Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Ёдингизда бўлсин:
1) болаларда перифериқ ўтказувчи анестезияни 
режалаштирилаётганда имконият қадар экстраорал усуллардан, айниқса анестетик 
юбориладиган пунктга игна тўқималар орасидан энг қисқа масофа орқали етиб 
борадиган усулдан фойдаланиш афзалроқ; 2) бола ёши қанча кичик бўлса, 
(юқорига нисбатан) пастки жағда периферик ўтказувчи анестезиядан фойдаланиш
пастки жағнинг анатомик тузилиши боис шунча ижобий аҳамият касб этади. 
3. Болаларда периферик оғриқсизлантириш ўтказиш шифокордан юз –жағ 
соҳаси анатомик тузилишининг боланинг ривожланиш даврлари билан боғлиқ 
бўлган ўзига хос ҳусусиятларини ёддан билиб олишини талаб этади. 
4. 
Юз-жағ 
соҳасида 
қўлланиладиган 
периферик 
ўтказувчи 
оғриқсизлантириш усулларининг техникаси содда, бажарилиши осон шу билан 
бирга натижаси, юқори даражада самарадорлиги, болалар стоматологиясида ҳар 
қандай оғриқни бартараф қилиш имкониятини яратади. 
Марказий ўтказувчи анестезия 
Уч шохли нервнинг иккинчи шохи (n.maxillaris) думалоқ тешик орқали 
қанот-танглай чуқурчасига чиқади ва тармоқланиб кетади. Учинчи шохи
(n.mandibularis) овал тешик орқали калла суягидан чиқади ва тармоқланиб кетади. 
102 


Марказий ўтказувчи оғриқсизлантириш усулларини
12 ёшдан катта 
болаларда қўллаш тавсия этилади. Болаларда марказий ўтказувчи анестезия
қўлланилиши чекланганлиги қуйидаги сабаблар билан изоҳланади: 
1) Пастки ва юқори жағларда ўтказиладиган катта ҳажмдаги жарроҳатли 
(жағ суяги резекцияси, катта ўсмаларни экстирпация килиш, реконструктив 
тиклаш) операциялари ихтисослашган клиникаларда наркоз остида ўтказилади. 
2)Замонавий анестетикларнинг қулланилиши амбулатор шароитда юмшоқ 
тўқималар ва суякда ўтказиладиган жарроҳлик аралашувларини ўтказувчи ва 
инфильтрацион оғриқсизлантириш остида тўлиқ ҳажмда бажариш имкониятини 
таъминлайди. 
Юқорида 
келтирилган 
маълумотлар, 
марказий 
ўтказувчан 
оғриқсизлантириш усулларини бугунги кунда мукаммал билишга эҳтиёж йўқ 
деган хулоса келиб чиқмайди. Қишлоқ врачлик пунктлари ва стоматология 
кабинетларида шошилинч ёрдам кўрсатилишига зарурат (ер қирмирлаши, ёнғин, 
сув тошқини, йўл транспорт ҳодисалари ҳужалик ва саноат корхоналаридаги 
авария ҳолатлари, шунингдек ҳарбий ҳаракатлар натижасида) юзага келиши 
мумкин. 
Бундай 
фавқулотда 
вазиятларда 
стоматологлар 
марказий 
оғриқсизлантириш усулларидан фойданаладилар албатта. 
Марказий 
ўтказувчи 
анестезиянинг 
периферик 
ўтказувчи 
оғриқсизлантиришга нисбатан бир қанча афзалликлари мавжуд: 
пастки ёки юқори жағни бир (чап ёки ўнг) томонлама тўлиқ 
оғриқсизлантиради; 
биргина инъекция воситасида бир нерв шохи инервация қиладиган соҳа 
тўлиқ оғриқсизлантирилади; 
узоқ давомий ва самарали оғриқсизлантирилади; 
Марказий ўтказувчи анестезия усулларини оғиз очилиши чегараланган 
ҳолатларда ҳам турли йўллар билан амалга ошириш мумкин. 
Юқори жағ нерви (n. maxillaris) калла суягидан думалоқ тешик орқали 
қанот- танглай чуқурчасига чиқади. Марказий оғриқсизлантириш усули бевосита 
думалоқ тешик атрофида ёки қанот танглай чуқурчасида ўтказилади. Анестезия 
103 


қанот танглай чуқурчасида ўтказилишининг амалий жиҳатдан бир қанча 
афзалликлари бор:

юқори жағ нерви думалоқ тешикдан чиққанидан сўнг тармоқ бермайди; 

игнанинг думалоқ тешиккача киритилиши бир қанча асоратлар келтириб 
чиқариши мумкин; 

игна қанот танглай чуқурчасига бир неча йўналишда киритилиши 
мумкин; 

анестетикни айнан думалоқ тешик атрофига юбориш амалий жиҳатдан 
мураккаб бўлгани учун қанот танглай чуқурчаси тўқималарига инфильтрация 
қилиш кифоя килади. Канот танглай чуқурчаси (fossa pterygopalatina) юқори жағ 
дўнги (tuber maxillae) ва понасимон суякнинг қанотсимон ўсиқлари орасидаги 
бўшлиқ бўлиб, унинг медиал деворчасини танглай суяги пластинкаси ташкил 
қилади, чуқурчанинг пастки қисми торайиб, шу номли канал (canalis 
pterygomaxillaris)ни ҳосил қилади ва танглайда оғиз бўшлиғига очилади латерал 
томондан чакка ости чуқурчаси (fossa infratemporalis)га қўшилиб кетади.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish