38
билиш зарурлигини айтади
17
.
Унинг фикрича, тарбия уч қисмдан иборат
бўлиб, булар:
бадан тарбияси, ақлий тарбия ва ахлоқий тарбиядир.
Тарбиянинг ҳар бир қисми туғилишдан етти ёшгача аввал ота-она зиммасига
тушади. Саккиз ёшдан йигирма ёшгача мактаб ва мадраса зиммасига, кейин
умрининг охиригача одамнинг ўз бошига тушади
18
.
Абдулла Авлоний: “Оилада тўғри йўлга қўйилган тарбия
мактаб учун катта мададдир”
Абдулла Авлоний ҳам таълим-тарбияга оид илғор қарашларни илгари
сурган. Унинг илмий мероси бой бўлиб, “Биринчи муаллим”, “Иккинчи
муаллим”, “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ”, “Мактаб гулистони” каби
асарларида таълим-тарбия борасида ўз фикрларини баён этади. Улар орасида
“Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асари алоҳида ўрин эгаллайди. Муаллиф бу
асарида ахлоқ ҳақида
фикр юритиб, “ақллининг боласи ақлли, аҳмоқнинг
боласи аҳмоқ” каби ақидаларга қарши чиқади ва тарбиянинг ҳал қилувчи
аҳамиятини алоҳида таъкидлайди. Авлоний тарбияни шундай тушунтиради:
“Тарбия”, “педагўгия”, яъни бола тарбиясининг фани демакдур... Болани
саломати ва саодати учун яхши тарбия қилмак, танини пок тутмак, ёш
вақтидан маслакни тузатмак, яхши хулқларни ўргатмак, ёмон хулқлардан
асраб ўсдурмакдур”
19
. Унинг фикрича, тарбия бола туғилган кундан
бошланади ва умрининг охирига қадар давом этади. Тарбия икки босқичдан –
оила ва мактаб тарбиясидан ташкил топади. Оилада тўғри йўлга қўйилган
тарбия мактаб учун катта мададдир ва, аксинча, оилада тегишли тарбия
ишлари
олиб борилмаса, бу ҳол мактабнинг таълим тарбия ишини жуда
қийинлаштириб қўяди.
17
Абдурауф Фитрат. Оила ёки ... –Б. 60.
18
Абдурауф Фитрат. Оила ёки ... – Б. 62–92.
19
Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992. –Б. 12.
39
Абдулла Авлоний ўзининг “Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ” асарида ўз
давридаги болалар тарбиясига бўлган эътиборсизликни қаттиқ танқид қилган
эди:
“Эмди очуқ маълум бўлдики, тарбияни туғилган кундан бошламак,
вужудимизни қувватландурмак, фикримизни нурландурмак, ахлоқимизни
гўзалландурмак, зеҳнимизи равшанландурмак лозим экан. Тарбияни кимлар
қилур? Қайда қилинур, деган савол келадур. Бу
саволга, “биринчи – уй
тарбияси. Бу она вазифасидур. Иккинчи – мактаб ва мадраса тарбияси. Бу
ота, муаллим, мударрис ва ҳукумат вазифасидур”, деб жавоб берсак, бир
киши деюрки, “Қайси оналарни айтурсиз, билимсиз боши пахмоқ, қўли
тўқмоқ оналарми? Ўзларида йўқ тарбияни қайдан олиб берурлар”, дер. Мана
бу сўз киши юрагини эзар, бағрини ёндурур.
Отасига нима дерсиз, десак,
“Қайси ота? Тўйчи, улоқчи, базмчи, дўмбирачи, карнайчи, сурнайчи, илм
қадрини билмаган, илм учун бир пулни кўзлари қиймаган, замондан хабарсиз
оталарни айтурсизми? Аввал ўзларини ўқутмак, тарбия қилмак лозимдур”,
дер. Мана бу сўзни эшитгач, умид қўллари қўлтиғига урилур.
Хайр, бўлмаса, муаллим-чи, десак, “Қайси муаллим? Мақсади пул, маслаги
шуҳрат, юқори мактабларда ўқимаган, “усули таълим” кўрмаган
муаллимларни
айтурсизми?
Аввал
ўзлари
“дорилмуаллимин”ларда
ўқумаклари, сўнгра дарс бермаклари лозимдур”, дер. Мана бу сўз
инсонни
ҳайрат
дарёсига
ғарқ
қилур.
Мударрисларга не дерсиз десак, “Қайси мударрис? Матлаблари ош,
мақсадлари чопон, дарслари беимтиҳон, ислоҳ яқинидан юрмаган
мударрисларни айтурсизми? Булар ўз
вазифаларини билуб, нафсларидан
кечуб, замонға мувофиқ дарсларни ислоҳ қилуб, имтиҳон бирла ўқутмаклари
лозимдур”, дер. Мана бу сўз ҳар кимни “Ал-ислоҳ” демакка мажбур қилур.
Бўлмаса, ҳукумат-чи, десак, “Хайр, ҳукумат ҳамманинг отасидур. Ўз
40
фуқаросининг болаларини тарбия қилмак лозим. Лекин ўзимиз иш билмаган,
ялқов, уйда она тарбияси, отадан пул тарбияси, муаллимдан ахлоқ тарбияси,
мударрисдан фунун тарбияси кўрмаганимиздан, ҳукумат мактабларидан ҳам
ўз ҳиссаларимизни ололмаймиз”, дер. Мана бу сўз бизларни тарбиядан
маҳрум, ҳуқуқнинг на эканин билмаганимизни билдирур”.
Авлоний тарбияга оид қарашларида тарбияни уч асосий кўринишга –
бадан тарбияси, фикр тарбияси ва ахлоқ тарбиясига бўлади ҳамда улар
ўртасида узвий бирлик бўлиши зарурлигини уқтиради
20
. Айни маҳалда, у,
таълим тарбиянинг бир-бирига боғлиқ эканини ҳам таъкидлайди: “Дарс ила
тарбия орасида бир оз фарқ бўлса ҳам, иккиси бир-биридан айрилмайдурғон,
бирининг вужуди бирига бойланган жон ила тан кабидур”
21
.
Do'stlaringiz bilan baham: