«Болалар мантиқий хулосанинг айни
қисмларидан дунёни ўрганиш учун ҳам, ва бу
дунёдаги ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартириш
учун
ҳам
фойдаланадилар.
Бизнинг
қилиқларимиз болаларнинг феъл-атворига
қанчалик
кучли
таъсир
кўрсатишини
англамаймиз. Бизни кузатар экан, улар
ўзлари учун тегишлича хулоса чиқарадилар».
Лора Шульц.
Олимлар болалар ўз ота-оналарининг сўзларидан эмас, балки юриш-
туришларидан ўрганишларини исботладилар. Агар сиз болага сабоқ
бермоқчи бўлсангиз, буни ўзингиз шахсан ўрнак кўрсатиш ёрдамида амалга
оширинг.Болалар ота-оналаридан фақат уларнинг генларини мерос қилиб
олмайди. Катталарнинг хатти-ҳаракатларини кузатар экан, болалар уларнинг
шахсий фазилатларини масалан, тиришқоқлик ва интилувчанликни
ўзлаштириб оладилар. Массачусетс технология институти олимлари катта
одамнинг қандай қилиб қийинчиликларни муваффақиятли енгаётганини
кўрган бола кейинчалик бирон-бир вазифани бажаришда ўз интилувчанлик
фазилатини намоён қилишини аниқладилар.
Шаклан ахлоқий қоидаларни сингдириш методларини икки хил тарзда
– вербал ва новербал шаклда амалга оширилган. Вербал усулга – уқтириш,
тушунтириш, ўргатиш, маслаҳат, рағбатлантириш, танбеҳ, қўрқитиш,
жазолаш кабиларни, новербал тарбия усулига эса юз ва кўз имо-ишоралари,
қўл ҳаракатларини киритиш мумкин. Новербал усулнинг энг самаралиси ва
кенг тарқалгани намуна кўрсатишдир. Шунингдек, бунга ота-оналар ва
катталарнинг болалар олдида ўз хис-туйғу (эмоция)ларини бошқара олиш
усулини ҳам киритсак ўринли бўлади. Чунки, бундай бошқариш маълум бир
мақсадни, яъни болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатмасликни кўзлаб
амалга оширилган.
Эр-хотин ўртасидаги муносабатлар ҳам болалар олдида жуда сипо ва
жиддий тус олган. Марказий Осиё халқлари маданиятини ўрганган олим
23
Миртурсунов З. Ўзбек халқ педагогикаси. – Тошкент: Фан, 1973. – Б.75–111.
44
С.П.Поляков эр-хотин ўртасидаги муносабатни “бола туғилиши ва тарбияси
йўлидаги шериклик”
24
, деб номлаган.
Тарбия воситалари сифатида эпос, матал, латифа, афсона, ривоят,
мақол кабилардан фойдаланилган.
Тарбия методлари болаларнинг ёшига мос тарзда қўлланилган.
Кичикроқ ёшда бўлган болаларни тарбиялашда намуна қилиш ва
тушунтириш
(тақлид,
болалар
ўйинлари,
чойхўрлик)дан
кўпроқ
фойдаланилса, ўсмир ёшдаги болалар маслаҳат, йўл-йўриқ кўрсатиш
(чойхўрлик, болаларнинг катталар билан тўйлар, сайллар, маросимларда
қатнашиши, сафарларга чиқиши жараёнида) орқали тарбияланган.
Этнографик тадқиқотлардан маълум бўлдики, ўтган асрнинг 60–70-
йиллари ота-оналари бола тарбиясида кўпроқ ўзи намуна бўлиб ёки
бошқаларни намуна қилиб кўрсатишдан кўпроқ фойдаланишган. Халқ
тарбияси анъаналарида сўздан эмас, кўпроқ, намуна ва ҳаракатлардан
фойдаланганлиги ҳақида рус этнографи С.П.Поляков ҳам маълумот беради
25
.
Жазо усуллари танбеҳ, уришиш, калтакдан эса жуда кам фойдаланилган.
Лекин, кейинги йилларда ота-оналарнинг жазо усуллардан кўпроқ
фойдаланиш тенденцияси кўзга ташланмоқда
26
.
Юқорида ҳам қайд этганимиздек, оилавий тарбия орқали болаларга
диний тарбиянинг умумий қоидалари ахлоқий тарбия сифатида сингдириб
борилган. Совет даврида атеизм тарғиб қилиниб, диний тарбия таъқиб
қилинишига қарамай, аксарият оилаларда ислом динига доир энг асосий
тушунчалар берилган.
Оилада фарзандларни ёшлигидан бир-бирига ғамхўрлик қилишга
ўргатиб борилиши, ўзбек оиласи одоб мезонларининг муҳим таркибий
қисмидир. Болани ғамхўрликка ўргатиш оилада иккинчи ва учинчи фарзанд
туғилишидан бошланади. Ота-она катта фарзандидан кичик укаларига меҳр-
шафқат, ғамхўрлик талаб этса, кичиклардан акаси ва опасининг сўзига қулоқ
солиш, уни ҳурмат қилиш, уларга “ака”, “опа” деб мурожаат қилишни талаб
24
Поляков С. П. Традиционализм в современном среденеазиатском обществе. – М., 1989. – С. 62.
25
Поляков С. П. Традиционализм в современном среденеазиатском обществе. – М., 1989. – С. 68
26
Тарих фанлари доктори Б.Убайдуллаева томонидан Республика ҳудудлари бўйлаб олинган
маълумотлардан. 2007–2012 йиллар.
45
қилади. Аксарият ўзбек оилаларида ёши кичиклар ўз ака ёки опаларини
сизлаб мурожаат қилишлари ота-она томонидан талаб қилинади.
Ўзбек халқининг ажойиб анъаналаридан бири меҳмондўстликдир.
Оила болаларни бу ишга жуда ёшлигидан бошлаб ўргата бошлайди. Халқ
томонидан меҳмонга бориш ва меҳмон кутишнинг маълум қонун-қоидалари
ишлаб чиқилганки, бу ҳар икки томоннинг ҳам манфаатини кўзда тутади.
Бола одамга зарур бўлган муносабатларни оилада, ижтимоий
ҳаётда юз берадиган воқеалар билан танишиш, ижтимоий алоқа жараёнида
ўрганади. Оилавий муносабатлар асосан ишлаб чиқариш муносабатлари
билан боғлиқ тарзда олиб борилади. Лекин, бу боғланиш, алоқа тўғридан-
тўғри, бевосита бўлмай, балки билвосита йўл билан амалга оширилади.
Хусусан, ўзбекларда қадимдан болаларни тежамкорлик руҳида тарбиялаб
келинган. Бу халқ мақолларида ҳам ўз аксини топган. Масалан, “Тежаган –
бирга бирни қўшар, тежамаган – бирини ҳам бой берар”, “Пул топиш учун
куч-қувват керак, тежаш учун фаҳму фаросат” ва ҳ.к. Исрофгарчиликка йўл
қўйилмаган ва ана шу туйғуни болалар онгига сингдириб борилган. Касби
педагог бўлган ахборотчининг айтишича, ҳаёт тажрибасида ортиқча пул бола
тарбиясини бузишини кўп кўрган.
Ўзбек халқининг анъанасига кўра, болалар жуда ёшлигидан бошлаб,
ота-она ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатангина эмас, балки узоқроқ
қариндош ва қўшниларга нисбатан ҳам меҳр-муҳаббат руҳида тарбияланади.
Қўни-қўшни, маҳалла-кўй кишилари, умуман, барча яқинлар билан алоқада
бўлиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, қўллаб-қувватлаш, ҳамжиҳатлик, ҳар
қандай катта ишларда ҳамманинг бирга бўлиши ўзбекларга хос қадриятдир.
Ўзбек оиласининг анънавий хусусиятларидан бири, фарзанднинг ота-
она олдидаги бурчини бажариш, катталарда эса ота-оналик бурчини адо
этишга бўлган интилишнинг кучлилигидир. Бундай хислатлар жуда кўп
халқларга хос, лекин ўзбекларда бу ёрқинроқ кўзга ташланади. Олимлар
кейинги пайтларда шаҳар оилаларида бу анъаналарнинг сусайиб
бораётганлигини оила нуклеризацияси билан боғлайдилар
27
.
27
Давлетшин М.Г., Шоумаров Ғ.Б. Замонавий ўзбек оиласи ва унинг психологик хусусиятлари //
Ўзбек оиласининг этнопсихологик муаммолари мавзуидаги Республика илмий-амалий анжумани
маърузаларининг қисқача баёни. – Тошкент, 1993. – Б. 5.
46
Ҳозирги пайтда айрим ўзбек оилаларида бола тарбияси борасида
бошқача ёндашувни ҳам кузатиш мумкин. Масалан, баъзи оилаларда
болаларнинг тарбияси фақат оналар зиммасига юкланган, ота эса бу ишдан
четда туради. Баъзи ҳолларда эса фарзандлар тарбиясига боғча ва мактаб
масъул, деган нотўғри тушунчалар ҳам учрайди. Ваҳоланки, тарихий
тажрибанинг далолат беришича, қадимдан ўғил болалар тарбияси билан
эркаклар, қиз болалар тарбияси билан оналар шуғулланганлар, аммо улар
асосан эркаклар назоратида бўлган.
Психологларнинг маълумотларига кўра, болада жинсий мансублигини
англаш икки ёшдан шакллана бошлайди
28
. Бироқ, 5-6 ёш бўлгунча бола
инсон ҳаёти давомида жинси ўзгармаслигини, ҳар бир инсон фақат бир
жинсга мансублигини билмайди
29
. Демак, 5-6 ёшда болалар ўз жинсий
мансубликларини тўла англаб етадилар ва бунда катталарнинг қиз ва ўғил
болага нисбатан фарқли муносабатда бўлишлари муҳим ўрин тутади.
28
Бестужев-Лада И.В. Будущее семьи и семья будущего в проблематике социального
прогнозирования// Детность семьи: вчера, сегодня, завтра. – М., 1986. – С. 193.
29
Гидденс, Энтони. Социология. – Тошкент: Шарқ, 2002. – Б. 190.
47
И.С.Кон 3-6 ёшли ўғил ва қиз болаларга хос ўйинни таҳлил қилар экан,
қизларга хос ўзаро ғамхўрлик, қўллаб-қувватлаш ҳамда ўғил болалардаги куч
ишлатиш туғма хусусиятларга боғлиқлигини таъкидлайди. У ўхшаш
маданиятларда бола социализацияси жараёнини кузатар экан, К.Эмбер
ишларига суянган ҳолда ўғил ва қиз болаларга хос жинсий хусусиятлар
кўпроқ тарбия маҳсули эканлигини таъкидлайди
30
. Бинобарин, жинсий
фарқланишда тарбия биологик омилдан кам таъсирга эга эмас.
Ўзбекларда “ўғил бола” сўзи “бир сўзли”, “қатъиятли”, “тўғри сўз”,
“қўрқмас” деган маънони ҳам англатган. Шунинг учун бирон ишни яхши
бажарган ёки ютуққа эришган болани эркалаб “Ҳа, ўғил бола”, деб елкасига
қоқиб қўйишган.
Идентификация
31
назариясига кўра: гўдак онгсиз равишда аввало ўз
жинсидан бўлган катталарнинг, дастлаб ота-онасининг хулқ-атворига тақлид
қилади. Ўз жинсий мансублигини англашнинг иккинчи босқичи оиладан
ташқарида, яъни мактабда ва маҳалладаги тенгдош-тенгқурлар, яъни
референт гуруҳ даврасида ўтади. Демак, катталар қатори тенгқурлар ҳам
социализация жараёнида иштирок этадилар. Ана шундай социализация
жараёниннг муҳим омилларидан бири болалар ўйини ҳисобланади
*
.
Феминлашув жараёни кучайиб бораётганини оилавий тарбия
даражасида ҳам кўриш мумкин. Оиланинг тобора кичиклашиб, нуклеар
оилалар кўпайиб бориши ҳам ўғил бола тарбиясидаги эркак қариндошлар
роли пасайишига олиб келмоқда. Чунки катта оилаларда тоға, амаки,
амакивачча ва бувалар ҳам ўғил бола тарбиясида фаол қатнашганлар.
Ўзбекларнинг анъанавий тарбиясида ўғил учун айниқса, тоғанинг ўрни катта
30
Кон И.С. Меняющися мужчины в меняющемя мире: Гендерные исследования мужчин //
Гендерный каледоскоп. – М., 2001. – С. 188–208.
31
Лотинча – identificare – ўхшатиш, бир хиллаштириш, тенглаштириш, айнан бир хиллик
маъносини беради. Қаранг: Краткий словарь иностранных слов. – М., 1952. – С. 139.
*
Бу ҳақида кейинги бобда айтилади.
48
бўлган. Барча оилавий маросимларда тоға бошчилик қилган, болалар етим
қолса, тоға ўз қарамоғига олган
32
.
Халқ орасида ўғил тоғага, қиз бола аммасига ўхшайди, деган мақол
бўлган. Тоғанинг жиянлар билан ирсий боғлиқлигига урғу берилиши ва бола
тарбиясида тоғанинг масъул бўлишининг сабабини икки хил изоҳлаш
мумкин. Биринчи сабаб, қадимий матриархат даври одатларининг қолдиғи
сифатида сақланган бўлиши мумкин. Чунки у даврда болалар она уруғида
қолган ва она томон қариндошлари, яъни кўпроқ тоға томонидан
тарбияланган
33
. Кейинги сабаблар аёлнинг ўз ота-онаси билан яқин алоқаси
ва ажрашгандан сўнгги ҳолат билан боғлиқ, чунки, аёл ажрашгач, (ёки эри
ўлса) кўп ҳолларда болаларини ўз ота-онаси уйида қолдириб, кейин қайта
турмушга чиққан. Ота-онаси уйида қолган болаларнинг тарбияси билан,
албатта, тоға шуғулланган.
Анъанавий ўзбек оилаларида қизлар тарбияси билан асосан она
шуғулланади. Кексаларнинг фикрича, қиз болаларни туғилиши билан
турмушга тайёрлаб бориш керак. Она талабчанроқ бўлиши, қизини
меҳнаткаш қилиб тарбиялаши лозим. Айни пайтда хушмуомалаликка
ўргатилади, чунки у “бировнинг уйига боради”, шунинг учун ширин сўз,
иболи ва ҳаёли, оғир ва вазмин бўлиши керак. “Қиз боланинг қадри, унинг
ҳаёси билан ўлчанади”, дейди саккиз фарзанднинг онаси Ф.Ғозиева.
Do'stlaringiz bilan baham: |