Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Тишланган жароҳатлар 
болалар орасида кўп учрайди. Охирги йилларда 
улар умумий жароҳатлар сонининг 10% ташкил қилмоқда. 
Аксарият уй ҳайвонлари (ит, мушук) тишлаган жароҳатлар учрайди. Ти-
шланган жароҳатлар турли хил бўлади. Тиш излари кўринишига кўра, кўп ти-
шланган, базан узиб олинган ёки, тиш билан йиртилган ҳолатда бўлади. Айрим 
ҳолларда тишлар катта қон томирларини ёриб юбориши, нерв толаларини узиши, 
сўлак безларини шикастлаши кузатилади. Жароҳатлар орасида қулоқ, бурун, қош, 
лабнинг узиб олинишлари оғир ҳолатлар ҳисобланади. 
Жароҳатнинг кўриниши, четларининг ҳолати ташхис қўйишда
қийинчилик туғдирмайди. 
Даволаш: 
болани кўрикдан ўтказиб, унинг умумий ҳолати ва жароҳатига 
баҳо берилади сўнгра жарроҳлик ишлови ўтказилади. Жарроҳлик ишловини ўтка-
зишдаги асосий тамоил: имконият қадар барвақт (шошилинч) чора кўриш ва 
тўқималарни тўлиқ ҳажмда сақлашдан иборат. Бирламчи жарроҳлик ишлови 
дастлабки 24 соат ичида, кечиктирилган жарроҳлик ишлови – 48 соатгача, кеч 
жарроҳлик ишлови эса 72 соатгача ўтказилади.
Юз-жағ соҳалари жароҳатларига ишлов бериш тартиби 
1.
Операция майдонига асептик ва антисептик ишлов бериш; 
2.
Оғриқсизлантириш; 
293 


3.
Қон кетишини охиригача тўхтатиш; 
4.
Ярада тафтиш (ревизия) ўтказиш; 
5.
Яра тубидан бошлаб қаватма-қават чоклар қўйиш. 
Ярага бирламчи ишлов беришдан аввал, жарроҳ бир қанча ташкилий 
масалаларни ҳал қилиши, жумладан оғриқсизлантириш усули ўтказилади, чоклар 
қўйиш учун иплар муоложа давомида боланинг тинч қимирламай туришини 
таъминлаш, ҳамда операциядан сўнг овқатлантириш (яра оғиз ва унинг 
атрофидаги тўқималарда бўлса) услубини танлаб, режалаштириши лозим. 
Бугунги кунда, ҳар қандай ярага бирламчи жарроҳлик ишловини оғриқсиз 
(маҳаллий инфильтрацион ёки ўтказувчи услублардан фойдаланиб) ўтказиш 
мумкин, аммо бунинг учун бола тинч ётиши шарт. Кичик ёшдаги болаларда 
маҳаллий оғриқсизлантириш, гарчи у премедикация билан биргаликда ўтказилса 
ҳам, буни таъминлай олмайди. Шу боис, жароҳат оғирлигидан қатъий назар, ярага 
ишлов берилаётганда умумий оғриқсизлантириш шубҳасиз афзалликларга эга. 
Яра оғиз, бурун бўшлиқлари билан туташган ҳолларда интубацион наркоз, юза 
жойлашган бўлса, маска ёрдамида, ингаляция ёки вена ичига, мушаклар орасига 
наркотик модда юбориш йўли билан ўтказилгани маъқул. 
Мактаб ёшидаги болаларга: 8-10 ёш ва ундан катталарга, маҳаллий 
оғриқсизлантириш остида юза яраларга бирламчи жарроҳлик ишлови бериш 
мумкин. Ярага ишлов маҳаллий оғриқсизлантириш остида ўтказилса, аввал яра ва 
атрофдаги тўқималар антисептиклар (фурацилин, 2% водород пероксид эритмаси, 
риванол, диоксидин ва бошқалар) билан ювилади. Ювилаётганда, ҳаракатлар 
ярадан ташқарига қаратилган бўлиши керак. Шундан сўнг, маҳаллий 
оғриқсизлантириш ўтказилади. 
Кейинги босқичда, қон кетиши тўхтатилади ва ярада тафтиш ўтказилади. 
Қон кетишини тўхтатиш учун физикавий (механик, термик) усуллардан ва дори-
дармонлардан фойдаланилади. 
Тирқираб қон оқаётган томир аниқланса, қисқич билан сиқиб олинади, 
электр коагулятор билан куйдирилади, ёки чок қўйиб боғланади. Яранинг бутун 
юзасидан қон кетаётган бўлса, унда дока водород пероксиди, тромбин, адреналин, 
294 


ёки капрофер ва бошқа гемостатик дориворлар билан шимдирилиб, яра юзасига 
ёпиштириб босиб кўйилади. Қон кетиши тўхтагандан сўнг, ярада тафтиш 
ўтказилади ва яранинг йўналиши, унинг кенглиги, шикастланган тўқималар 
ҳолати, ёд моддалар бор йўқлиги аниқланади. Бунда яранинг оғиз, бурун, юқори 
жағ бўшлиқларига алоҳида эътибор берилади. 
Тафтиш қилинаётганда, ярадаги ёд ва ифлос моддалар яранинг ичкарисига 
чуқур кириб кетмаслиги учун эҳтиёт бўлиш лозим. 
Санчилган яра тафтиш қилинаётганда (танглай, жағ-қанот соҳаларида) 
яранинг тубигача “етиб бориш” ва унинг ичини синчиклаб кўздан кечириш зарур.
Бу унинг учун яра кесилиб, кенгайтирилиши керак. Шунда титилган, ранги 
ўзгарган, “жонланиш” эҳтимоли кам бўлган майда тўқималар кесиб ташланади. 
Яра ювилиб, тубидан бошлаб қаватма-қават (қатламма-қатлам) зич қилиб 
тикилади. Чок қўйишда қонга тўлиб қолувчи “чўнтак” ларни қолдирмаслик керак, 
акс ҳолда тўпланган қон йиринглаб яллиғланиш жараёнига сабаб бўлади. Агар яра 
чуқур бўлиб, ичида қон тўпланиб қолиш эҳтимоли бўлса, бундай яра ичида 2-3 
кунга резина чиқаргич қолдирилади.
Оғиз бўшлиғи билан туташган яраларда чиқаргич оғиз ичига чиқарилиб 
қолдирилади. Кичик ёшдаги болаларда уни олиб ташламасликлари учун яра 
четларига албатта чок қўйиш керак. Мушакларга, тери ости ёғ қатламларига- 
сўрилувчи ( кетгут, викрил ва бошқа шу каби) иплардан, терига-полиамид толадан 
чоклар қўйилади. Чоклар 7-8 кундан сўнг олинади. Яранинг битишига қулай 
шароит яратиш учун физиотерапевтик ( лазер билан нурлантириш, ультратовуш, 
массаж) муолажалари буюрилади. 
Чоклар олингандан сўнг, ҳосил бўлаётган чандиқнинг юмшоқ ва бежирим 
бўлиб шаклланиши учун эластопротекторлар (контрактубекс, цепон, дермотекс) 
суртиш ёки фонофорез билан киритиш тавсия этилади. 
Юмшоқ тўқималарда кемтик бўлса, бирламчи жарроҳлик ишловини 
ўтказаётганда, бир вақтнинг ўзида маҳаллий тўқималар (Шимановский, Лимберг 
усуллари) ёки эркин тери кўчириб ўтказиш йўли билан пластик тиклаш 
операциясини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
295 


Буруннинг тоғайли қисмида нуқсонли жароҳат мавжуд бўлса, уни Суслов 
усулида қулоқ супрасидан олинган тўқималарни эркин кўчириб ўтказиш йўли 
билан тиклаш мумкин. 
Агар юз тўқималари (қулоқ, бурун, лунж) тишлаб, юлиб олинган бўлса ва 
ота-оналар уни олиб келган бўлсалар, кўрикдан ўтказиб, жонлантириш эҳтимоли 
мавжуд бўлса, ишлов бериб, дарҳол ўзўрнига жойлаштириб, чоклар қўйиш керак. 
Ўтказилган тўқима бутунлай “жонланиб” кетмаса ҳам, яра остида 
грануляцион тўқима ҳосил бўлишини таъминлайди. Тишлаб (узиб) олинган 
тўқималар транспортировка қилиш қоидаларига мувофиқ (тоза полиэтилен 
пакетда муз бўлаклари билан билан ўралган бўлиб 24 соат ичида) келтирилган 
ҳолатдагина, ўтказилиши мумкин. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish