Мавзу: Стабилазотор. Суспензиялар. Хусусий техногиясини бўйича сифатини баҳолаш Режа



Download 28,01 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi28,01 Kb.
#30810
  1   2   3   4
Bog'liq
Стабилизатор Суспензия
Эмулсиялап, Sayt uchun, 1, 1, 4, 14-19, 2

Мавзу: Стабилазотор. Суспензиялар. Хусусий техногиясини бўйича сифатини баҳолаш
Режа: 
1. Дисперсион усулда суспензия тайёрлаш:

2. Конденсацион усулда суспензиялар тайёрлаш.



Суспензиялар микрогетероген системалар булиб, каттик дисперс фаза ва суюк дисперс мухитдан иборат. Дисперс фаза заррачалари улчами 0,1 дан 100 мкм гача булиши мумкин.
Суспензиялар тургунлигига таъсир этувчи энг мухим омил каттик модда заррачаларининг улчами хисобланади: модда канчалик яхши майдаланган булса, суспензия шунча тургун булиб, дозалаш хам аникрок, терапевтик таъсири самаралирок булади.
Суспензиянинг тургунлигига дисперс мухитнинг ковушкоклигини ошириш хам ижобий таъсир курсатади. Шу максадда глицерин, шарбатлар, юкори молекулали бирикмалар: желатоза, шилимшиклар, крахмал, целлюлоза хосилалари (МЦ, КМЦ, Na-КМЦ), бентонит ва бошка ковушкокликни оширувчи моддалар ишлатилади. Суспензиялар жуда куп суюк дори шаклларида (микстуралар, томчилар, сиртга ишлатиладиган суюкликлар, инъекция учун ишлатиладиган дори шаклларида) учрайди. Сувда эримайдиган моддалардан рух, магний, кальций, висмут препаратлари, тальк, камфора, олтингугурт кабилар суспензия холида кулланилади.
Захарли ва кучли таъсир этувчи моддалардан суспензиялар тайёрланмайди! Истисно тарикасида агар бундай модда микдори рецептда 1 марталик энг юкори дозадан ошмасагина, уни суспензия холида бериш мумкин.
Суспензиялар шиша идишларда «Ишлатишдан олдин чайкатилсин» деб езилган ёрлик епиштирилиб берилади.

8-расм. Юкори молекуляр моддалар билан суспензияни стабиллаш.
Дисперсион усулда суспензиялар тайёрлаш
Гидрофил букмайдиган моддалардан суспензия тайёрлаш
Гидрофил букмайдиган моддалардан (висмут нитрат асоси, рух оксиди, магний оксиди, магний карбонат, ок гил, крахмал, тальк) суспензиялар тайёрлашда уларни профессор Б.В. Дерягин коидасига кура майдаланади. Бунда 1 г модда 0,4—0,6 мл суюклик билан диспергирланади. Хосил булган буткага 10—20 баробар куп суюклик кушиб яхшилаб ховонча дастаси билан аралаштирилади. Аралашма 2—3 дакика тиндирилади. Устки кисми идишга солинади, чукмаси эса яна майдаланиб устига яна 10—20 баробар куп суюклик кушилади ва юкоридаги жараён такрорланади.
Rp: Bismuthi subnitratis 4,0
Aq. Menthae piperitae 200 ml
M.D.S. Ичиш учун.
Висмут нитрат асоси 1,5—2 мл ялпиз суви билан ховончада майдаланади. Хосил булган пульпа 40 мл ялпиз суви билан суюлтирилади (аралаштириб турган холда). 2—3 минутга колдирилади. Сунг устки кисми шиша идишга солинади. Тагидаги чукма яна 40 мл ялпиз суви билан аралаштирилади. Бу жараён чукма тугагунча давом эттирилади. «Ишлатишдан олдин чайкатилсин» деб езилган ёрлик ёпиштирилади.
Rp: Zinci oxydi 1,5
Hexamethylentetramini 1,0
Aquae purificatae 120 ml
M.D.S. Сиртга куллаш учун.
Рух оксиди микдори 3% дан кам булгани учун суспензия огирлик — хажм усулида тайёрланади. Дастлаб ёрдамчи идишга 110 мл тозаланган сув 10 мл гексаметилентетрамин эритмаси (1:10) солиб эритма тайёрланади. Ховончага 1,5 г рух оксиди солиб 0,75 мл эритма билан аралаштириб майдаланади (Дерягин коидасига кура). Сунгра 15 мл (10 баробар куп) эритма кушиб яхшилаб аралаштирилади. 2—3 дакика тиндирилиб, устки кисми идишга солинади. Чукма яна майдаланиб, устига 15 мл эритма кушиб аралаштирилади. Яна 2—3 минутга колдирилиб, устки кисми идишга солинади. Бу жараён рух оксиди колмагунча такрорланади. Суспензияга «Ишлатишдан олдин чайкатилсин», «Сиртга куллаш учун» деб езилган ёрлик епиштирилади.
Rp: Extracti Belladonnae 0,1
Bismuthi subnitratis 2,0
Aq. рurif.100 ml
M.D.S. 1 десерт кошикдан 3 махал
Дастлаб куюк экстрактнинг сувли эритмаси тайёрлаб олинади. Сунгра юкоридаги рецепт технологияси буйича суспензия тайёрланади.
Rp: Zinci oxydi 20,0
Тalci 20,0
Glycerini 30,0
Aq. рurif. 100 мл
M.D.S. Сиртга.
Бу рецептда курук модда микдори 3% дан куп булгани учун суспензия огирлик усулида тайёрланади.
Ховончада рух оксиди, тальк аралаштирилади ва 20 г глицерин билан диспергирланади. Сунг колган глицерин солинади ва оз-оздан сув кушиб шиша идишга яна чайиб солинади.

Download 28,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti