Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Бажариш техникаси.
Оғиз катта очилган холатида қанот-пастки жағ бурмаси ва 
лунж шиллик қатлами оралиғига, юқориги охирги озиқ тиш чайнов юзасидан 1 
см. пастроқ нуқтага, қарши томондан игна санчилади ва суякка теккунча ичкарига 
киритилади ва (torus mandibulalae) 0,8-1,0 мм анестетик юборилиб, игна 
олингандан сўнг юмшоқ тўқималар суякка босиб ушлаб турилади. Бу услуб игна, 
санчилган жойдан унинг йўналишини ўзгартирмай, бир вақтнинг ўзида учинчи 
шохнинг ҳамма тармоқларини оғриқсизлантириш имконини беради.
Болалар, айниқса кичик ёшдагилар, ҳамиша ҳам оғизларини катта 
очмайдилар. Шундай ҳолларда 
Б.Ф. Кадачников усулидан
фойдаланиш мумкин. 
Оғиз ярим очиқ ҳолатида, анестезия қилинаётган томондан, ретромоляр 
учбурчакнинг юқори чўққисига игна санчилади, қия қилиб пастки жағ дўнглиги 
96 


томон йўналтириб, ичкарига 1,5-1,9 см. киритилади ва 0,9-1,0 мл анестетик 
юборилади. 
Бу услубда анестезия ўтказиш олдидан оғиз бўшлиғи ва инъекция соҳасига 
антисептиклар билан ишлов берилиши шарт. 
Оғиз ташқарисидан торусал анестезия
ўтказишнинг тўртта: жағорти, 
жағости, ёноқости, жағолди усуллари мавжуд. 
Болалар амалиётида торусал анестезиянинг жағ ости ва ёноқ ости усуллари 
кенгроқ ишлатилади. 
Жағ ости усули:
Бола боши қарши томонга қаратилиб, терига 
антисептиклар ва спирт билан ишлов берилади. Чап қўлни кўрсаткич ва бош 
бармоқлари билан, жағ бурчаги яхши кўринадиган даражада, юмшоқ тўқималар 
таранглаштирилади, жағ бурчагидан медиал томонга 1-1,2 см. ташлаб, игна 
санчилади ва тери остига 0,6-0,8 мл анестетик юборилади. Игна учи билан 
жағнинг ички юзасини сезган холда, жағ шохининг орқа қиррасига параллел 
йўналишда, игна ҳаракати давомида анестетик юбориб, 1,8-2 см. ичкарига ва 
юқорига киритилади. Игна қон-томирга тушмаганлигини текшириб 0,3-0,4 мл 
анестетик юборилади. 
Оғриқсизлантириш бу услубда ўтказилганда, пастки жағ тешигидан 0,3-0,7 
см. юқорироқда анестетик депоси ҳосил қилинади. Бу эса, пастки альвеоляр нерв 
ва тил нервини оғриқсизлантириш имконини беради. Таъкидлаш керакки, бу 
усулдаги оғриқсизлантиришни карпулали шприц ёрдамида бажариш қийин, чунки 
97 


игнаси эгилувчан ва калталиги сабабли уни суяк бўйлаб (устидан) юргизиш 
мураккаб. 
Мандибуляр оғриқсизлантиришнинг жағ остидан ўтказиш усули фақат 
яллиғланиш ёки ўсма касалликлари туфайли оғиз очилиши чегараланганида ёки 
бола жуда ўжар бўлиб, оғзини очишдан қатъиян бош тортган ҳолларда 
ўтказилади.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish