Шилиниш –
болаларда жуда кўп учрайдиган жароҳатлардан бири. Бу тур-
даги жароҳатларда терининг юмшоқ қатлами шикастланади. Тери юзаси (эпидер-
мис), қаттиқ жисм (тахта, асфальт, бетон) га ишқаланиши натижасида (одатда,
бола йиқилганда) юзага келади. Шилинган юза ранги бир оз ўзгариб, ёрилган ка-
пиллярлардан томчи – томчи қон чиқади.
Даволаш:
антисептиклар билан ювиб, бриллиант кўки суртиб қўйилади,
кератопластик препаратлар суртилади. Шилинган соҳада қўтир (пўст) ҳосил
бўлади, унинг остида яранинг эпителизацияси давом этади. 8-12 кундан сўнг, пўст
тушиб кетади.
Лат ейиш
(contusiones
). Одатда, кенг ёки тўмтоқ юзали жисмга зарб билан
урилганда ҳосил бўлади. Тери остидаги юмшоқ тўқималар эзилиб, қон томирлари
ёрилади, тўқималарга қон қуйилиб, ранги кўкимтир – қизғиш тус олади ва шиша-
ди. 3-5 кундан сўнг шиш камайиб, устидаги тери яшил-сарғиш тус олади, кейин-
чалик шиш қайтиб, тери асл рангига қайтади.
Даволаш:
лат еган соҳага антисептик ишлов бериб, боғлам қўйилади.
Боғлам устидан дастлабки икки сутка давомида дам-дам муз қўйилади.
290
Юз юмшоқ тўқималари жароҳатларининг таснифи:
Жароҳат
табиатига
кўра
Қоплам
тўқималар
бутунлиги бузил-
маган
сақланган ҳолда
шилиниш
лат ейиш
Қоплам тўқималарининг бузилиши
билан
Кемтикли ва кемтиксиз
Отилган ва отилмаган
Тўқималарга
таъсир
этувчи
омилга кўра
Куйишлар
Яралар: урилган, скальпли(сочлари
билан шилинган бош териси) йиртилган,
тишланган,
санчилган,
чопилган,
кесилган, эзилган
Термик (олов, буғ,
қайноқ суюқлик)
Кимёвий (кислота,
ишқор билан)
Электр токидан
Музлаб қолиш
(совуқ уриши)
Якка топографик (оғиз, бурун, кўз, трахея,
қизилўнгач, қулоққа кириши билан)
Анатомик-
соҳалар
сонигакўра
кўп сонли
асоратсиз
Кечишига кўра
асоратли яллиғланиш жараёни ривожланиши билан,
ёд жисмлар бўлиши билан
Анатомик
жағ ости пешона,
соҳаларга
жағ орти
лунж,
кўра
қулоқ олди–чайнов, бурун,
даҳан,
кўз ости,
даҳан ости,
бўйин
ёноқ,
291
Кейинги вақтларда амалиётда иситувчи муолажалар (димексид эритмаси
билан компресс, лазер нурлари, ультратовуш) кенг кўламда ўтказилади. Агарда,
йирик қон томирлари жароҳат туфайли ёрилган бўлса, каттагина гематома ҳосил
бўлади. Вақтни ўтказмай, бундай гематомадаги қонни шприц ёрдамида сўриб,
олиб ташлаш ва босим турувчи боғлам қўйиш керак. Гематома жуда катта бўлиб,
бир неча анатомик соҳаларни эгаллаган бўлса, бола стационар шароитида
яллиғланишга қарши даволаниши зарур. Гематомада, яллиғланиш жараёни
ривожланса, кесма ўтказилиб дренаж қолдирилади.
Яралар.
Юзага келиши жароҳат механизмига кўра, яралар: кесилган,
эзилган, эзилиб-йиртилган, чопилган, йиртилган, санчилган, тишланган, отилган
ва ниҳоят, аралаш турларга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |