга... Бу ерда маймун ўтирсаям
мулла бўп кетарди. Қанақанги гаплар айтилмайди! Хомтама бўлманг:
улар ҳамма сир-асрорни билади!
512
– Сал очиқроқ...
– Хуррам девона айтган ўша гапларга... Ҳамма оғзини очиб
қолганди. Сиз эмас, сиз бошқа... Анавилар эса, Хуррамдан юз карра
кўпроқ билишади... Ҳатто КГБнинг архивидан машҳур қўрбошиларнинг
делоларини олиб, навбат билан ўқишаркан... Бадиий асар ўқигандай!
Айтиб кулишарди: жамиятнинг устидан, тузумдан... Э, нимасини
Do'stlaringiz bilan baham: |