Кейин олдинга ўнгланди-да, нозик бармоқларини сочларининг
тагидан тиқиб тўзғитган бўлди.
Наби йўл билан банд, аммо сал-пал безовталиги ҳам бор эди.
Катта йўлга чиқиб, кунботарга қайрилдилар. Чап қўлда – собиқ
интернат ўрнига тушган “Олатоғ” ресторани қаршисидан ўтаётганда,
Наби ўша ёққа бўйнини чўзиб қаради.
– Ҳали вақт бор, опа, – деди. – Очирид ҳам катта.
Кейин: Э-э! – деб юборди. – Заказ қилмасангиз, алдайди. Ичи тўла
пиёз.
– Йўғаса тезроқ ҳайда, – деди Баҳор. – Ана қузғунлар қарашяпти,
кўзинг ўйилсин.
– Бекорчилар-да, опа. – Наби мошинани вағиллатиб суриб кетди. –
Иш йўқ...
Ултоннинг хаёли дафъатан шу бир сўзга оғиб: “Ҳа, – деди ичида. –
Ишсизлик бор. Бу даҳшат!”
– Наби.
– Ҳа, домлажон!
– Ҳим... майли, кейин айтаман.
.
– Хўп.
Баҳор аҳён-аҳён ўнг-сўлга кўз ташлар ва хўрсиниб қўяр эди. Ултон
ўчган сигаретини тутатди-ю, энди чекмади. Ойнадан сиртга чертиб
юборди. Кейин кўнглидан шу гап ўтди: “Ўзимиз ифлос қиламиз...”
Сўнгра суянчиққа ястанди. Мошина шитоб билан юриб, талай енгил
мошиналарни қувиб ўтиб ва вағ-вағ сигнал бериб, “Қариялар
чойхонаси”ни ҳам ортда қолдирди.
Бекатда, яъни, тагликка ўрнатилган шапалоқдек тахтага биргина
– “Остановка” сўзи ёзилган қуруқ ерда сарғайиб ўтирган чол-кампир,
ўсмир-болакайлар қошидан қам зинғиллаб ўтиб кетди.
ГАИ пости қошидан пастликка энгач, қиялама йўл билан адирга
36
ўрлай бошлади.
9
– Домилла, бир нима демоқчи эдингиз? – сўраб қолди Наби. –
Do'stlaringiz bilan baham: |