Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

Саъдий Шерозий 
Мактабгача тарбия ёшида боланинг энг муҳим фаолияти мактабгача 
тарбия ёшидаги болалар ижтимоий ҳаётининг ўзига хос формасини ташкил 
35
Ушбу бўлимда тажрибали методист олималар Л.В.Русскова ва О.И.Соловьеванинг “Болалар 
боғчасида тарбия программаси”га қисқача методик кўрсатмалар. -Тошкент, “Ўқитувчи”, 1977. 
китобидан фойдаланилди. 


54 
этадиган ўйиндир. Ўйиннинг моддий негизи—ўйинчоқлардир. Улар бола 
маънавий тарбияси ва индивидуал камолотининг зарур воситаларини ташкил 
этади... Ўйинчоқлар дунёсида бола ўзини англаши, ўзини шахс сифатида 
намоён қилиш учун ўзига тушунарли, энг мақбул йўлини топишга ўрганади. 
Ҳар бир ёш гуруҳида хилма-хил ва болаларнинг ёшига мос ўйинчоқлар 
бўлиши керак. Улар мураккаб бўлмаслиги, динамик ўйинчоқлар бўлиши, 
яъни ҳар хил мақсадларда қўлланишларни ўзларида мужассамлантириши, 
соғлиққа зарар етказмаслиги лозим. Улар эстетик дидни қониқтириши ва 
ўстириши, жамоа бўлиб ўйнаш истагини юзага келтириши ҳамда 
рағбатлантириши керак. 
Болалар ихтиёрига бериладиган ўйинчоқлар, материаллар вақт-вақти 
билан янгилаб турилиши лозим. Бола эртадан кечгача тинмайди, кўп куч-
ғайрат сарфлайди.
Уйқу боланинг нерв системасини ва бутун организмини дам олдиради. 
Икки-етти яшар болалар кундалик режимга мувофиқ кун- дузи бир марта 
ухлайдилар. Ёшга қараб кундузги уйқу бир ярим соатдан уч соатгача давом 
этади. 
Ҳар бир ёш гуруҳида болаларнинг ухлашлари учун нормал шароит 
яратиш зарур. Каравотга солинадиган тўшак текис, қалин бўлиши керак. Пар 
ёстиқ ясси; катта-кичиклиги 40—60 
см 
бўлиши лозим. Каравотларни бир-
биридан тахминан 50 
см 
нарига жойлаштириш тавсия этилади. Қаравотлар 
деразалардан ҳам 50 
см 
нарига жойлаштирилиши керак. Уларни деразаларга 
параллел қилиб жойлаштирган маъқул, чунки бу уларни яхшилаб 
шамоллатиш имконини беради. Болалар боғчаси биносидаги ўзига хос 
иқлимга мос тушадиган ҳаво режимига риоя қилиш болаларни жисмонан 
ўстиришнинг зарур шартидир. 
Мактабгача тарбия муассасаларида ёнғин хавфсизлигининг намунавий 
қоидаларига, болалар ҳаёти ҳамда соғлиғини муҳофаза қилишни йўлга 
қўйиш талабларига риоя қилинади. 
Ушбу китоб юзасидан изланишлар давомида 2017 йил 1 март куни 
эрталаб халқ таълими соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган методист 
тарбиячи Раъно Комиловна Раҳимова билан суҳбатлашдик. У киши меҳнат 
фахрийси, лекин мактабгача тарбия соҳасини, ўз касбини азбаройи 
севганидан ҳозир ҳам болажонларимиз тарбияси учун тарбиячиларимизга 
методик китоблар, тавсиялар бериб келмоқдалар. У киши “3-4 ёшли 
болаларга таълим-тарбия бериш” деб номланган жуда фойдали китобнинг 


55 
муаллифи. Тарбиячи ва ота-оналар учун бу китобда фойдали маслаҳатлар 
берилган.
Раъно Комиловна болалар тарбиясида кўргазмалилик принципининг 
қанчалик муҳимлигини, мактабгача тарбия бўйича илмий-услубий ишларни 
кўпайтириш зарурлигини мунтазам таъкидлайдилар ва қимматли 
тавсияларни бериб келмоқдалар. Қуйида сизлар учун у кишининг мактабгача 
ёшдаги кичик гуруҳ болаларини маънавий тарбиялашда фойдали 
тавсияларидан келтиришни лозим топдик.
Ҳурматли тарбиячи, ота-оналар! Сиз мактабгача ёшдаги болаларни 
тарбияламоқдасиз. Уларнинг келгусида шахс сифатида тарбияланиб, комил 
инсон бўлиб етишиши сизнинг қўлингизда. Бу ёшда болалар сиз ўргатаётган 
ва шакллантираётган малака ва кўникмаларни тезда ўзлаштириб оладилар. 
Шунинг учун ҳар бир малака ва кўникма тўғри ўргатилиши, доимо 
такрорланиб, мустаҳкамланиб борилиши лозим, чунки болага эгалланган ва 
ўрганиб қолинган малака, кўникмаларни қайтатдан тўғирлаб ўргатиш жуда 
қийин. Бу ёшда ўргатилган малака ва кўникмалар бора-бора одатга айланади, 
одат эса феъл-атворни шакллантиради, Болаларни малака ёки кўникмаларга 
ўргатишда қуйидаги қоидаларга риоя қилинг: 
1.
Ўргатилаётган малака ва кўникмага ўзингиз доим риоя қилиб, 
болаларга намуна кўрсатинг.
2.
Болаларга ўргатилаётган ҳар бир кўникма ва малаканинг ҳар бир 
ҳаракатини ўзингиз бир неча марта кўрсатинг ва болаларга уларни тўғри 
бажаришларига ёрдам беринг.


56 
3.
Болалар ҳар бир малака ва кўникма ҳаракатларини яхши ўрганиб 
олганларидан кейин, бу малака ва кўникмаларни доимо такрорлаб 
мустаҳкамланг, чунки ўргатилган малака ва кўникма мунтазам такрорланиб, 
мустаҳкамланмаса, бола уни тезда ёддан чиқаради.
4.
Бола боғчага қатнаган кунидан бошлаб ота-оналари билан 
боланинг эгаллаши лозим бўлган малака ва кўникмалари ҳақида суҳбат 
уюштиринг, сўнгра ҳар доим болага ўргатилаётган малака ва кўникмалар 
улар томонидан уйда такрорланиб, мустаҳкамланиб, борилиши лозимлигини 
тайинланг.
5. Ҳар ойнинг охирида ҳар бир ота-она билан уларнинг фарзандлари 
эгаллаган малака ва кўникмаларнинг таҳлилини ўтказиш, ютуқ ва 
камчиликларини бартараф этувчи режа тузинг ва уни амалга оширинг.
6. Болага бераётган таълим-тарбиянгиз самарали, тўғри, бўлишги учун 
ота-оналар билан доимий ҳамкорликда иш олиб боринг: болалар билан олиб 
бораётган ҳар бир ишингиз билан уларни таништириб, биргаликда 
фарзандлари таълим-тарбиясини таҳлилини қилиб, сўнг келгусида 
бажариладиган ишлар юзасидан режа тузинг.
Болаларнинг ўзаро маданий хулқ-атвори, ўзаро ижобий маънавий-
ахлоқий муносабатда бўлишлари учун уларга оддий муомала малакаларини 
ўргатиш лозим.
Болаларга тарбиячилар, тарбиячи ёрдамчиси ва мактабгача таълим 
муассасасининг барча ходимлари билан саломлашиш ва хайрлашишни, 
уларга исм-шарфларини айтиб мурожаат қилишни ўргатиш. Катталар ёки 
тенгқурига кўрсатилган ёрдам, эътибор учун ташаккур айтиши; ўйинчоқлар 
билан ўртоқлашишни; тушиб кетган нарсани олишни, жой беришни, ўз 
илтимосини аниқ, тушунарли ифодалашни, “раҳмат”, “марҳамат”, 
“кечирасиз” сўзларидан фойдаланишни ўргатиш.
Хулқ-атвор маданияти қоидаларига риоя қилишни ўргатиш учун уйда, 
болалар боғчасида, кўча ва жамоат жойларида табиий овозда, зўриқмай ва 
бақирмай гапиришни, ўзини хотиржам ва осойишта тутиш кўникма ва 
малакаларини ўргатиш керак.
Тенгқурлари даврасида ўзини тута билиш, муомала малакасини 
шакллантириш катта аҳамиятга эга.
Болаларда эзгулик, ҳозиржавоблик, ўзаро ёрдам, хайрихоҳлик, катталар 
ва тенгқурларига ғамғўрлик қилиш, эътиборли бўлиш, ёрдам бериш ҳақида 
тасаввурларни шакллантириш. Уларга ўзаро мулоқатларда хушмуомала 
бўлишни, бошқа бола илтимоисга кўра ёрдам кўрсатишни, ўртоғига исмини 
айтиб мурожаат қилишни, унинг саволларига диққат билан эшитиб жавоб 


57 
беришни ўргатиш. Болаларга ўртоқларига кўрсатган хайрихоҳлик, 
меҳрибонлик, эзгулик, ўзаро ёрдам туйғуларини ҳис қилиш кўникмасини 
шакллантириш.
Она Ватан ҳақида тушунчаларни шакллантиришда болаларнинг ўзлари 
яшаётган шаҳар ёки қишлоқ номини айтишга ўргатиш уларни дам олиш 
кунлари қаерда қилганликларини гапириб беришга ундаш лозим.
Байрам кунлари муассаса биносини муассасага яқин биноларнинг, 
кучаларнинг ясатилганига, жойларда Президентимиз суратлари, Ватанимиз 
байроғи осиб қуйилганига болаларнинг диққатини жалб қилиш мқсадга 
мувофиқдир.
Иккинчи кичик гуруҳи болалари нутқини ўстиришда болалар нутқини 
ривожлантирувчи муҳитни яратиш катта аҳамиятга эга. 
Тарбиячи болалар нутқини ривожлантирувчи муҳитни яратишда 
қуйидагиларга аҳамият бериши лозим: 
– Материал муҳитини ташкил этиш: гуруҳда аниқ бир жойга 
жойлаштириладиган, болаларнинг мустақил кўришлари учун тавсия 
этиладиган ўйинчоқлар, предметлар, расмлар, китоблар тўпламининг 
бўлиши; 
– Тарбиячининг болаларга қизиқарли бўлган мавзулардаги мазмунли, ҳис-
ҳаяжонли ҳикоялар айтиб беришига (ҳикояларни айтишдан мақсад – катталар 
нутқини қабул қилиш ва бу нутқни тушунишга ўрганиш); 
– Катталар ва ўз тенгдошлари билан мулоқотда бўлиш малакаларини 
такомиллаштиришга (гуруҳ меҳмонлари, тенгдошлари, катта ва кичик 
болалар билан); 
– Болани мулоқотга киришишига шароит яратишга, мулоқот жараёнлари 
учун сабаблар яратишга. (Боладан ниманидир сўраш, жавоб беришга
ундаш ва ҳакозо). 
“Бола дунёқараши мактабгача ёшда 
шаклланади. Фақат сўзлар билан болага 
истаган 
нарсаларингизни 
ўргата 
олмайсиз. Бола кўрмаса, тушунмайди.
Болага тайёр ечим берманг. Ўзи 
ўйлаб, топиб олсин. Сиз унга ечимни ўзи 
ўйлаб топишига ёрдам беринг”. 
Р.Раҳимова 


58 
– Болаларнинг мустақил фаолиятларида нутқ воситаси орқали бир-
бирлари билан ижобий муносабатда бўлишларига ёрдам беришга (Валижон 
Рустамга кубикларни катта машинада олиб боришни маслаҳат берди. Сен 
унга «Жанжаллашиш хунук нарса, сен катта боласан, деб айт»); 
– Тарбиячи фақат нутқ ўстириш машғулотларидагина эмас, балки кун 
давомида, боланинг барча фаолиятида унинг нутқига аҳамият бериши 
мулоқотга киришиши учун шароит яратиши лозим. 
Болалар 
муассасаларида 
маънавий 
тарбия 
болаларнинг 
ёш 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Шу муносабат 
билан мактабгача тарбия муассасаларида гуруҳлар болалар билан тўғри 
комплектланиши лозим. Гуруҳларни комплектлаш тартиби болалар 
боғчасининг устави ва низоми билан белгилаб берилади. 
Барча ёш гуруҳларидаги болаларни тарбиялашда тарбиячилар ва ота-
оналарнинг ўзаро муносабатлари муҳим аҳамиятга эга. 
Мактабгача тарбия муассасаларида педагоглар ва хизматчи шахсларнинг 
ўзаро муносабатларида, ота-оналар билан бўладиган муомалада қўполлик 
бўлмаслиги керак. 
Маънавий тарбия муайян мақсадни кўзлаган ҳолда шахсни таркиб 
топтириш жараёни бўлиб, бу жараён барча педагогик таъсирлар йиғиндисини 
ўз ичига олади ва унда шахсни ҳар томонлама камол топтириш мақсад қилиб 
қўйилади. 
Боланинг маънавий тарбияси кўп жиҳатдан мактабгача тарбия 
муассасасида болаларнинг ҳаёти ва фаолияти қандай йўлга қўйилганлигига 
боғлиқ бўлади. 
Қуйида мактабгача тарбия муассасаларининг кичик гуруҳларида 
болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш мақсадига бевосита хизмат 
қиладиган машғулотлардан намуналар келтирамиз.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish