Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


Тақиқ эмас, чалғитиш керак



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

Тақиқ эмас, чалғитиш керак 
Кичик гуруҳ болаларини ҳамма нарса ўзига тортади, улар ҳамма нарсага 
қизиқадилар. Авж олиб бораётган мустақиллик синчковлик ва билишга 
қизиқувчанликни келтириб чиқаради. Кичкина бола ўз ҳаракатларини 
тўхтатиб қўйиш истакларидан воз кечиши қийин. Шунинг учун унга 
тақиқлаш тарзида талаб қўйиш ярамайди, яхшиси уни нохуш хатти-
ҳаракатлардан чалғитиш, унда бошқа ишни бажариш истагини юзага 
келтириш керак. 
Болани тарбиячининг талабларига бўйсунишга ўргата бориш лозим. 
Масалан, бола сайрга машинани ўзи билан олиб чиқишни хоҳлайди. 
Тарбиячи унга машина олиб чиқишни тақиқламасдан, гаражга киритиб 
қўйишни таклиф қилади. 
Акс ҳолда, яъни нуқул тақиқлаш билан, нотўғри таълим-тарбиявий 
таъсир кўрсатила борилса, болада салбий одатлар ҳосил бўлади. Натижада 
кейинчалик бу одатлар заминида характернинг салбий белгилари: ўжарлик, 
инжиқлик, интизомсизлик хислатлари ривожланиши мумкин. 
Иккинчи кичик гуруҳда тарбиячининг вазифалари мурак- каблашиб 
боради. Бу гуруҳда болаларга мустақил ва тартибли овқатланиш, овқатни 
оғизни очмасдан яхшилаб чайнаш, ушоқ тўкмаслик, бошқалар эслатмасисиз 
салфеткадан фойдаланиш, лаб ва бармоқларини артишга ўргатилади. 
Болаларга енг шимариш, юз-қўлларини сув сачратмасдан мустақил ювиш, 
совундан фойдаланиш, ювинаётганда кийимни ҳўл қилмаслик, фақат ўз 
сочиғидан фойдаланиб, яхшилаб артиниш ўргатилади. Ўз салфеткасидан, 
дастрўмолидан- фойдаланишга, бино ичида, уйда ва кўчада тартиб ҳамда 
озодаликка риоя қилишга одатлантирилади
.
Меҳрибонликни ўргатиш 
Тарбиячи болаларда теварак-атрофдаги кишиларга дўстона муносабат 
малакаларини тарбиялайди. Бошқаларга илтифот, хайрихоҳликни ўстиради, 
одоб билан саломлашиш ва хайрлашиш, миннатдорчилик билдириш, 
катталарга қандай мурожаат қилишни, уларга илтимос қилишни, одоб билан 
мурожаат этишни ўргатишда давом этади. Маънавий-ахлоқий хулқ-


73 
атворнинг оддий қоидаларига риоя қилишга: ўзини осойишта тутиш, 
бақириб-чақирмаслик, 
теварак-атрофдагиларга 
халақит 
бермасликка 
(ечиниш, ювиниш хоналарида, ошхона, уйқу хонасида, уй ва кўчада, жамоат 
жойларида) ўргатади, бунинг учун тушунтириш, рағбатлантириш ҳамда 
бошқа усуллардан фойдаланади. 
Тарбиячи 
боғчада, 
оилада, 
яқин 
теварак-атрофда 
болаларни 
катталарнинг меҳнати билан таништиришни давом эттириб, уларда 
мустақиллик ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш малакаларини тарбиялайди. 
Болаларни ҳаёт муаммоларидан ҳадеб
ҳимоя қилаверманг. Чунки улар ҳам 
келгусида яшаш учун курашиб,
муваффақиятга эришиш учун ҳаётий
тажриба орттиришлари керак. 
Э. Кюблер-Рос 
Болалар бошқаларнинг бир оз ёрдами билан муайян изчилликда кийина 
ва ечина олишлари, кийимни яхшилаб тахлаб, илиб қўя билишлари, 
кийимидаги кам-кўстларни сезиб, уларни тузата олишлари, зарурат 
туғилгандагина катталарга мурожаат этишлари керак. 
Тарбиячи болаларда ўйинларни танлашда, ўйлаб қўйилган нарсани 
амалга ошириш жараёнида мустақилликни ўстиради, қўлдан келадиган 
меҳнатда иштирок этиш, гуруҳ хонасида, майдончада тартиб қоидага риоя 
қилиш истагини ривожлантиради. Шу мақсадда у болаларга айрим 
топшириқлар: машғулот учун ичига қаламлар солинган қутичалар, лой ва 
пластилиндан турли буюмлар ясаш учун тахтачаларни тайёрлаб қўйиш, 
балиқларни овқатлантириш, ўсимликларнинг катта-катта баргларнни артиб 
қўйиш, қорни кураб ташлаш ва ҳоказо топшириқлар беради ҳамда уларнинг 
бажарилишини кўрсатиб, (кўмаклашиб, маслаҳат бериб) бошқариб туради. 
Йил охирида иккинчи кичик гуруҳда навбатчилик жорий этилади. 
Навбатчилар дастурхонга қошиқ, салфеткаларни, нонни тарқатиб чиқадилар, 
бўшаган чой идишларини йиғиштириб оладилар. Тарбиячи идиш-товоқни 
қандай тўғри тарқатиш, қандай йигиштириб олиш кераклигини кўрсатиб 
беради, ишнинг тўғри-нотўғри бажарилаётганини мунтазам равишда 
текшириб боради. 


74 
Болаларда батартиблик фазилатини тарбиялаш давом этади. Яъни 
тарбиячи болаларнинг ўйинчоқлар, китоблар ва қурилиш материалларини 
маълум жойга йиғиштириб қўйишларини мунтазам равишда кузатиб боради. 
Болалар ўртасида ўзаро аҳиллик: тенгқурларига нисбатан меҳрибонлик, 
хайрихоҳлик ва дўстона муносабат ҳислари, аҳил бўлиб ўйнаш, ўйинчоқлар 
ҳамда китоблардан биргаликда фойдаланиш, ўйинчоқни бошқа болаларга 
ҳам бериш, кичкинтойлар ҳақида ғамхўрлик қилиш кўникмаси таркиб 
топади. Тарбиячи ана шу мақсадда болаларнинг қичик-кичик гуруҳ бўлиб 
ўйин ўйнашларини уюштиради, ўйин жараёнида ўзаро келишиб олишларига 
кўмаклашади. 
Тарбиячи болаларни ўйин қоидаларини бажаришга, диққатни бир ерга 
тўплаб, осойишта ўйнашга одатлантиради. 
Иккинчи кичик гуруҳда болаларда теварак-атрофдагиларга ўзлари 
ўйнайдиган буюмлар ва табиий материаллар хоссасини билишга интилишни 
ўстиришга катта ўрин берилади. Тарбиячи бу иш билан машғулотларда, 
сайрларда, табиат ва теварак-атрофдаги борлиқни кузатиш вақтида 
шуғулланади, болаларга китоблар ўқиб беради, улар билан биргаликда 
расмларни бирга кўриб чиқади. 
Ўрта гуруҳга ўтиш олдида болаларнинг имкониятлари анча 
кўпаяди, бинобарин, уларга қўйиладиган талаблар ҳам ортади. 
Тўрт-беш яшар болалар баъзи қоидаларни пухта билиб олишлари ва 
уларга амал қилишлари, айрим компетенция-одатларга эга бўлишлари керак. 
Беш ёшга қадам қўйган болалар ўз-ўзларига хизмат кўрсата оладилар: 
мустақил равишда кийина ва ечина оладилар, ўз бу- юмларини батартиб, 
тўғри тахлаб қўя оладилар. Куртка, кўйлак ҳамда пальтонинг тугмаларини 
қадай ва еча оладилар, ботинкасининг ипини боғлай оладилар ва ўз 
ўринларини сола оладилар. 
Ўрта гуруҳда болаларда озодаликни тарбиялаш давом этади. Уларга 
кийимдаги тартибсизликни сезиш ва унга барҳам бериш, кийим ҳамда 
пойабзални эҳтиёт қилиш, кийимни тахлаш ва жойига илиб қўйиш, овқатдан 
олдин қўл ювиш, овқатланилгандан кейин оғизни чайиш, кечаси ётишдан 
олдин тишни тозалаш, тароқдан фойдаланиш 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish