Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Шикоятлари –  бурундан қон келиши, нафас олиш қийинлашганлиги ва  бурун шаклининг бузилганлигига бўлади.  Клиник манзараси



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Шикоятлари
– 
бурундан қон келиши, нафас олиш қийинлашганлиги ва 
бурун шаклининг бузилганлигига бўлади. 
Клиник манзараси:
Бола даволаш муассасасига етказилганда, бурундан 
қон кетиши тўхтаган бўлади. Кўздан кечирилганда бурун бир томонга қийшайган, 
устидаги юмшоқ тўқималарда ҳар хил даражадаги (шилинган, эзилиб-йиртилган) 
жароҳатлар бўлиши мумкин. Бурун пайпасланганда, суяклар “ғижирлаши” 
сезилади. Бурун асоси силжиган бўлиб, юқори жағнинг пешона ўсиғи устидаги 
тери остида крепитация (эмфизема) сезилса, ғалвирсимон суяк синганлигидан 
далолат беради. Рентгенологик ва КТ текширувларидан аниқ маълумот олиш 
мумкин. 
Ташхис қўйишда юқорида келтирилган белгиларни юқори жағ ва бош 
суяги асосининг синиши билан( қиёслаб) ташхислаш талаб этилади. 
Даволаш
маҳаллий ёки умумий оғриқсизлантириш остида вакуумли 
сўрғич орқали бурун йўллари тозаланади. Қулай асбоб синган бўлаклар чап қўл 
бармоқлари назорати остида дастлабки ўз ҳолатига кўтарилади. Суяклар қайта 
чўкмаслиги учун буруннинг умумий йўлига йодоформли тампон зич бостириб 
киритилади. Бемор пастки бурун йўлларига қўйилган резина найчалар орқали 
нафас олади. 
 
 
 
331 


VII-
БОБ. 
ЧАККА–ПАСТКИ ЖАҒ БЎҒИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ 
Болалар чакка–пастки жағ бўғими (ЧПЖБ) тузилиши ва 
вазифаларининг ўзига хос ҳусусиятлари 
ЧПЖБ ҳосил бўлишида иккита суякнинг анатомик қисимлари – пастки 
жағнинг бўғим ўсиғи, чакка суягининг бўғим чуқурчаси ва (уни олд томондан 
чегаралаб турган) дўмбоқчаси иштирок етади. Шунингдек бу суякларни 
атрофидан бўғим халта (капсула) си ўраб олган бўлиб, у юқоридан чакка суяк 
асосига, пастдан–бўғим ўсиғи бўйинчасига ёпишган. Икки суяк орасида 
бўғимнинг (тоғай) диски бўлиб, у бўғим бўшлиғини юқори ва пастки оралиқларга 
ажратади. Иккала оралиқ синовиал суюқлик билан тўлган бўлади. Бўлардан 
ташқари суякларни бир–бирига капсуляр нозик мушак ҳамда пайлар тузилмаси 
бирлаштиради. Жойлашишига кўра улар капсула ичи ва ташқарисидаги мушак ва 
пайларга бўлинади. Бўғимда яхши тармоқланган қон ҳамда лимфа томирлари 
тизимлари мавжуд. Болалар ЧПЖБ тизимининг ўзига хос ҳусусиятиларини яхши 
билиш, бўғим касалликларининг ривожлиниши ва кечишини аниқ тасаввур 
этишга, шунингдек уларни ташҳислаш, даволашни тўғри ташкил қилишга ёрдам 
беради. Болаларнинг ўсиши билан боғлиқ анатомик ва функционал ўзгаришлар 
кечаётган даврларда жумладан 7 ойликкача бўлган чақалоқ, ЧПЖБ га хос бўлган 
шаклланган бўғим ўсиғи ва бўғим чуқурчасига эга бўлмайди. Бўғим ўсиғи 
бошчасини юпқа гиалин тоғай ва суяк усти пардаси қоплаб туради. Бўғим 
чуқурчаси ва дўмбоқчаси –камбиал ва фиброз қатламлари яхши ривожланган суяк 
усти пардаси билан қопланган бўлади. Бола катта бўла борган сари, бўғим 
юзасидаги гиалин ўрнига бириктирувчи тўқимадан тузилган (толали) тоғай
332 


ривожланади. Бўғим чуқурчаси ясси шакилда бўлиб, бўғим юзалари нозик (юпқа) 
бириктирувчи тўқимали тоғай билан қопланади. Чақалоқ эмаётганда унинг пастки 
жағи, олд–орқа йўналишда ҳаракат қилади ва шу сабабли физиологик микрогения 
бартараф этилади. Тишлар чиқиб, мушаклар чайнаш жараёнида фаол иштирок эта 
бошлаганда бўғимда ён ҳаракатлар ҳам пайдо бўлади. 
Бўғим ўсиғи ва бўғим чуқурчаснинг шаклланиши доимий тишларнинг 
чиқишига бевосита боғлиқдир. 
Бўғим чуқурчасининг ўлчамлари бўғим бошчасидан каттароқ бўлади, улар 
орасидаги бўшлиқ ва (конгруэнтлик) мутаносибликни, икки томонлама ботиқ 
диск тўлдириб, ташқи томондан бўғим халтаси уларни ўраб туради. Бўғим 
чуқурчасининг орқа гумбази ноғора бўшлиғи билан чегарадош, шу сабабли, 
қулоқдаги яллиғланиш жараёнлари бўғимга, бўғимдан эса қулоққа ўтиши мумкин. 
Бўғим веналари анастомозлар воситасида ўрта қулоқ, эшитув найи, ташқи 
ва қанотсимон вена чигали билан боғланган. Қулоқдан қайтаётган веноз қон 
бўғим халтасининг вена томирларига тушади, бўғим веналаридан ўтиб, юз 
венасига оқиб келади. Шу сабабдан, инфекция бир анатомик соҳадан иккинчисига 
тўсиқсиз ўтиши мумкин. 
ЧПЖБ касалликлари таснифи 
Бугунги кунда ЧПЖБ кенг тарқалган касалликлари таснифида қуйидагилар 
фарқланади: 
Этиологик омилларга кўра : 
А) Туғма (ривожланиш нуқсонларига оид); 
Б) Орттирилган касалликлар: 
– 
яллиғланиш (артрит)лар 
дистрофик (артрозлар, иккиламчи шаклни бузувчи артрозлар) 
яллиғлаш–дистрофик (артрит–артрозлар) 
Касалликнинг кечишига кўра: – ўткир, сурункали, ўткирлашган сурункали; 
Анкилозлар (фиброз, суякли): 
туғма ва орттирилган (бир томонлама икки томонлама) 
яллиғланишдан сўнг 
333 


жароҳатдан сўнг 
(Изоҳ – туғма деганда – туғруқ йўлларида олинган жароҳатлар ва 
дастлабки 3–5 ой давомида кузатиладиган септик ҳолат билан боғлиқ бўлган 
бўғим касалликлари тушунилади). 
Болаларда учрайдиган ЧПЖБ касалликларининг сабаблари турли хилдир. 
Улар боланинг туғруқ йўлларида олган жароҳати, чақалоқлик даврида кечирган 
йиригли ни (сепсис, гематоген остеомиелит, отит) касалликлари, каттароқ (3–9) 
ёшлардаги бўғим жароҳатлари (лат ейиши, синиши) ёки бир маротабалик 
зўриқиш, эндокрин, моддалар алмашинуви касалликлари; ўсмирлик даврида (12–
15 ёшда) суяклар мушаклар ва пайлар ўсишидаги (бўғим ўсиғи ва альвеоляр ўсиқ) 
номутаносиблик билан боғлиқ бўлиши мумкин. 
Н.Н.Каспарова ЧПЖБ касалликларини икки тоифага бўлган:
Бўғим суякларининг бирламчи жароҳатлари ва касалликлари; 
ЧПЖБ фукционал касалликлари; 
ЧПЖБ бирламчи касалликларига эмбриогенез даврида бўғим суяклари 
фаол ўсиш соҳаларининг етилмаганлиги (яхши ривожланмаганлиги) ёки 
ривожланишдан тўхтаб қолиши (пастки жағ суягининг генетик жихатдан суст 
тараққиёти) сабаб бўлади. 
Бўғимнинг функционал касалликлари эса тоғай қатламда яллиғланиш–
дегенератив жараённи юзага келтиради. Бу жараён узоқ йиллар давом этиб, бўғим 
суякларига ўтади. Яллиғланиш–дегенератив жараён тоғайда дастлаб 
бошланганлиги учун 
бирламчи жараён касаллиги
деб номланади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish