62
Тарбиячи Жамшидга: «Фарҳод стол тагида деб айт»,– дейди. Энди Фарҳод
хонадан чиқади, Саодат бекинади. Тарбиячи:«Болалар, Саодатга бекинишга
ёрдам беринглар».
Тарбиячи болалар билан Саодатни жавон орқасига бекитади.
Болалар Фарҳодга Саодатни қаерга бекинганини айтиб берадилар.
Физкультдақиқа.
Машғулот давом этади.
Тарбиячи болаларга мебель жиҳозлари ва идиш-товоқлар чизилган
расмларни тарқатади. Болалар расмлардаги
нарсалар номи ва вазифасини
айтиб берадилар. Тарбиячи қийналган болаларга ёрдамлашади.
Миллий тарбия услублари
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар тарбиясида ота-она ва мактабгача
тарбия муассасасм ҳамкорлиги, якдиллиги катта аҳамиятга эга. Бола
маънавиятининг шаклланишида отанинг роли катта. Зеро, мақолларимизда
қайта-қайта такрорланиб келинаётганидек, “Отанинг очган йўли бор, онанинг
бичган тўни бор”, “Отаси борнинг унуми бор, онаси борнинг тиними бор”,
“Ота-оламнинг фахри”, “Эрта тур, отангни кўр, отангдан сўнг отингни кўр”,
“Отангни кўрсанг, отдан туш”, “Ота бўлиш осон, оталик қилиш қийин”, “Ота
болага синчи”, “Ўғлингни севсанг қулингдай ишлат”, “Оталар сўзи
хитоб
бўлур, ани йиғсанг китоб бўлур”...
Онанинг ўзбек оиласидаги ҳурмати, бола тарбиясидаги ўрни алоҳида,
жипслаштирувчи аҳамиятга эга. Чунки “Онага бўлган муҳаббат - Ватанга
бўлган муҳаббатнинг куртаги”, “Онанинг кўнгли болада, боланинг кўнгли
далада”, “Онанг ўгай бўлса, отанг ўзингники эмас”, “Бола - лой, она - кулол”,
“Бола ҳам она дейди, она ҳам она дейди”, “Онангнинг
яхшилигини бемор
бўлсанг биларсан” ва ҳ.к. Бу эса оналарни педагогик тайёрлаш: уларга
мактабгача тарбия ёшидаги болаларни тарбиялаш методларини ўргатиш,
меҳрибонлик, ғамхўрлик, майинлик, тарбиявий эҳтиёжни
шакллантиришга
алоҳида эътибор беришни тақозо қилади. Ота-онанинг изчил, малакали
63
тарбиячилик меҳнати уларни яхши фарзандларнинг ота-оналари бўлиш
шарафига муяссар қилади. Ўз тарбиячилик бурчларини бажармасликлари ёки
бажара олмасликлари натижасида улар “ёмон” деб ном чиқарган ўғил-
қизларнинг ота-оналарига таянадилар. Чунки ўғил-қизларнинг ёмон бўлиб
туғилмайди. Бундан қарийиб 1300 йил илгари Юсуф Хос Ҳожиб томонидан
“ўғил-қизнинг феъли-хулқи яхши ёки ёмон бўлса,
унинг сабабчиси ота ва
онадир” шаклида ифодаланган эди.
Миллий тарбиямиз ўзининг бой услубий хазинасига эга. Масалан,
“кечирмоқ” - тарбияланувчига тарбиявий таъсир ўтказиш мақсадида у йўл
қўйган хато, гуноҳни авф этмоқ усули; “ўйнамоқ” атамаси – бу бола билан
унда ижобий сифатларни ривожлантириш, салбий
сифатларни камайтириш
мақсадига йўналтирилган, маълум қоида ва усуллар билан ижро этиладиган
ўйинлар билан ўйнаш усули ва ҳ.к. Булар ўзбек халқининг ўз фарзандларида
ижобий фазилатларни ривожлантириш, салбий хулқ-атворларни бартараф
қилиш мақсадида қўллаган ва қўллаётган йўл-йўриқлар, ҳаракат тартиблари,
тарзлари тизимидир.
Do'stlaringiz bilan baham: