Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Даволаш:
Болаларда юқори жағ синишлари аксарият ҳолларда бош 
миянинг ёпиқ жароҳати билан биргаликда юзага келиши туфайли даволаш 
режасини невропатолог, нейрохирург мутахассислар билан ҳамкорликда тузишни 
328 


тақазо этади. Юқори жағ синишида бош мия чайқалиши кузатилса, бола 
стационарга (камида 4 кунга) ётқизилиши шарт, кўрсатмалар мавжуд бўлса, 
тинчлантирувчи, ухлатувчи дорилар ичирилади, мушак орасига 25% MgSO
4
магнезий сульфат 2,5% лазикс эритмалари; вена ичига томчилаб 10% кальций 
хлорид, 40 % глюкоза эритмаси юборилади. Юмшоқ тўқималар ва суякда 
йирингли яллиғланиш ривожланиши ҳамда бола организми заҳарланишининг 
олдини олиш учун антибактериал, дезинтоксикацияловчи ва шунингдек, 
реактивликни оширувчи дори воситалари киритилади. 
Бола етарлича даражада қувватланиши учун оқсил, витамин ва 
минералларга бой овқатларни мунтазам равишда истеъмол қилиши лозим. 
Маҳаллий даволаш режаси, жароҳат олган боланинг умумий ҳолатини 
ҳисобига олган ҳолда тузилади. 
Дастлабки кўрикдан сўнг, юз-жағ соҳаси жарроҳи, педиатр, невропатолог 
ва анестезиолог бошқа мутахассислар иштирокида боланинг умумий аҳволига 
баҳо бериб, (жоиз бўлса, умумий оғриқсизлантириш остида), бирламчи 
жарроҳлик ишловининг ҳажми аниқланади. Бирламчи жарроҳлик ишлови 
давомида ярада тафтиш ўтказилади, майда бўлаклар ва ёт жисмлар олиб 
ташланади. Синган суяклар репозиция қилиниб махкамланади, юмшоқ 
тўқималарга қаватма-қават чоклар қўйилади. Бўлакларни жарроҳлик усули 
ёрдамида маҳкамлашга кўрсатма бўлса, остеосинтез операцияси ўтказилади. 
Юқори жағ суяги синишидан қатъий назар, синган бўлак синиш чизиғидан юқори 
соҳага, бош суягининг қимирламайдиган қисмига маҳкамланади. Юқори жағ бир 
жойидан синганда, иккала жағ тишларига симдан букилган шина ўрнатилади ва 
улар бир бирига маҳкамланади. Лефор бўйича пастки типдаги синишда 
ортодонтик аппаратлар, Ванкевич, Порт шиналари, индивидуал шина қошиқ оғиз 
ташқарисидаги мослама воситасида бошдаги боғламга маҳкамланади. 
Асоратлар:
йирингли яллиғланиш, абсцесс, флегмона, остеомиелит, 
синуситлар, менингит, сепсис, медиастенит, кеч асоратлар–(прикус) тишлам 
деформацияси, юз ўрта зонаси шаклининг бузилиши, гайморит, тишлар чиқиш 
жараёнининг кечиқиши кабилардан иборат. 
329 


Юқори жағ соҳаси жароҳатланган болалар диспансер (жарроҳ, ортодонт ва 
болалар стоматологи) назоратида бўлишлари керак. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish