Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Шикоятлари:
одатда, олинган жароҳатларнинг оғирлиги жойлашган 
соҳасига бевосита боғлиқ бўлади. Одатда, ота-оналар ва болалар қон кетишига, 
нуқсон, оғриқ ва функционал бузилишлар мавжудлигига шикоят қиладилар. 
Жароҳат оғир бўлса, боланинг ҳолсизлиги, кўнгли айниб, қўсиши ва безовта 
бўлишига шикоят қиладилар. 
Клиник кечиши:
болалар одатда, ўзларининг ёшига ва фаоллигига 
мувофиқ қиладиган шўхликлари, ўйинлари ва эҳтиётсизликлари натижасида 
жароҳат оладилар. Жароҳатнинг клиник кўриниши унинг турига боғлиқ. 
Кесилган яра 
– 
бола ўткир предметлар – пичоқ, қайчи, шиша билан кесиб 
олиши ёки ойнага урилиши, металл ёки пластик парчаси билан кесилиши 
натижасида юзага келади. Кесилган яранинг четлари текис бир чизиқда бўлиб, 
одатда, нуқсон бўлмайди, туби юмшоқ тўқима ёки суяк билан чегараланган 
бўлиши мумкин. 
Йиртилган яранинг
четлари нотекис, майда лахтакли, гоҳида некрозга 
учраган бўлади.
Санчилган яра.
Кириш жойи кичик, туби узун ва чуқур бўлади. Кичик 
ёшдаги болалар, одатда, қўлида ушлаб турган предметга йиқилади, агарда у шиша 
асбоб (банка, лампочка ва бошқа) бўлса, синиб, юз тўқималарини кесиб юборади. 
Югуриб кетаётган бола йиқилиши натижасида оғзига ўткир учли предметлар 
292 


(
қалам, ручка, чўп, сурнай) санчилган ёки йиртилган юмшоқ танглай ва танглай 
равоқлари ярасини юзага келтириши мумкин яра. Ичига зонд киритиб, унинг 
чуқурлиги ва йўналишини аниқлаш мумкин. Мактаб ёшидаги болалар дарахтдан, 
томдан ёки қурилиш майдонларида ўйнаётиб бехосдан тушиб кетганда олган 
жароҳатларидаги эзилиб-йиртилган яраларга, тўқималарнинг қаттиқ зарб таъси-
рида ҳам титилиб, хам чўзилиб йиртилиши хос бўлади. 
Кўпинча бундай жароҳатлар, юз-жағ суякларининг туртиб чиқиб турган 
жойларига жисмлар қаттиқ зарб билан урилиши натижасида юзага келади. Бир 
вақтнинг ўзида суяклар синиши ва юмшоқ тўқималар (мушаклар, йирик қон то-
мир ва нерв толалари, сўлак безлари) ҳам жароҳатланиши мумкин. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish